Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   85
Ганиев К.Б., Турдибеков Ю.И., СамДАҚИ. 
Автотранспорт воситалари ва қурилиш машиналари (АТВ ва ҚМ)га 
нисбатан қийматнинг услубий таъминоти баҳолаш фаолияти бўйича ва 
истеъмолчиларнинг 
ҳуқуқларини 
ҳимоя 
қилиш 
бўйича 
Ўзбекистон 
Республикасининг амалдаги қонунчилиги белгилаган талабларни қондириши 
лозим. “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 
мувофиқ, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган баҳолаш Стандартлари 
талабларига мувофиқ тузилиши лозим (9-модда). 
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунига мувофиқ, баҳоловчи автотранспорт воситалари ва 
қурилиш машиналарини баҳолаш бўйича баҳолашнинг тайинланиши учун 
лойиқлиги кўринишдаги хизматларни кўрсатишга мажбур (яъни баҳолаш 
тўғрисидаги ҳисобот тегишли инстанцияларда қабул қилиниши ва тан 
олиниши лозим), буюртмачига унга кўрсатилаётган хизмат ҳақида (ҳисоб-
китобларни ўтказиш усуллари ва баҳолашнинг ахборот кўмаги ҳақидаги) 
тўлиқ ахборот тақдим қилиши ҳамда автотранспорт воситалари ва қурилиш 
машиналарини 
баҳолаш 
бўйича 
хизматларнинг 
зарурий 
сифатини 


200 
таъминлаши лозим. Бундан келиб чиқиб, АТВ ва ҚМларга нисбатан қийматни 
баҳолаш бўйича ишларни бажариш ягона услубий асосда амалга оширилиши 
лозим, бу эса хизматларнинг ушбу турдан фойдаланувчи истеъмолчиларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун зарурий шароитлар яратади ва баҳолаш 
фаолияти бўйича қонунчилик талабларини бажаришга олиб келади [2]. 
АТВ ва ҚМлар қийматини баҳолашнинг услубий асосини базавий қиёсий 
ёндашувга асосланган холда аниқланган бозор қиймати намоён қилади. Бозор 
қиймати бошқа турдаги қийматларни баҳолаш ҳисоб-китоблари учун асос 
ҳисобланади. 
АТВ ва ҚМга нисбатан қийматни баҳолаш услубияти икки йўналишда 
кўриб чиқилади – баҳолашга фойдаланилган ёндашувлар доирасида усуллар 
тизими сифатида ва баҳолаш усуллари назарияси сифатида. Услубиятнинг 
асосий вазифаси баҳолашнинг ушбу вазияти учун энг мос келувчи 
баҳолашнинг илмий-услубий асосланиши ва турини танлаш ҳисоланади. 
Деярли барча активни, шу жумладан АТВ ва ҚМни баҳолашга уч асосий 
ёндашув мажуд. 
Харажат ёндашуви объектнинг аниқ нусҳасини қайта яратиш ёки жорий 
нархларда янги сифатида тенгқийматли ўринбосар қийматини аниқлаш ва 
жисмоний емирилиш, функционал ва иқтисодий эскириш билан боғлиқ 
қиймат йўқотишни аниқлашга асосланади. 
Кўп холларда бевосита сотувларни таққослаш ёндашуви деб аталувчи 
бозор ёндашуви баҳоланаётган объектга (унинг мавжуд ҳолатига) ўхшаш 
объектнинг адолатли, ёки асосланган, бозор баҳосига асосланади.
Даромад ёндашуви келажакда объектни эксплуатация қилишдан олиш 
мумкин бўлган даромаддан келиб чиқиб бозор баҳосини аниқлашга 
асосланади. 
Уч ёндашувда ҳисоблашни амалга оширгандан кейин баҳоловчи кўп 
холларда уч хил натижа олади. Шунинг учун кейинги этап – олинган 
қийматларнинг таҳлили, уларни ўзаро таққослаш ва баҳолаш қийматининг 
якуний 
миқдорини 
аниқлашга 
мужассамлашган 
натижаларни 


201 
мувофиқлаштириш. Шундан кейин баҳоловчи аниқланаётган қиймат миқдори 
ҳақида фикрини батамом шакллантирган қиймат ҳақидаги хулосасини беради. 
Баҳолашнинг асосий мақсади бўлиб объектнинг қийматини аниқлаш 
ҳисобланади. Баҳолашнинг тайинланиши баҳолаш объекти билан боғлиқ 
ҳодиса ёки жараёнларнинг масалаларини ечиш учун ҳисобот кўринишида 
расмийлаштирилган баҳолаш натижаларидан фойдаланиш ҳисобланади. 
Баҳолаш натижаларидан фойдаланишнинг бундай йўналишлари, аниқроғи – 
тайинланишлари қуйидагилар ҳисобланади: машиналар ишлаб чиқариш учун 
бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, солиққа тортиш, суд-жиноятчилик ва 
фуқаролик ишлаб чиқариш, бож мақсадлари, хусусийлаштириш жараёни, 
битимларни нотариал тасдиқлаш, суғурталаш, асосий воситаларни қайта 
баҳолаш, олти-сотти, алмаштириш, танловлар, аукционлар ва савдоларни 
ўтказиш, ижара ва лизинг, устав капиталига мулк киргизиш, жамиятдан 
чиқишда жамият қатнашчиси (акциядор) ҳиссасини айириш, жамиятни қайта 
ташкил қилиш ва тугатиш, мулкни ажратиш, мерос, совға, гаров, эгалик 
ҳуқуқини 
аниқлаш, 
никоҳ 
шартномасини 
тузиш, 
мулкий 
келишмовчиликларни ечиш, ишончли бошқарувга бериш, зарарни қоплаш, 
мусодара қилиш, инвентаризация, АТВ ва ҚМларни ҳисобдан чиқариш ва 
утилизация қилиш. 
Бугунги кунда, энг долзарб муаммо – автотранспорт воситалари ва 
қурилиш машиналарини иқтисодий баҳолашнинг услубий таъминотининг 
йўқлиги. Ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан фойдаланган холда 
автотранспорт воситаларини баҳолашнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини 
такомиллаштириш, унинг услубий таъминотини яратиш, реаллик, аниқлик ва 
ишончлилик тамойилларининг тўлақонли амалга оширишилиши – баҳолаш 
фаолиятидаги муҳим вазифа ҳисоланади. 


202 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Ўзбекистон Республикаси “Баҳолаш фаолити тўғрисида”ги қонуни, Т., 
1999. 
2. Методические рекомендации по оценке стоимости автотранспортных 
средств и строительных машин/ Samarqand Xalqaro Biznes Maktabi, qimmatli 
qog’ozlar bozori mutaxassislarini tayyorlash bo’yicha Milliy Markaz; тай. Ганиев 
К.Б., Сафин Ф.Г., Зигуля С.В. – Т., Konsauditinform – Nashr, 2010 – 166 б. 
3. G’aniyev K.B., G’aniyeva G.I., G’aniyeva F.K. Mulk va biznesni baholash 
(misol va masalalar)/ o’quv qo’llanma – T., Baktriya press-2018 – 140 b. 
АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ 
ЭСКИРИШ ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШ МУАММОЛАРИ 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish