Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85
Пулатов З.М – Сам ДАҚИ “Қурилишда менежмент” каф. кат.ўқитувчиси 
Абдусаматов Ш.Б – “ZN PREIUM CONSULTING” МЧЖ мутахассиси 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий 
Мажлисига Мурожаатномасида, шунингдек, Фаол инвестициялар ва 
ижтимоий ривожланиш йили Давлат дастури лойиҳасида белгиланган мақсад 


179 
ва вазифалар қурилиш индустрияси ходимларига ҳамда қурилишни 
такомиллаштириш, ундан самарали фойдаланиш бўйича илмий иш олиб 
бораётган илмий тадқиқот ва изланувчиларнинг зиммасига ҳам улкан 
масъулият юклайди. 
Қурилиш участкаларини бошқаришнинг энг қуйи звеноси - бу қурилиш 
участкаларидир. Курилиш участкаларида самарали бошқарувни таъминлаш 
учун, участкалар фаолятида меҳнат самарадорлигини ошириш зарурдир. 
Демак, қурилиш участкаларида меҳнат самарадорлигига таъсир этувчи 
омилларни аниқлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. 
Шунинг учун ҳам қурилиш участкаларини бошқаришдаги туб иқтисодий 
ўзгаришлар шу масалани ечишга қаратилгандир. 
Курилиш участкалари фаолятида меҳнат самарадорлигининг ошиши 
(ўсиши)га таъсир қиладиган кучлар унинг омиллари ҳисобланади. Ўсиш юз 
бермаса меҳнат самарадорлиги статик (ўзгармас), аксинча бўлса динамик 
(ривожланувчи) ҳолатда бўлади. Меҳнат самарадорлигининг динамикасини 
эса қурилиш участкаларидаги меҳнат самарадорлигини оширувчи омиллар 
таъминлайди. Меҳнат самарадорлигини оширувчи омилларнинг асосийлари: 
- табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати;
- мехнат ресурсларининг микдори ва сифати;
- қурилиш участкалардаги асосий капитал (фонд)нинг миқдори ва 
таркиби; 
- қурилиш участкаларининг технологик таъминланганлик даражаси. 
Қурилиш участкалари фаолиятини самарали бошқаришдаги олинадиган 
иқтисодий самара иккита омилга - мехнат сарфининг массасига ва мехнат 
унумдорлигига боғлиқ бўлади.
Қурилиш участкаларида мехнат массаси ишловчилар сонига ва ишланган 
вақтга боғлиқ бўлса, мехнат унумдорлиги эса техника тараққиётига, 
инвестиция миқдорига, ишловчиларнинг маълумоти ва касбий малакасига, 
ресурсларнинг жойлашганлигига, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва 
бошқаришга боғлиқ бўлади. Мехнат унумдорлиги орқали қурилиш 


180 
участкаларидаги иқтисодий самарадорликни таъминловчи яна бир омил - бу 
ресурсларнинг 
қурилиш 
участкаларидаги 
бригадаларга 
ишларнинг 
тақсимланиши ёки қурилиш участкасининг тузилган структурасидир. 
Демак, қурилиш участкаларида олинадиган иқтисодий самарани 
таъминлашнинг қуйидаги йўллари мавжуд: 
- қурилиш участкаларида ишлаб чиқариш структурасини яхшилаш; 
- қурилиш индустриясига фан-техника тараққиётини жадаллаштириш ва 
уни доимо такомиллаштириб бориш; 
- қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришда инновацион тадбирларни
жорий қилиш; 
- бошқаришнинг структурасини ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, 
молиялаш тизимини жорий этиш; 
- қурилиш участкалари фаолиятида кредитдан фойдаланиш механизмини 
рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш; 
- инсон омилини кучайтириш асосида меҳнаткашларнинг ижодий 
фаоллигини ва ташаббусини оширишни йўлга қўйиш. 
- қурилиш индустриясига чет эл инвестицияларни кенг жалб қилиш ва 
ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш. 
Курилиш участкаларининг фаолият самарадорлиги энг аввало унинг ички 
хўжалик механизми бошқарувини такомиллаштириш билан боғлиқ. Бу 
масаланинг асосий мазмуни шундан иборатки ички хўжалик механизмини 
бошқариш 
кўпроқ 
мустақилликни, 
иқтисодий 
бошқарув 
усулларига 
асосланишни, ишчилар меҳнатини кўпроқ рағбатлантиришни, меҳнат 
шароитини яхшилашни тақозо этади. 
Курилиш участкаларида асосий масалалар қуйидагилардир: 
- аҳолига режа асосида ва тушган буюртмалар асосида ишлаб чиқариш 
кувватлари ва объектларини ишга тушириш; 
- тасдиқланган календар графиклар асосмида объектлардаги ишларнинг 
технологик боскичлари бўйича топширикларни бажариш; 


181 
- меҳнат унумдорлигини ошириш ва қурилиш маҳсулотини ишлаб
чиқаришга сарфланадиган материал харажатларини камайтириш; 
- ишларнинг юкори сифатли бажарилишини таъминлаш, меҳнат 
мухофазаси ва атроф мухитни мухофаза қилиш; 
Курилиш участкалари юқоридаги масалаларни бажаришни қуйидаги 
ишлар орқали амалга оширади: 
- ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш; 
- ташкилий тайёргарлик тадбирларини ишлаб чиқиш; 
- қурилиш майдонида ва майдондан ташкарида тайёргарлик ишларини 
олиб бориш; 
- ишларни тўғри амалга ошириш учун малакали кадрларни танлаш 
жараёнларини амалга ошириш
- ишловчиларни техника хавфсизлиги бўйича доимий инструктаж 
қилишни ташкил этиш; 
Қурилиш участкасида бригадалар фаолият кўрсатиб, ҳар бир бригаданинг 
асосий вазифаси қўйидагилардан иборат: 
- ишлаб чиқариш топшириқларини ўрнатилган муддатларда амалга 
ошириш; 
- меҳнат унумдорлигини доимий равишда ошириб бориш; 
- ишларни юқори сифатли даражада бажарилишини таьминлаш; 
- қурилиш техникалари ва механизмларидан, иш вақтларидан, материал 
ва бошқа ресурслардан рационал (самарали) фойдаланиш. 
Қурилиш бригадаси ўзининг ишлаш доирасида қурилиш ташкилоти 
олдида ўзининг бажарган иш натижаларига жавобгардир.
Бригадаларни шакллантиришда қуйидаги асосий омилларга эътибор 
қаратилиши зарур: 
- кадрлар қўнимсизлиги таъминланган бўлиши керак; 
- биргаданинг таркиби, бажараётган ишга мос бўлиши керак; 
- ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлаш; 


182 
- ишлаб 
чиқариш 
топшириқларини 
бажаришда 
мативациянинг
мавжудлиги; 
- биригадирларнинг ишбилармонлик ва ишни бажариш қобилиятининг 
сифатлари; 
- жамоадаги маънавий - психологик муҳит; 
- ишлаб чиқариш масалаларининг тўғри қўйилганлиги ва улар 
бажарилишининг аниқлиги. 
Бу омиллар ишлаб чиқариш бригадаларининг ишини тўғри ташкил 
қилишга ва юқори меҳнат унумдорлигига эришишни таъминлайди. Бу эса ўз 
навбатида коммунал хизмат кўрсатиш қурилиш участкалари фаолиятини 
тўғри ташкил қилишда ва бошқаришда муҳим аҳамиятга эга. 
Юқоридаги 
фикр 
ва 
мулоҳазалардан 
келиб 
чиқиб, 
қурилиш 
участкаларида меҳнат унумдорлигига асосий таъсир этувчи омилларга 
қуйидаги 5 та омилни киритиш мақсадга мувофиқдир: 
 янги иш жойларини яратилиши; 
 ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) кенгайтириш; 
 чет эл инвестицияларини жалб этишни (кўпайтириш) ривожлантириш
 қурилиш фаолиятини олиб боришда инновацион тадбирларни қўллаш; 
 аҳолининг даромади ва яшаш тарзи; 
Янги иш жойларини яратишда биринчи навбатда аҳолининг ишсиз 
бўлган қисмини иш билан таъминланиш имконияти яратилади. Ишчи 
ўринларининг яратилиши бевосита қурилиш участкаларида ишнинг самарали 
олиб боришга боғлиқдир.
Ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)ни кенгайтириш - қурилиш 
участкаларида қанчалик хизмат кўрсатиш жараёнини кўпайтирисак янги иш 
ўринлари билан бирга корхонанинг кенгайиб бораётганлигидан далолат 
беради. 
Чет эл инвестицияларини жалб этиш ҳажмини ривожлантиришнинг 
аҳамияти ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган иқтисодий ривожланиш 
ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилишни 


183 
кўзда тутилиши шу мақсадларга алоҳида эътибор қаратишидан ҳам намоён 
бўлмоқда. 
Мамлакатимиз 
мустақилликка 
эришгач 
ҳар 
бир 
ишлаб 
чиқарилаётган ва кўрсатилаётган хизматлар экспорт қобилиятига эга 
бўлишига эришиш асосий мақсад қилиб олинди ва ҳозирда шу асосда 
қурилиш 
индустриясида 
маҳсулотлар 
ишлаб 
чиқарилиб, 
хизматлар 
кўрсатилмоқда. 
Қурилиш индустриясида қурилиш фаолиятини олиб боришда 
инновацион тадбирларни қўллаш, қурилиш участкаларида самарадорликни 
оширишга, қурилишда ишлатилаётган қурилиш материалларининг маҳсулот 
рақобатбардошлигига олиб келади. 
Аҳолининг даромади ва яшаш тарзида асосан қурилиш олиб 
борилаётган ҳудудда аҳолининг даромади ва яшаш тарзи қанчалик яхши 
бўлса, қурилишда кўрсатилаётган хизматлар шунча яхши баҳоланади деган 
фикрдамиз. 
Қурилиш участкаларида меҳнат унумдорлигига бу таъсир этувчи 
омилларнинг 
қанчалик 
таъсир 
кўрсатиш 
даражасини 
кейинги 
тадқиқотларимизда амалга оширамиз. 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
7. 
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиеёнинг Олий 
Мажлисга Мурожатномаси” Тошкент шаҳри 2018 йил, 28 – декабрь. 
8. 
“Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни 
такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Фармони. Тошкент шаҳри 2018 йил, 14 – ноябр. 
9. 
Ш.М.Мирзиёев.“Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан 
давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” - Тошкент: «Ўзбекистон» НМИУ, 
2017.- 592 б. 
10. 
Л.Г.Дикман 
«Организация 
планирования 
и 
управления 
строительного производства» М. 2006 г. 


184 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ 
ИНФРАСТРУКТУРАСИ КОРХОНАЛАРИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШДА ИНВЕСТИЦИЯЛАШНИНГ МОҲИЯТИ. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish