Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   85
Маҳсулотнинг жорий рақобатбардошлиги. Савдодаги ҳолатга қараб 
баҳолашда асосан, маҳсулотнинг рақобатбардошлиги унинг концепциясига 
асосан рақобат афзаллиги маълум улушда маҳсулотнинг жаҳон бозорида 
мужассамлашади, шундан келиб чиқиб, рақобат афзаллигининг йўқлиги унинг 
экспортдаги улушининг пастлиги билан белгиланади. 
Ҳозирги вақтда RСА кўрсаткичида индекс бирдан юқори бўлса, мамлакат 
шу турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришда рақобатбардош ҳисобланади, агар 
индекс бирдан паст бўлса, мамлакат рақобат афзаллигига эга эмас деб 
ҳисобланади. Шундай қилиб, RCA мамлакат иқтисодиётининг қайси соҳаси 
рақобат афзаллигига эга эканлигини белгилаб беради. 
Коэффицентни, маҳсулотни алоҳида бир турига ёки бир гуруҳ 
маҳсулотларга шунингдек, бутун соҳа учун ҳам ишлаб чиқиш мумкин. 
Шунинг билан бир вақтда RCA услубиётининг камчилигига ҳам эътибор 
берилмоқда. Бу камчилик шундан иборатки коэффицентни ҳисоблашда фақат 
экспорт кўрсаткичларигина эътиборга олинади, импорт даражаси эса умуман 
ҳисобга (эътиборга) олинмайди.
RCA услубиятини токомиллаштириш мақсадида Скотт Л. (Scot L.) (1992) 
ва Воллрат Т. (Vollrat T.) (1991) лар томонидан муқобил уч кўрсаткичдан 
иборат услубият таклиф қилинган.[4] 


231 
Улардан биринчиси нисбий экспорт афзаллик индекси; RXAij (Relative 
Export Advantage Index) RCAij га эквивалент. Иккинчи – индекс нисбий 
импорт афзаллиги (турли манбаларда бу кўрсаткич RMA (Relative Import 
Advantage)) деб аталади ёки RMPij (Relative Import Penetration Index).[2] RXAij 
каби ҳисобланади, фақат экспорт маълумотлари ўрнига, импортни жорий 
кўрсаткичлари олинади.
Учинчи кўрсаткич – нисбий савдо афзаллиги индекси RTAij (Relative 
Trade Advantage Index), бу RXAij билан RMPij нинг орасидаги фарқни ташкил 
қилади. 
RTAij кўрсаткичи фаолиятининг ҳам экспорт, ҳам импорт аспектларини 
ҳисобга олади. Шунинг билан бир қаторда, коэффицентлар жамланиши 
нотўғри натижаларга олиб келиши мумкин бўлган сабаблар ҳам мавжуд. Бу 
биринчи навбатда соҳанинг ичида ҳамда транзит савдонинг мавжудлиги.
Воллрат Т. томонидан рақобатбардошлик кўрсаткичини (RC) таҳлил 
қилиш учун қўшимча дастакни қабул қилган, бу: RC=Ln RXA – Ln T.e.
RC бу ҳолатда RXA дан натурал логарифм ҳисобланади. Услубиятни 
ривожланишига қарамасдан оргинал ҳисобланган RCA кўрсаткичидан 
хорижий, шу жумладан Россия иқтисодчилари рақобатбардошликни 
таққослама баҳолашда кенг миқёсда фойдаланиб келмоқдалар. [5] 
Баъзи 
ишлаб 
чиқариш 
тармоқларига 
юқори 
даражада 
муқобиллаштирилиб туриладиган соҳа сифатида ёндашилишини эътиборга 
оладиган бўлсак, давлат субсидияларини, таърифларни ва таърифдан ташқари 
чегаралашларни рақобатбардошликни баҳолашда ҳисобга олиш керакми 
деган, савол туғилади. Чунки, рақобатбардошликни баҳолаш концепциясида 
асосий ролни экспортнинг абсолют хажми ўйнайди, маълум шароитда миллий 
ишлаб чиқаришда экспортнинг улуши ҳисобга олинади. Албатта ишлаб 
чиқаришга ва сотишга субсидияларни чегаралаш рақобатбардошликни юқори 
даражасига эришиш манбалари сабаби ҳисобланади, шунга қарамай бизнинг 
фикримизча рақобатбардошликнинг асосий кўрсаткичи маҳсулотга жаҳон 
бозорида ҳақиқий талабнинг мавжудлиги ҳисобланади.


232 
Хулоса қилиб айтганда, рақобатбардошликни баҳолаш кўплаб ташқи ва 
ички омилларга боғлиқ бўлиб, бу муаммонниниг ҳал этилиши маҳсулот, 
ишлаб 
чиқариш, 
хизмат 
кўрсатиш, 
тармоқлар, 
мамлакатлар
рақобатбардошлигига объектив баҳо бериш имконини беради.
Адабиётлар 
1. Buckley P. Christopher L. Prescott K. (1988) Measures of International 
Competitiveness: critical survey Journal of Marketing Management, 4 -с. 175-200. 
2. Pitts G., Lingerie M. what determines food industry competitiveness?
competitiveness in the food Industry Edited by 10 B. Trail and E. Pitts London : 
Blackie Academics Professional, -с. 2. 
3. Экономико-математический энциклопедический словарь / Гл.ред.В.И. 
Данилов-Данилиян. –М.: Большая Российская энциклопедия: Издательский 
дом «ИНФРА-М», 2003. -688с (стр222) 
4. Ferto L., Hubbard L. Regional Comparative Advantage and Competitiveness 
in Hungarin Agri-Tood Sector // 77 th Seminar N 325, August 17-18 Helsinki, 
2001. 
5. B. Traill., Gomes Da Silva (1994) Trade, Foreign Direct Jnvestment and 
Competitiveness in the Enropen Food Industries.Discussion Paper N 1., Structural 
Change in the Eurepen Food Industries, University of Reading. 
ПУТИ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ ОЦЕНКИ ЭФФЕКТИВНОСТИ 
ПРОЕКТОВ 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish