СамДУ докторанти, С.Б..Бобоқулов
Ипак йўли ХТУ тадқиқотчиси Д.Э.Умурзокова
СамДУ магистри, К.З.Қаландаров
Замонавий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденцияси хом-ашё ва
индустриал ишлаб чиқариш иқтисодиётдан хизмат кўрсатиш соҳаси
иқтисодиётига ўтиши билан тафсивланади. Чунки, жаҳон иқтисодиёти
ривожланиши
тажрибсаида
хизмат
кўрсатиш
соҳасига
интелектуал
салоҳиятдан фойдаланишга, соҳада фан ва ахборотлар технологиялари сиғими
катта бўлган ишлаб чиқариш шаклларини ривожлантиришга қаратилган.
Мамлакатимизда ҳам ушбу масалага алоҳида этибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда ҳам хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга
алоҳида этибор берилиб, бу Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий
ривожланишнинг
2017-2021
йилларга
мўлжалланган
иқтисодий
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясида
ҳам эътироф этилган. Хусусан, “хизмат кўрсатиш соҳасини жадал
ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни
ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало,
уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш”
лозимлиги таъкидланган. [2]
Ҳозирги даврда хизмат кўрсатиш соҳаси эҳтиёжлардан келиб чиқган
ҳолда бир қатор турларга бўлинади. Бу турларнинг бир меъёрда ривожланиши
аҳолининг бандлигини таъминлашда, уларнинг фаровонлигини юксалишида
муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Чунки, замонавий иқтисодий
306
ривожланган мамлакатларда хизматлар соҳасининг ялпи ички махсулотдаги
улуши 60-70% ташкил этмоқда. Ҳозирги даврда хизмат кўрсатиш соҳаси
иқтисодиётининг асосий хусусиятларидан бири сифатида ахборотлар
манъбаи, ахборотлар алмашуви, ахборотлар алмашуви тезлиги ҳал қилувчи
рол ўйнай бошлади. Бугунги кунда мазкур соҳада кўрсатиладиган
хизматларнинг 60 % ортиғи интелектуал хизматлар ҳиссасига тўғри келади.
Буни АҚШ хизматлар соҳаси иқтисодётида яққол кўришимиз мумкун.
АҚШда компютер ресурслари бизнесининг 76,6 % хизмат кўрсатиш соҳаси
ҳиссасига, фақатгина 11,9 % компютерлардан интенсив фойдаланувчи саноат
тармоқлари ҳиссасига тўғри келган. [5]
Олиб борилаётган ислоҳатлар натижасида вужудга келаётган янги
иқтисодий муносабатлар оқибатида мамлакатимизда сўнгги йилларда хизмат
кўрсатиш соҳасининг улуши 55 % ташкил этмоқда. Бу соҳани жадал
ривожланаётганлигини, ҳамда янги иқтисодий имкониятларни вужудга
келаётганлигини кўрсатмоқда.
Ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатларни “рақамли иқтисодиёт”га
ўтиши мамлакатимизда ҳам мазкур тажрибани жорий этишнинг заруриятини
келтириб чиқаради. “Рақамли иқтисодиёт”нинг муҳим шартларидан бири
унинг тармоқ ва соҳаларни барчасини ушбу тизимга ўтказмшни талаб этади.
Хусусан, хизмат кўрсатиш тизимини “рақамли хизмат кўрсатиш” соҳасига
айлантиришни ҳамда соҳа учун зарур кадрларни тайёрлашни тақозо этади. Бу
жараён соҳада босқичма-босқич, моддий-техник базани яратиш ҳамда
ахборот-маълумот базани яратиш ва ривожлантириш асосида амалга
оширилади.
Республикамиз иқтисодиётида хизмат кўрсатиш корхоналари фаолияти
иқтисодий жиҳатдан ишлаб чиқаришга қараганда самарали бўлиб бормоқда,
чунки хизмат кўрсатиш корхоналарида молиявий маблағларнинг айланиши
ҳам тезроқ ва энг асосийси даслабки фаолиятни бошлаш учун кам сармоялар
талаб этади.Унинг таркибий қисми бўлиб ҳисобланган хизмат кўрсатиш
307
соҳасини ривожлантириш аҳолини хизмат сифатини ошириш унинг турли
хилдаги талабларини қондириш муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.
Бизнинг фикримизча, хизмат кўрсатиш иқтисодиётининг қарор топиши
билан тавсифланадиган самарали фаолият мазмунида қуйидагиларни ажратиб
кўрсатиш мумкин:
1. Хизмат кўрсатиш иқтисодиётида сифат асосида ишлаб чиқарувчининг
истеъмолчини максимал эҳтиёжини қондиришга бўлган муносабатини доимо
назорат қилиш ва белгилаш лаёқати тушунилиши;
2. Хизмат кўрсатиш иқтисодиётида менеджмент тизими ҳам ўзгариб
боради. Унинг асосий хусусияти сифатида эгилувчанлик, тезлик билан
қарорларни қабул қилиш, ташкилий жиҳат, эркин ҳаракат қилиш ва
ошкоралик ҳисобланиши;
3. Хизмат кўрсатиш иқтисодиётида асосий эътибор хизмат кўрсатиш
тизими
шаклланишининг
самарадорлигига
қаратилса,
индустриал
иқтисодиётда эса хом ашёни тайёр махсулотга айланишига асосий эътибор
қаратилиши;
4. Хизмат кўрсатиш иқтисодиётини самарали ривожланиши таъминлаш
мақсадида “Рақамли иқтисодиёт” тизимини соҳага жалб этиш тармоқ
ривожланишини асосий омили ҳисобланади.
Юқоридагилардан
хулоса
қилиш
мумкинки,
хизмат
кўрсатиш
иқтисодиётида
самарали
фаолият
юритиш
анъанавий
(индустриал)
иқтисодиётдаги самарали фаолиятдан тубдан фарқ қилади ва у кўпроқ
ижтимоий йўналтирилганлик хусусиятига эга.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1. Ўзбекистон Республикаси Презенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017-йил 14
январдаги Вазирлар махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маьрузаси.
Зарафшон газетаси, 18 январ 2017 йил
2. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси. my.gov.uz
3. Б.Б.Мардонов “Хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳоли бандлиги”
Монография. Тошкент.”Фан” нашриёти. 2013 йил.
308
4. А.М.Саидов “Маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида меҳнатни
ташкил қилишни такомиллаштириш йўллари” номли диссертацияси.
Самарқанд. СамИСИ. 2011 йил.
5. Opeds and speeches//MTI For Your Information: Productivity in the Services
Sector. 2017. Nov12
ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИНИНГ МАЗМУНИ ВА СИФАТИ.
Do'stlaringiz bilan baham: |