Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   85
Тошназарова Л.Ш., СамДАҚИ ўқитувчиси., 
Рахматова С., 301-КМЭваУБ гурухи талабаси. 
Мамлакат иқтисодиётини инновацион ривожланиш йўлига ўтказиш, 
ишлаб чиқаришда модернизациялаш ва таркибий ўзгаришларни амалга 
оширишда таълим тизими муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Иқтисодиётни 
модернизациялаш жараёнлари миқёсини ортиши юқори малакали ва 
кўникмали ишчи кучига бўлган талабни кескин ўсишига олиб келди.
Истеъмолчи таълим хизматлари мазмуни ва сифатини танлар экан, 
эгаллаган маълумоти, касбий тайёргарлиги меҳнат бозорида ва меҳнат 
фаолияти жараёнида ишга солишда қандай фойда олиш мумкинлигидан келиб 
чиқади. Бундай фойда миқдорини у муайян таълим хизматларидан 
фойдаланиш учун қилинган харажатлар билан қиёслайди.
Иқтисодий 
адабиётдаги 
таълим 
хизматлари 
хусусидаги 
илмий 
қарашларни таҳлили турли ёндашувлар мавжудлигини кўрсатади. 
У.Зиннуров таълим хизматлари деганда “умумтаълим ва махсус 
хусусиятга эга билимлар йиғиндиси сифатидаги ўқув ва илмий ахборот 
ҳажмини, шунингдек, шахсга муайян дастурлар бўйича бериладиган амалий 
кўникмаларни” тушунади.
Б.С.Рябушкин: 
“Ўқув 
юртлари 
ходимлари 
жамиятнинг 
таълим 
хизматлари деб номолган ўзига хос иқтисодий неъматларга бўлган эҳтиёжини 
қондиришади”, - деб ёзади. 
Г.Ахунова “Олий таълим муассасаларининг фаолияти таълим хизматлари 
кўрсатишнинг икки, яъни бир томондан, шахснинг олий маълумот олишга 
бўлган эҳтиёжини қондириш; иккинчи томондан, иқтисодиёт тармоқлари ва 


309 
ижтимоий соҳа учун олий маълумотли кадрлар тайёрлаш нуқтаи назаридан 
туриб муҳокама этилади” деб таъкидлайди.
БМТнинг ЮНЕСКО ташкилоти “таълим” атамасига ўзида таълимга 
бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадларида амалга ошириладиган, аниқ 
мақсадга йўналтирилган ва мунтазам фаолиятнинг барча турлари маъносини 
ифода этади деган таъриф беради. 
Бизнингча, таълим хизматлари деганда инсон фаолиятининг муайян 
билимлар йиғиндисини олиш натижасида қўлга киритилган фойдали 
самарани, шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларни қондирувчи, бозор ва нобозор 
муносабатларни мужассамловчи аралаш неъматни тасаввур этиш мақсадга 
мувофиқ келади.
Таълим хизматлари барча хизматлар учун хос умумий жихатлар билан 
биргаликда бошқа хизматлардан фарқловчи қуйидаги ўзига хос жиҳатларига 
эга:
-таълим хизматларини индивидуаллаштириш;
-таълим хизматларининг аралаш неъмат сифати мавжуд бўлиши; таълим 
хизматларининг умумийлиги;
-уларни ишлаб чиқаришга нисбатан узоқ давом этиши; 
-таълим хизмати кўрсатишга ҳақ тўлашни нормалашни қийинлиги;
-истеъмолчи ёшининг таълим хизматлари миқдор – сифат даражасига 
мувофиқлиги; 
- ижтимоий истеъмол.
Таълим хизматлари бозоридаги талаб деганда, биз харидорларнинг 
муайян миқдор ва сифатидаги таълим хизматларига тўлов қобилиятига эга 
эҳтиёжни тушунилади. Ушбу бозордаги талаб уни бошқа бозорлардаги 
талабдан фарқловчи ўзига хос хусусиятларга эга.
Таълим хизматларига талаб нарх билан боғлиқ бўлмаган ва нарх 
омиллари таъсирида шаклланади.
Нарх билан боғлиқ бўлмаган омилларга қуйидагиларни киритишимиз 
мумкин:


310 
- истеъмолчиларнинг эҳтиёжини қондириш учун таълим хизматларининг 
бирон – бир турини афзал кўриш, таълимга талаб мамлакатдаги ижтимоий – 
иқтисодий вазият, ижтимоий, тарихий ва психологик омиллар, оила 
анъаналари таъсирида шаклланади:

таълим 
хизматлари 
истеъмолчисининг 
даромади. 
Истеъмолчи 
даромадининг камайиши таълим хизматларини истеъмол қилишни чеклашга 
олиб келади. Истеъмолчи томонидан нуфузли маълумот олишни устувор 
мақсад қилиб қўйилса, у таълим хизматларидан фойдаланиш эҳтиёжини 
қондириш учун бошқа товарлар ва хизматларга қилинадиган харажатлар 
ҳажмини қисқартиришга мажбур бўлади; истеъмолчилар кутган нарсалар. 
Мавжуд савиядаги малака билан ишга жойлашиш бўйича истиқболда 
кутилган нарса таълим хизматларига бўлган жорий талабга таъсир кўрсатиши 
мумкин; таълим хизматлари бозоридаги харидорлар сони. Таълим хизматлари 
истеъмолчилари ўртасидаги рақобат уларга бўлган талабда ўзгариш қилиши 
мумкин.
Талабга таъсир этувчи, нархга боғлиқ бўлмаган қатор омиллар фақат 
таълим хизматлари бозорига хос бўлади. Улар жумласига қуйидагиларни 
киритиш мумкин:
- муайян минтақада жойлашган олий ўқув юртлари миқдори. Ушбу 
минтақада олий ўқув юртлари сони қанча кўп бўлса ва бозорда турдош 
ихтисосликлар қанчалик кўп таклиф этилса, алоҳида олинган ташкилотда 
талаб ҳажми шунча кам бўлади. 
- таълим муассасасининг нуфузи ва мақоми. Таълим хизматлари бозорида 
ҳар бир истеъмолчи олий ўқув юртининг мақоми ва бошқа таълим 
муассасалари ўртасидаги мавқеи профессор - ўқитувчилар таркибида 
миқдори, сифати томонидан устун даражада белгиланадиган малакали
хизматдан баҳраманд бўлишга интилади. 
Шундай қилиб, таълим муассасасини нуфузи қанча юқори бўлса, таълим 
хизматлари истеъмолчиларининг унга бўлган талаби мутаносиб равишда 
юқори бўлади. Таълим хизматлари бозоридаги таклиф деганда, олий ўқув


311 
юртлари томонидан маълум давр мобайнида муайян нархда кўрсатиши 
мумкин бўлган маълум сифатдаги таълим хизматлари миқдорини
тушунамиз. Таълим хизматлари таклифи таълим муассасаларининг ўқув 
ўринларини тўлдириш эҳтиёжини кўрсатади.
Таълим хизматлари таклифи дастлаб, таклиф қилинаётган хизматлар 
нархи билан миқдори ўртасидаги бевосита алоқани акс эттирувчи нарх 
омиллари таъсирида шаклланади ва таълим хизматларини нархи қанча юқори 
бўлса, улар таклифининг ҳажми шунча катта бўлади. Таълим хизматлари 
таклифини белгиловчи нарх ва нархга боғлиқ бўлмаган омилларни ажратиш 
мумкин.
Таълим хизматлари бозоридаги таклифнинг хусусияти шундан иборатки, 
ушбу хизмат кимгадир тўғридан - тўғри йўналтирилмаган. Ўқув юртларининг 
конкрет истеъмолчиларга ўз таълим хизматларини таклиф қилиш бюджетдан 
зарур молиявий маблағ олиш учун мутасадди давлат бошқарув органларига 
йўналтирилган таклиф билан ўзаро боғлиқ бўлиб унга қўшилиб кетади.
Таклиф сифатида аниқ таълим хизмати эмас, балки унинг ҳар бир 
хўжалик субъекти томонидан қийматига қараб турлича қабул қилинадиган 
образи таълим хизматларининг характерли хусусияти сифатида мавжуд 
бўлади. 
Талаб ва таклиф маълум ихтисослик бўйича таълим хизматлари 
ортиқчалиги ёки танқислигини вужудга келтириб, миқдор ва сифат жиҳатдан 
аксарият ҳолларда бир– бирига мос тушмайди. Ўқиш тўғрисидаги тўлов-
шартномаси 
ҳужжатли 
расмийлаштирилганидан 
кейингина 
таълим 
хизматлари сотувчилари ва харидорларнинг манфаатлари бир – бирига мос
келишига эришилади.
Таълим хизматларининг тўлов - шартномаси битими негизида уларнинг 
қиймати ва истеъмол қийматининг пулдаги ифодаси сифатида нарх ётади. 
Бирон– бир таълим хизматлари нархнинг мувозанати талаб ва таклифнинг 
бозор нисбати билан белгиланади. Сотувчиларнинг таълим хизматлари 
таклифи билан харидорлар талаби ўртасидаги фарқ нархдаги ўзгаришни


312 
келтириб чиқаради. Бу ўзгариш пировард натижада, бир – бирига қарама– 
қарши ушбу икки таклифни ўзаро мувозанатга келтириш йўли билан
мантиқий якунига етказади.
Таълим хизматларининг энг паст нархи уни ишлаб чиқаришга қилинган 
харажатдан келиб чиқиб белгиланади ва ушбу хизматнинг ишлаб чиқарувчиси 
– таълим муассасаси томонидан белгиланади.
Энг юқори нарх эса истеъмолчиларнинг талабларидан келиб чиқиб 
белгиланади. Умуман, таълим бозорида нарх шаклланишига қуйидаги 
омиллар жиддий таъсир кўрсатади: таълим муассасасининг нуфузи, таклиф 
этилаётган 
таълим 
хизматлари 
сифати, 
рақобатчилар 
томонидан 
белгиланадиган таълим хизматлари нархи, ушбу олий ўқув юртида
тайёрланган кадрларга меҳнат бозорида бўлган талаб ва ҳ.к. 
Хулоса қилиб айтганда таълим хизматлари бозори моҳиятининг назарий 
таҳлили унинг бирлаштириш, тақсимлаш, ахборот бериш, рағбатлантириш, 
табақалаштириш ва ижтимоий функцияларини ажратиш имконини беради. 
Таълим хизматлари бозорини бозор иқтисодиётининг ўзига хос сегменти 
сифатидаги моҳияти унинг ижобий ва салбий жиҳатларини ажратиб кўрсатиш 
имконини яратади. Олий таълим хизматлари бозорининг муҳим иқтисодий 
афзаллиги унинг таълим хизматларини ишлаб чиқаришни мунтазам 
рағбатлантиришидадир. 
У 
ўқитишнинг 
замонавий, 
илғор 
педагогик
технологияларни, интерактив усулларини қўллаш асосида истеъмолчиларни,
иқтисодиётнинг таълимга бўлган эҳтиёжини тўлиқроқ қондиришга интилади.
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Зиннуров.У.Т. Маркетинг в деятельности вузов: теория и методы 
решения.- М., 1996.- С.312.
3. Рябушкин Б.С. Экономика образования. - М., МПУ, 1995. – С.24-26.
4. Ахунова Г.Н. Таълим хизматлари бозорида маркетинг фаолияти ва
уни такомиллаштириш: И.ф.д.илмий даражасини олиш учун ёзилган 
дис.автореферати.-Т., 2004.- Б.45.
5. Ижтимоий ҳимоя: атамалар изоҳли луғати. А. Навоий номидаги 
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти.- Т., 2007. -Б. 434.


313 
БОЗОР ТОВАР-ПУЛ МУНОСАБАТЛАРИ ШАРОИТИДА КЎЧМАС 
МУЛКНИ БАҲОЛАШДАГИ АЙРИМ МУАММОЛАР 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish