Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   85
Узоқов Хуршид Зиядуллаевич, 302 мен. гуруҳи талабаси, 
Эгамов Рахматилло Миролимович, СамДАҚИ докторанти
Қурилиш корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва юксак 
даражага кутариш учун уни бошқариш керак. «Бошқариш» иборасини 
маҳсулот 
сифатига 
қуллаганда, 
маҳсулот 
сифати 
ва 
унинг 
ракобатбардошлигини доимий назорат қилиш, уни белгиловчи шартлари ва 
омилларини мақсадга мувофиқ таъсир қилдириш йуллари билан маҳсулот 
сифатини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш ва фойдаланишда унинг заурур 
даражада урнатилишини, таъминланишини ва сакланишини тушунмок керак. 
Маҳсулотнингсифатинибошқариш 
операциялари 
мухандис-техник, 
ташкилий-технологик, назорат ва бошқа жараёнларнинг узаро боғлиқлиги 
мажмуасини ташкил этувчи тартиб доирасида олиб борилади.
Маҳсулот сифатини бошқаришда қуйидаги вазифалар амалга оширилади: 
- маҳсулот сифатини оширишни режалаштириш ва башорат қилиш;
- маҳсулот лойиҳасини чизиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш; 
- маҳсулот сифатини моддий-техник томондан таъминлаш; 
- ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш;
- мутахасисларни танлаш, жойлаштириш, ўқитиш ватарбиялаш;
- маҳсулот сифатини оширишни рағбатлантириш;
- маҳсулот сифатини назорат қилиш;
Маҳсулот 
сифатини 
бошқариш 
унинг 
хоссалари, 
технологик 
жараёнларнинг ихтисослаштириш хусусиятлари, ишлаб чиқаришни ташкил 
этиш шакиллари ва усулларини ҳисобга олган ҳолда бажарилади.
Маҳсулот 
сифатини 
яхшилашга 
оид 
вазифалар 
ва 
тадбирлар 
тузатилаётганда уларни амалга ошириш имкониятлари ва мақсадга мофиқлиги 


189 
техникавий-иқтисодий жихатдан асосланади. Бунинг учун қуйидагилар асос 
қилиб олинади: 
- ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатига бўлган талаблар ва келгусида уни 
такомиллаштириш имкониятлари;
- маҳсулот сифат даражасини баҳолаш; 
- ишлаб чиқарилган маҳсулотда учраган нуқсонларни юзага чиқариш ва 
таҳлил этиш;
- илғор корхоналарнинг маҳсулотлари билан таққослаш. Маҳсулот 
сифатини яхшилашга оид тадбирлар мажмуасига қуйдагилар киради:
- маҳсулотнинг сифат курсаткичларини яхшилашга қаратилган асосий 
тажриба ва лойиҳалаштириш ишлари ҳамда ташкилий-техникавий тадбирлар; 
- ишлаб чиқариш техникаси ва технологиясини такомиллаштиришга оид 
тадбирлар; 
- маҳсулот сифатини ошириш буйича ўтказиладиган илмий-тадқиқот,
тажриба ва лойихалаштириш юзасидан илмий-текшириш, лойихалаштириш 
ташкилотларига бериладиган топшириклар; 
- стандартларни узлаштириш, уларга риоя килиш, буюмларни 
унификациялаштириш, 
юкори 
сифатли 
маҳсулот 
ишлаб 
чикариш, 
нуксонларнинг олдини олиш ва истеъмолчилар томонидан буладиган 
норозиликларни камайтириш буйича тадбирлар. [1] 
Бу каби тадбирлар уз вактида бажарилишини тула-тукис таъминлаш учун 
уларнинг бажарилиш муддатлари, масъул кишилар, муайян харажатлар ва 
уларнинг иктисодий самарадорлиги, рақобатбардошлиги хамда бошқа 
курсаткичлар аниқланади. 
Маълумки, 
рақобат 
ва 
ракобатбардошлик 
ўртасида 
диалектик 
алокадорлик мавжуд булиб, бири иккинчисидан келиб чиқади. Ракобат 
корхона (фирма)ларни ракобатбардош товарлар ишлаб чикаришга ва 
хизматлар кўрсатишга ундайди. Ракобатбардошлик нисбий улчов булиб, 
хусусияти 
шундан 
иборатки, 
уни 
ракобат 
предмети 
(маҳсулот 
ракобатбардошлиги)га нисбатан ҳам қўллаш мумкин. 


190 
Ракобатбардошлик 
айнан 
бозорда 
кузатилади 
ва 
товарларнинг 
истеъмолчи эхтиёжларига мувофик келиши солиштириб ва текшириб 
кўрилади. Ана шунда товарнинг рақобатбардошлиги реал харидни амалга 
ошираётган харидор учун жозибадорлик даражасини курсатади.
Ривожланган бозор иқтисодиётига эга кўпгина хорижий мамлакатларда 
ўтган 15-20 йил давомида маҳсулот сифатини бошқариш тизимини яратиш, 
такомиллаштириш ва сертификатлашга эътибор кучайётганлиги кузатилди, 
сифатга нисбатан янгича бошқарув тафаккури шаклланди. Бунинг асосида 
ялпи сифат бошқаруви вужудга келди. Бундай сифат бошқаруви нафақат 
йирик қурилиш корхоналари, балки ўрта ва кичик корхоналарда ҳам 
қўлланилмоқда.
Ҳудудларда сифат бошқарув тизимлари концепцияси йўналишларини 
ҳудудда сифатни бошқариш бўйича фаолиятни йўлга қўйиш, ривожлантириш 
ва ташкил этишнинг тизимли механизми кўринишида амалга ошириш 
мумкин.Бундай тизимли механизмни ҳудудий миқёсда сифат бошқаруви 
тизимларинининг асосий тамойилларидан фойдаланиш концепция доирасида 
қўриш мумкин.
Биринчи тамойил – бошқарув мақсад ва вазифаларининг устиворлиги, 
ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тизимини бошқаришда сифатни таъминлаш. 
Сифат вазифалари ҳудудий миқёсда бизнес жараёнларни бошқаришда ва 
саноат мажмуаларини маъмурий бошқаришда бирламчи аҳамиятга эга.Сифат 
масалалари ҳудудлар миқёсда амалга ошириладиган барча бошқарув 
босқичлари ва даражалари, бошқарув функцияларида эътиборга олиниши 
керак.
Иккинчи тамойил – сифатнинг жараёнларни бошқариш билан 
интеграциялашуви тамойили. Мазкур тамойилда ҳудуд миқёсда саноат 
мажмуаларини бошқаришнинг барча тизимлари сифат тизимини таъминлаш, 
қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш мақсад ва вазифалари атрофида 
интеграциялашиши 
керак.Ушбу 
тамойилга 
мувофиқ 
ҳудудни 
квазикорпорация 
сифатида 
бошқариш 
жараёнларининг 
асоси 
сифат 


191 
бошқаруви тизимидир. Ҳудуднинг иқтисодий тизимини бошқаришда бу 
муҳим интеграцияловчи бўғин бўлиб хизмат қилади. [2] 
Учинчи тамойил – занжирли реакция тамойили. Юқори сифат 
яратиладиган маҳсулот ва хизматларнинг истеъмол қилиниш имкониятларини 
кенгайтиради, пул муомаласи барқарорлигини оширади, аҳоли ҳаёт 
даражасининг 
кўтарилишига 
ҳисса 
қўшади, 
ишлаб 
чиқаришнинг 
такомиллашувини таъминлайди, меҳнат шароитлари ва савдо, атроф муҳитни 
муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини таъминлашга ҳисса қўшади. 
Тўртинчи тамойил – сифат бошқаруви тизимида амалга ошириладиган 
усуллар, 
ёндошувлар 
сифат 
институтларинини 
ривожланишининг 
бизнесжараёнларни ташкил этиш шакллари ва усуллари ривожидан олдинлаб 
кетиши тамойили.
Бешинчи тамойил – сифат бошқаруви тизимларининг ўз-ўзини ташкил 
этиш тамойили.
Олтинчи тамойил – сифат бошқарувига ёндошишда иккитарафламалик 
тамойили.
Бир томондан сифат бошқарув объекти бўлса, бошқа томондан сифат 
бошқарув функцияси ҳамдир. Шундан келиб чиқиб, ҳудуд миқёсида сифат 
бошқаруви тизимини ташкилотнинг сифатни бошқариш тизимини тартибга 
солувчи таъсир сифати қабул қилиш мумкин, бошқа томондан эса, сифат 
бошқаруви тизими ҳудудни бошқариш тизимининг бир элементи ҳамдир.
Мазкур тамойилларни асосий тамойиллар сифатида белгилаган ҳолда 
муаллиф ҳудудда сифат бошқарув тизимини ривожлантиришнинг ташкилий 
ва иқтисодий таъминлашнинг мантиқий ва тузилмавий моделини таклиф 
этади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1. Нормахматов Р., Саидалиев Х. Стандартизация и качество. Ж. 
Сельское хозяйство Узбекистана, 1987, №9. 
2.Щептова С.Е. Менеджмент и экономика качества: От естественного к 
формальному, от формального к естественному.- М.: КомКнига, 2007.- 512с. 


192 
V- ШЎЪБА. ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУРИЛИШ ВА КЎЧМАС МУЛК 
БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ 
ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИГИ АСОСИДА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ 
ХЎЖАЛИГИДА МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМИ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish