Гераклит фалсафаси
4-боб.Гераклит сўзи
Гераклит аристократ бўлган ва Эфес шаҳрида яшаган. Агар Диоген сўзларига ишонадиган бўлсак, 69-Олимпиада йиллари, яъни эр.авв.504-501 йилларда унинг фаолияти энг гуллаган пайти бўлган; бироқ унинг ҳаётининг аниқ саналарини ҳеч ким билмайди. Басилевсклик (жарчилик ?!) лавозими унинг оиласида мерос бўйича ўтган; лекин Гераклит ундан укасининг фойдасига воз кечган. У, афтидан, меланхолик бўлган, жамоани ёмон кўрганва ундан бегоналашган. Гераклит замондошларини ҳам, ўтмишдаги буюк кишиларни нафрат ила тилга олган. Мана у ўзининг туғилиб ўсган шаҳри аҳолиси тҳғрисида нималарни айтган: “Агар катта ёшдаги эркакларнинг бирортаси ҳам қолмай бўғилиб ўлса ва шаҳар соқолсиз ўсмирларга қолса, эфесликлар яхши иш қилган бўлишарди, чунки улар ораларидаги энг яхши Гермодорни “Орамзда биздан барча нарсадан устун бўлган одамнинг яшашига тоқатимиз йўқ, агар шунақалари бўлса, бошқа жойга ўтиб, бегона кишилар билан яшасинлар” дея қувиб юбордилар”. Ва яна айтган: “Приенда Бианинг ўғли Тевтам яшаган бўлиб, у бошқаларга нисбатан ақллироқ бўлган”. У айтган: “Одамларнинг орасида кўпчилиги ёмон”.
Гомер тўғрисидаги фикрини қуйидаги сўзларда ифодалаган: “Гомерни шоирлар қаторидан чиқариб юбориш керак эди, Архилохни ҳам”. Шунга ўхшаш у таъкидлаган: “Кўп нарсани билиш ақлни пешламайди, агар шундай бўлганда Гесиод ва Пифагорни ҳамда Ксенофан ва Гекатеяни ақлли бўлшга ўргатарди”.Пифагорга келсак, у “бошқаларнинг илмий ижодига тегишл и бўлганларни йиғиб, ўзига кераклиларини танлаб олди, амалда мавжуд кўп нарсалар ҳақидаги билимни ўзининг донишмандлиги натижаси деб айтди ва бу билан алдамилик қилди”.
Гераклитнинг кўп гаплари лўнда ва захархандалидир, баъзан – серфаҳмлидир. Масалан: “Касалларни кесадиган, куйдирадиган, санчитадиган ва азоблайдиган врачлар меҳнатига лойиқ бўлмаган ҳақни талаб қиладилар”, “Биз ўз болаларимизни боламиз деганимиздек, Худо инсонни ўзининг гўдаги деб айтади”, “Эшаклар сомонни олтиндан афзал кўрадилар”, “Инсоннинг характери – бу унинг тақдири”.Гераклитнинг динга бўлган муносабатига келсак, у “диний ақидалар, урф-одатларни одамлар ўйини – шуҳрат келтирмайдиган амаллар” деб ҳисоблаган. Унинг Худога муносабати, дин тилидан фойдаланишига қарамай, пантеистик бўлган.
Гераклитнинг баъзи мулоҳазалари ноаниқ, тушунарсиз, шу сабабли у Қоронғи(Нодон) деган лақаболган. Афтидан, буни у атайлаб қилган; Унинг асарларида мана бундай мулоҳазаларни учратамиз: “Табиат яшринишни яхши кўради”, “Оракули Дельфада турган Худо ҳеч қачон тўппадан-тўғри ифодаламайди, лекин уни яшириб ўтирмайди ҳам, буни у белглар билан қилади ”. Ўзининг инсонларга йўллаган мактубидаайтади: “Одамлар уни илк бор эшитганда, худди уни умуман эшитмагандай, тушунмайдилар”. Бернетнинг таъкидига кўра, Пиндар ва Эсхилл ана шундай пайғамбарона тарзда ёзишган ва ун шу даврда кўзга ташлана бошлаган диний уйғонишга йўйишган.
Гераклитни кўпчилик унга тегшли деб ҳиоблайдиган, аслида унга тегишли бўлмаганианиқроқ мулоҳаза бўйича билишади: “Барча нарса оқиб туради”.Кўпчилик одамлар Гераклитда фақат ана шуни билишади. Айтмоқчи бу фикр, гарчи фалсафий системасининг муҳим жиҳатини ташкил этсада, унинг асл моҳиятини акс эттирмайди. У мана бу фикрни айтмаганми ахир: “Бир дарёнинг ўзига икки марта тушиб бўлмайди, чунки унинг суви узлуксиз ёнингдан оқиб ўтиб туради”? Боз устига Платон таъкилаганидек, “Гераклит қаердадир барча объектлар ўткинчи ва ҳеч бир нарса мангу эмас; ҳаётни дарё оқими билан қиёслаб, у, бир оқимга икки марта тушиб бўлмайди, деб айтган”. Аристотелнинг ёзишича эса, Гераклит доктринасини қуйидаги сўзлар ифода этади: “Барча нарсалар ҳаракатда, ҳеч бир нарса бир жойда турмайди”. Бу муносабатда, Гераклит – бу доимий, ўзгармас ҳеч нарса йўқ деб қичқираётган, реалликни нореаллик деб эълон қилган антик дунё Пирандолласидир дейишимиз мумкин.
Гераклит ҳеч бир нарса мавжуд эмас, чунки бу унинг фалсафасига зиддир деб айтишимиз хато бўлади. Ўзгариш ғояси ҳечам унинг системасининг етаки ғояси эмас. Гераклит “Сўз”га, яъни ўзининг инсониятга мактубида алоҳида эътибор қаратган ва дунёда барча нарса ўзгариб туради деган фикр мактубида бўлганда уни инсониятга йўллаши даргумон эди. Бу ҳақиқатни иониялик бошқа файласуфлар яхши тушунишган, ва Гераклит бу билан ҳеч қандай янги нарса айтмаган бўларди. Йўқ, Гераклит кўпхилликдаги бирлик,бирликдаги кўпхиллик концепциясини илгари суриши билан фалсафага такрорланмас ҳиссасини қўшди. Анаксимандр фалсафий системасида, кўриб ўтганимиздек, қарама-қаршиликлар бир-бирини сиқишади, кейин эса навбати билан адолатсзлик учун жазоланадилар. Анаксимандт қарама- қаршиликлар курашини тартибнинг бузилиши, Ягонанинг софлигига доғ туширувчи сифатида бўлиши мумкинмас ҳодиса деб ҳисоблаган. Гераклит бундай фикрга қўшилмайди. Унинг учун қарама-қаршиликлар конфликти – бу ҳечам Ягонанинг дарз кетиши бўлмай, балки унинг мавжудлигининг зарур шартидир. Амалда Ягона қарама-қаршиликларнинг тўқнашиши туфайли мавжуд: бу қарама-қарши туриш унинг яхлитлиги учун зарур.
Гераклит учун реаллик - бу Ягона эканлиги унинг қуйидаги мулоҳазасида яхши кўринади: “Донишмандлик қулоқ солишда, менга эмас, “Сўз”га, ва барча объектлар – бу Ягона эканлигини эътироф этишда”. Бошшқа томондан қарасак, қарама-қаршиликлар – Ягонанинг мавжудлиги шарти , деган ғоя унинг қуйидаги мулоҳазаларида аниқ намоён бўлади: “Уруш барча учун одатий ҳол, кураш адолатли ва барча объектлар кураш орқали вужудга келади ва йўқ бўлади, деган ҳақиқатни билишимиз керак” ва “Кураш худолар ва одамлар ҳаётидан йўқ бўлсин!”, дея ҳайқирганида ноҳақ эди. Гомер Борлиқни йўқотишга чақираётганини билмас эди, чунки унинг чақириғи эшитилганда, олам мавжуд бўлмай қолар эди. Гераклит яна курашнинг зарурлига ҳақида гапиради: “Одамлар тафовутларнинг ўзаро келишувини тушунмайдилар. Бу ёйдаги сингари қарама-қарши кучланишларнинг мувозанатлашувидан иборат”.
Демак, Гераклит учун реаллик – бу Ягона; Бироқ айни пайтда у кўплик ҳамдир – ва бу тасодиф ҳмас, унинг мавжудлигининг зарурий шартидир. Ягона Тафовутдаги Айнанлик бўлиши учун бир вақтда якка ва кўплик бўлиш зарур. Гегель шаклланмоқ (становление) категориясининг кашф қилинишини Граклит номи билан боғлайди; лекин бу факт Гегелнинг Гераклитни нотўғри тушуниши ва, бундан ташқари, Парменид ўз систмасини Гераклитда илгари яратган деб ҳисоблашининг хатолигига асосланган. Парменид Гераклит замондоши ва унинг системаси танқидчиси бўлган, бу эса унинг ўз асарларини кейинроқ яратган деганидир. Гераклит фалсафий системаси кўпроқ энг умумий конкретлиги, Кўпликдаги Бирлик, Тафовутдаги Айнанлик ғоясига кўпроқ мос келади.
Хўш, Кўпликдаги бирлик нима? Гераклит ҳамда бу ғояни кейинчалик ундан қабул қилиб олган стоиклар учун олов оламдаги барча нарсаларнинг асосидир. Бир қарашда Гераклит ионияликлар ғоясини ишлатиб, унга оригинал кўриниш бергандек бўлиб кўриниши мумкин. Фалес реаллик асосига сувни, Анаксимен ҳавони қўйгани учун, Гераклит улардан қандайдир ажралиб туриши учун ҳавони танлаган деган фикр хаёлга келади. Табиийки, Гераклитда бошқа бошланғич асосни топиш ҳоҳиши бўлган, лекин унинг танлови мустаҳкам базага эга. Унинг танлоининг оловда тўхташининг асосли сабаби - системасининг асосий ғояси билан боғлиқ сабаб бор эди.
Ҳиссий тажриба шундан далолат берадики, олов турли жинсли моддалардан озиқланиши, истеъмол қилиши ва ўзига трансформация қилиши ҳисобига мавжуд. Турли объектлар томонидан яралгани ҳолда, уларнинг барчасини ўзига сингдиради; бундай материаллар билан озиқланиб турмаса, у тез орада ўчади ва мавжуд бўлмай қолади. Оловнинг ўзининг мавжудлиги бу “кураш”,ва “зўриқиш”га боғлиқ. Бу албатта фалсафий тушунчанинг соф ифодаси, лекин масаланинг моҳиятини яхши кўрсатади, сув ва ҳавода эса ундай эмас. Гераклитнинг оловни реаллик асоси қилиб олишини унинг капризи, оригиналликка интилиши, бошқа файласуфлар орасида ажралиб туришга уриниши билан тушунтириб бўлмайди. “Олов ,- дейди Гераклит,- бу ташналик ва ташналикни қондириш” – бошқа сўзлар билан айтганда,бу оламда мавжуд барча объектлар, доимий зўриқиш, кураш, истеъмол, алангаланиш ва ўчиш ҳолатларида бўлган объектлар. Ёниш жараёнида Гераклит икки йўлни – юқорилаш ва пастлашни ажратади. “Ўзгариш жараёнида у
юқорига кўтарилиш ва пастликка кетишни кўрди ва космос ана шулар туфайли пайдо бўлди, деб таъкидлади. Конденсация қилинганида олов намликка айланади, қисилганда сув бўлади ; сув совугач, тупроққа айланади, - бу жараённи у пастликка кетиш йўли деб атади. Ва яна тупроқ ёниб, сувни келтириб чиқаради, ундан эса бошқа барча нарсалар пайдо бўлади; чунки Гераклит табиатнинг деярли барча объектлари ва ҳодисалари денгиз юзасидаги буғланишдан вужудга келади деб ҳсоблаган. Бу – юқорига кўтарилиш йўли”.
Бироқ барча объектлар – бу олов ва улар доимий равишда ўзгариб туришади деган фикрга қўшилсак, ундаўз-ўзидан равшанки, барқарорлик ҳолатига тушунтириш бериш керак.Гераклит “меъёр”тушунчасини таклиф қилади. Бутун дунё – “бу меъёри билан алангаланадиган ва меъёри билан ўчадиган мангу тирик оловдир. Агар олов ёнар экан, объектлардан ниманидир олиб, ўз-ўзига трансформация қилса, олганига тенг шунча нарсани қайтариб беради”. “Товар олтинга, олтин товарга алмаштирилгани каби, барча нарса оловга, олов-барча нарсага алмашади”. Шундай қилиб, материянинг ҳар хил турлари ҳолатлари ўзгаргани ҳолда, унинг йиғиндиси миқдори ўзгармасдан қолади.
Материянинг бир хил турларининг бошқаларидан устунлигини Гераклит нафақат нарсаларнинг барқарорлиги билан , балки табиатнинг турли ҳодисалари, масалан, кун ва тун, ёз ва қишнинг алмашишлари билан ҳам тушунтиришга уринади. Диоген беоган маълумотдан биламизки, Гераклит бир элементларнинг бошқалардан устунлигини “буғланишдаги фарқлари” билан тушунтирган. Хусусан, “Қуёш Халқасидан оташ оладиган тиниқ буғланишкунни келтириб чиқаради; Унга қарама-қарши буғланишнинг устунлиги тунни пайдо қилади. Тиниқ, шаффоф буғланиш сабаб бўлган иссиқлиқ миқдорининг кўпайиши ёзнинг бошланишига олиб келади; қорамтир тусдаги буғланиш келтириб чиқарадиган буғланиш устунлиги қишни чақиради”.
Борлиқда, биз ишонч ҳосил қилганимиздек, турли меъёрдаги олов, ёниш ва ўчишнинг нисбатан бр хил пропорцияда бўлиши блан боғлиқ нарсаларнинг доимий кураши ва айни пайтда нисбий ўзгармаслиги мавжуд. Айнан мана шу меъёрларга кўра, юқорига кўтарилувчи ва пастга тушувчи йўллар туфайли Гераклит “Борлиқнинг яширин созланиши” деб атаган, лекин аслида, унинг фикрича , “очиқ созланиш” факти кузатилади. “Одамлар, - деб таъкидлайди Гераклит биз келтирган парчада, - тафовутларнинг ўзаро келишуви, мослашувини тушунишмайди.Бу ёй ёки лирадаги сингари қарама-қарши кучланиш, сўриқишларнинг мувозанатда бўлишидир”. Яккалик ўзининг тафовутларида мавжуд, тафовутлар моҳиятан Ягонанинг турли жиҳатлари бўлганлари учунгина бордирлар. На бу жиҳатлар, на кўтарилувчи ва пастловчи йўллар йўқ бўла олмайди – агар улар йўқолса, Ягона мавжуд бўлмай қолади. Қарама-қаршиликларнинг бундай ажралмаслиги, Ягонанинг турли жиҳатларининг зарурийлиги қуйидаги мулоҳазаларда ўз ифодасини топган: “Юқорига йўл ва пастга йўл бутунлай бир хил”, “Ўла борар экан, жон сувга айланади, сув ўла борар экан, тупроққа айланади. Аммо тупроқ сувни яратади, сув эса - жонни”. Албатта, бу қуйидаги таъкиддагидек муайян релятивизмга олиб келади: “Эзгулик ва ёвузлик – бир нарса”, “Денгиз ниҳоятда тоза ва ниҳоятда ифлосланган сувга тўлган. Уни ичадиган балиқлар учун у яроқли ва фойдали, лекин уни ича олмайдиган одамлар учун у илос ва зарарли”, “Чўчқалар балчиқда чўмилишади, уй паррандалари - чангда”
Аммо Ягонада барча кучланиш, зўриқишла мувозанатда, барча тафовутлар уйғунликка келтирилган.: “Худо учун барча нарсалар адолатли, яхши ва тўғри, баъзи нарсалар нотўғри, бошқалари – тўғри деб одамлар айтишади”. Албатта, пантеистик фалсафанинг муқаррар хулосаси ана шундай – мангулик нуқтаи назаридан барчаси важ.
Гераклит Ягонани Худо сифатида ҳам, донишманд сифатида ҳам тафсифлайди: “ Донишманд фақат битта. У Зевс номи билан аталишни ҳоҳлайди ҳам, ҳоҳламайди ҳам”. Худо – бу энг умумий Ақл (Логос), энг умумий қонун, у барчани биттага бирлаштиргани ва Борлиқда доимий ўзгаришларни белгилагани ҳолда барча нарсаларга хос. Инсон ақли – бу энг умумий Ақлнинг бир бўлаги, унинг муайян нуқтадаги концентрацияси, жамланиши. Шунинг учун инсон барча нарсалар бирлигини ва қонун ҳукмронлигини ўзгартириб бўлмаслигини тушунгани ҳолда нарсаларга нисбатан ақлли қарашни ишлаб чиқиши ва ақл ила яшаши зарур; у Борлиқнинг зарурий жараёнларимослашиб яшаши ва уларга қарши бормаслиги зарур, чунки бу барча бўйсунадиган , барчани қамраб оладиган Логос ёки Қонуннинг ифодасидир. Ақл ва онг – олов элементлари – юксак қадриятлардир, чунки танани соф олов тарк этганда унда қолган сув ва тупроқ ҳеч нарсага яроқсиз бўлиб қолади. Бу ғояни Гераклит қуйдаги мулоҳазада ифодалайди: “Гўнгни ташлаб юборишдан кўра , жасадни ташлаб юбориш афзал ”. Шу билан боғлиқ равишда инсон ўз жонини қуруқ ҳолда сақлашга интилиши лозим: “Қуруқ нарса – энг доно ва энг яхши”. Жонга намлик ёқимли бўлиши мумкин, аммо, “агар жон сувга айланса, у ҳалок бўлади”.”Ухлаб ётган” хусусий оламлардан юқорига кўтарилиб, жон умумоламда бўлиши лозим. 28
Do'stlaringiz bilan baham: |