Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet19/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Таянч тушунчалар
Борлиқ, ноборлиқ, тафаккур, “Ҳақиқат йўли”, “Оддий фикр йўли”, Зеном апориялари.


ЭМПЕДОКЛ ФАЛСАФАСИ
АКРАГАСЛИК ЭМПЕДОКЛ
Эмпедокл Акрагасда, ёки Сицилия оролидаги Агригентда яшаб ўтган. Унинг таваллуд топган куни ва санасини ҳеч ким билмайди, бироқ маълумки, Эмпедокл эрамиздан аввалги 443-444 йилларда Фурия шаҳрига асос солинганидан сўнг у ерга ташриф буюрган. У туғилган шаҳридаги сиёсий ҳаётда иштирок этган ва эҳтимол демократик партиянинг етакчиси ҳам бўлган. Эмпедокл тўғрисида шундай гаплар юрадики, гўёки у сеҳргарлик билан шуғулланади ва ажойиботларни яратади; шундай тарих ҳам борки, уни Пифагорнинг “ғояларини ўғирлади” деган айблов билан пифагорчилар жамиятидан қувғин қилдилар. Эмпедокл сеҳргарлик билан шуғулланишдан ташқари, тиббиётнинг ривожланишига ҳам улкан ҳисса қўшган. Файласуф-нинг ўлими тўғрисида бир нечта ноодатий тарихлар сўз юритади; улардан энг машҳурининг хабар беришича, инсонлар унинг нариги дунёдан қайт-ганига ишониши ва унга худога сиғингандек сиғиниши учун, у Этна вулқонига сакраган. Бироқ афсуски, у чўққига чиққанида ўз шиппагини унутиб қолдирган, бинобарин унинг шиппагининг капаги бронзадан эди, шу сабабли уни осон пайқаганлар.
Диоген бизларга ушбу тарихни сўзлаб берар экан, шунингдек қуйидаги-ларни ҳам маълум қилади: “Тимейнинг таъкидлашича, бу тарих – ёлғон. Эмпедокл Пелопоннес ярим оролига кетган ва қайтмаган, шундай қилиб унинг қандай ўлганини ҳеч ким билмайди”.
Эмпедокл ҳам Пирменид каби бошқа файласуфларга зид равишда ўз ғояларини шеърий шаклда баён қилади. Бизга қадар унинг асарларининг кенг лавҳалари озми-кўпми етиб келган.
Эмпедокл ўз тизимини яратмаган бўлса-да, у ўз ўтмишдошлари ғоя-ларини яхлит бир бутун қилиб бирлаштириб қўйишга уринди. Парменид-нинг таъкидлашича, Борлиқ мавжуд ва у моддий. Эмпедокл нафақат ушбу ғоя билан, балки Пармениднинг Борлиқ ҳеч қаердан пайдо бўлмайди ва ҳеч қаерга йўқолмайди, яъни у йўқликдан пайдо бўлиши мумкин эмас ва яна йўқликка кета олмайди, деган ғояси билан ҳам ўртоқлашади. Бинобарин, модда ибтидога ҳам, интиҳога ҳам эга эмас, уни йўқотиб бўлмайди. “Кимки аввал йўқ бўлган нарсани кейин юзага келади, ёки ўлиши ва батамом яксон бўлиши керак, деб ҳисоблайдиган бўлса, улар ахмоқлар! – ёки улар ўз тумшуқлари остидагидан бўлагини кўрмайдилар. Ёхуд йўқ нарсадан нимадир пайдо бўлиши мумкин эмас ва мумкин бўлмаган ва эшитилмаган нарсадан нимадир пайдо бўлиши учун, мавжуд бўлган, ўлган, яъни у қаерга қўйилмасин, ҳамиша бўлган”. Ва яна: “Ва барча нарсада бўш нарсанинг ҳам, ва ниҳоятда тўла нарсанинг ҳам ўзи йўқ”, ва “Барча нарсада ҳеч қандай бўш нарсанинг ўзи йўқ. У ҳолда улар қайдан пайдо бўлган бўлар эди?”.
Шу онга қадар Эмпедокл Пармениднинг фикрига қўшилган. Бироқ мавжуд ўзгаришлар – бу инкор қилиб бўлмайдиган далил, ва ўзгаришларни хомхаёл дея ҳисоблаш ҳам нотўғри бўларди. Бас, шундай экан, ўзгариш мавжудлиги борасидаги далилни ва ҳаракатни биз биламизки, Борлиқни моддий – йўқликдан юзага келмайди ва ҳеч қаерга йўқолиб кетмайди, дея ҳисобловчи Пармениднинг тамойили билан муросага келтириш усулини топиш жоиз. Эмпедокл ушбу икки ғояни тамойил ёрдамида объектлар яхлит бир бутунлик сифатида юзага келади ва йўқолади, дая хабар берувчи тамойиллар ёрдамида муросага келтиришга уринади. Бироқ, бизнинг тажри-бамизнинг шаҳодат беришича, улар ўз-ўзидан сира йўқолмайдиган моддий зарралардан ташкил топган. “Аралашиб кетган нарсаларнинг аралашуви ва ўзаро алмашинуви мавжуд. Инсонлар субстанцияларнинг ушбу унсурларини айтиб берганлар”.
Кейинчалик, гарчи Фалес барча нарсанинг асосида сув ётади, Анаксимен эса – ҳаво деган бўлсалар-да, материянинг бир шакли бошқасига ўтиши мумкин бўлган. Жумладан, сув ерга айланиши мумкин, ҳаво эса оловга. Эмпедокл эса Пармениднинг борлиқнинг ўзгармаслиги тўғрисидаги тамойи-лини ўзича талқин қилар экан, материянинг бир шакли бошқасига айлана олмайди, бироқ тупроқ, ҳаво, олов ва сув каби материянинг ёки элемент-ларнинг фундаментал ва абадий шакллари мавжуд, дея таъкидлайди. Шундай қилиб, тўрт унсурнинг одатий таснифи Эмпедокл томонидан яратилган, бинобарин у ушбу унсурларни элементлар эмас, балки “барча нарсанинг негизи” дея атайди.
Тупроқ сувга айлана олмайди, сув эса тупроққа; материядаги тўрт унсур ўзгармайди ва бошланғич заррачалар саналади. Уларни уйғунлаштириш йўли орқали бу оламдаги турли объектлар ҳосил бўлади. Шундай экан, объектлар унсурларнинг уйғунлашуви орқали юзага келади, ажралиб кетиши ҳисобига эса йўқолиб кетади, бироқ унсурларнинг ўзи эса ҳеч қаердан ҳосил бўлмайди ва ҳеч қаерга йўқолиб кетмайди, бироқ абадий ўзгармай қолади. Эмпедокл шу тариқа бирмунча бошланғич моддий зарраларнинг мавжуд-лигини тан олиш учун, ўзгаришларнинг табиий мавжудлик далилига кўра Пармениднинг моддиюнчилик нуқтаи-назарини муросага келтиришнинг ягона имкониятини кўради. Шу муносабат билан уни Пармениднинг фалсафий тизими билан ҳиссийлик шаҳодати ўртасидаги воситачи, дея аташ мумкин.
Иониялик файласуфлар табиатда содир бўлаётган жараёнларни тушун-тира олмадилар. Агарда барча нарса Анаксимен ўйлаганидек ҳаводан иборат бўлса, у ҳолда бизнинг тажрибамиз объектлари қандай пайдо бўлган? Анаксименнинг таҳлилига кўра, ҳаво ўзининг ички қуввати воситасида материянинг бошқа шаклларига айлантиради; Эмпедокл эса фаол ҳаракат-ланувчи кучларни ўрнатиш зарур, деб ҳисоблайди. Уларни у Муҳаббат ва Нафратда ёки Уйғунлик ва Зиддиятда топган. Ушбу номларга қарамай, Эмпедокл ушбу кучларни жисмоний, яъни тўла моддий, дея ҳисоблаган, - Муҳаббат, ёки Тортишиш тўрт унсур зарраларини бирлаштиради, Кураш, ёки нафрат эса зарраларни ажратиб юборади ва объектларнинг мавжудлигига барҳам беради.
Эмпедокл фикрларига мувофиқ, оламдаги барча жараёнлар даврий тасниф касб этади, шу маънода даврий олам цикллари мавжуд. Даврнинг бошланишида барча унсурлар аралаш ҳолда - улар ҳали ажратилмаган ва биз кўриб турган объектларни ҳосил қилмайди, бу умумий арлашма тупроқ, ҳаво, олов ва сувнинг зарраларидир. Бу босқичда асосий рол Муҳаббатга мансуб, ҳаммаси бир бутунликда “Худо ёрлақаган” деган номга эга. Бироқ муҳит атрофида Нафрат жойлашган, ва у қачонки муҳитга кирадиган бўлса, ажралиш, зарраларга бўлиниш жараёни бошланиб кетади.
Охир-оқибатда барча унсурлар ажралади: сув зарралари бир жойга тўпланади, олов зарралари эса – бошқа жойда ва ҳ.к. Нафрат Муҳаббатни сиқиб чиқариб, ҳукмронлик қила бошлайди. Бироқ Муҳаббат, ўз навбатида ўзининг ишини бошлайди, ва аста-секин турли унсурларнинг бирлашуви ва уйғунлашуви юз беради. Бу жараён токи барча зарраларнинг цикл бошидаги каби уйғунлашувига қадар давом этади. Шунда Нафратнинг навбати келади ва у ўз ишини қилади. Шу тариқа бу жараён ибтидосиз ва интиҳосиз давом этаверади.
Биз яшаётган бу олам давр (цикл)нинг бошланиши ва унсурларнинг тўла ажралиш босқичи оралиғидаги ўрта босқичда жойлашган: Нафрат аста-секин муҳитга кириб боради ва Муҳаббатни суриб чиқаради. Қачонки борлиқда Ер курраси шакллана бошлагач, биринчи ҳаво, сўнг олов ва ундан кейин қуруқлик ажралиб чиққан. Сув оламни айланишида юзага келган марказдан қочирма куч билан чиқариб ташланади. Дастлабки сфера (даврий жараёндаги дастлабки, мутлақ маънода эмас) Эмпедокл томонидан бир нечта ғайри-оддий иборалар орқали тавсифланади. “Бу ерда (яъни сферада) на қуёшнинг тезкор аъзолари, на ўз қудрати билан тўзғиган ер, на денгиз ажратилмайди, улар худо томонидан шу қадар мустаҳкам боғланганки, ўзининг доира бўйлаб ягоналигига қувонган ҳолда, ўз ортидаги сферик ва доира Уйғунли-гини мустаҳкам тўшайди”.
Муҳаббат ва Кураш фаолияти турли усулларда тасвирланади. “Бу (яъни улар ўртасидаги кураш) ўлиши муқаррар аъзолар оммасида акс этади. бунда барча аъзолар, ёки тана қисмлари, ҳаётнинг энг юксак мавсумидаги гуллаб-яшнашида Муҳаббат билан бирлашади; кескин Кураш туфайли айрилиққа юз тутганлар эса ҳаёт денгизининг тўлқинларида ёлғизликда саргардон бўла-дилар. Худди шу каби ҳолат ўз инларини сувга қурган балиқлар ва ўсимлик-лар билан ҳам, дўнгликларда макон топган маҳлуқлар билан ҳам, қанот қоқиб учувчи денгиз қушлари билан ҳам содир бўлади”.
Руҳнинг кўчиб ўтиш таълимоти “Покланиш” китобида Эмпедокл томонидан ўрганиб чиқилган. У ҳатто шундай эътироф этади: “Шунга кўра мен ўтмишда ўғил бола ёки қиз бола, ўт-ўлан ёки қуш, ва денгизда яшовчи балиқ бўлиб ўтганман”.
Тўғри, бу таълимот Эмпедоклнинг космологик тизимига ёмон қайд этилган. Негаки агар барча нарсалар ўлимидан сўнг йўқ бўлиб кетадиган моддий заррачалардан иборат бўлса, ва агар “юрак атрофида оқувчи қон, - бу инсоннинг фикри бўлса, у ҳолда ўлмасликка жой қолмайди. Бироқ Эмпедокл, ўзининг фалсафий ва диний ғоялари ўртасидаги тафовутни англаб етмай,39



Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish