PDH ва SDH узатиш тизимлари имкониятлари
Синхрон рақамли иерархия (SDH), тармоқнинг барча участкаларини ўз ичига оладиган, ахборот узатиш каби назорат ва бошқариш функцияларини бажарадиган кўп каналли умумий тизимни ҳосил қилади. SDH ни қўллаш орқали аппаратура нархини, фойдаланиш ҳаражатларини, созлаш ва пайванд қилиш муддатини, қўлланадиган аппаратуралар сонини, ҳажмини кичрайтириш мумкин.
Бир вақтнинг ўзида алоқа сифати сезиларли даражада ошади.
SDH қуйидаги хусусиятларга эга:
1-хусусияти, SDH тизимларининг узатиш тезлиги, Европа ва Америка PDH иерархиясининг бирлаштирилган стандарт қаторига мос келувчи 1.5; 2; 6; 8; 34; 45; 140 Мбит/сли тармоқда кириш каналларини қўллашга мўлжалланган терминал мултиплексор (ТМ)лар ва кириш-чиқишли мультиплексор (КЧМ)лар орқали ташкил қилинади.
Узатиш тезлиги белгиланган қаторга мос келувчи, имкониятли каналларнинг рақамли сигналига – PDH триблари (триб - алоқачилар терминалогиясида компонент сигналлар), узатиш тезлиги SDH тезлигига мос келувчи стандарт қатор сигналларига - SDH триблари дейилади.
2-хусусияти, SDH триблари ўлчами PDH иерархиясининг триблари сатхи билан аниқланадиган, белгиланган стандарт контейнерларда жойлашган бўлиши зарур. Бундай контейнерлар - виртуал контейнерлар дейилади.
Виртуал контейнерлар гуруҳда иккита ҳар ҳил усулда бирлашиши мумкин. Паст сатхдаги контейнерларни юқори сатхли контейнерларнинг зарур юкламаси сифатида қўллаш ва мултиплексорлаш мумкин. Бу, ўз навбатида энг юқори сатҳдаги (энг катта ўлчамдаги) STM-1 фрейм контейнерининг зарур юкламаси бўлиб хизмат қилади.
3-хусусияти, бунда виртуал контейнер ҳолатини қайта ишлашни синхронлаштириш далиллари орасидаги қарама-қаршилик ва майдон ичидаги керакли юкламага эга бўлган контейнер ҳолатининг мумкин бўлган ўзгаришини, кўрсат-кичлар ёрдамида аниқлаш мумкин, хаттоки, ўлчамлари ҳар хил бўлган контейнерлар ва юқори сатҳли контейнерларнинг ҳажми анча юқори бўлганда ҳам, у барибир етарли даражада бўлмаслиги мумкин ёки юклама остида ўлчами кичик бўлган бир нечтасини ажратиш мумкин.
Бунинг учун SDH технологиясида контейнерларни тортишиш имконияти қараб чиқилган. Ҳосил бўлган контейнерлар асосийсидан, мос келувчи индекси билан фарқланади (юкламанинг аралашиши нуқтаи назаридан), худди битта катта контейнер сингари кўрсатилган имконият бир томондан номланишга эга бўлган контейнерларни қўллашни оптималлаштиради, бошқа томондан уни аниқ бўлмаган қайта ишлаш лахзасида янги турдаги юкламани технология билан осон мослаштириш имконини беради.
4-хусусияти, битта сатхдаги бир неча контейнерлар, шу жойнинг ўзида уланиши мумкин ва ностандарт зарур юкламани жойлаштириш учун қўлланадиган битта узлуксиз контейнер сифатида қаралади.
5-хусусияти, бу 9•9=81 байт ўлчамли алоҳида сарлавха майдонининг шаклланиши (локал тармоқларда пакетларни қайта ишлаш меъёри).
У зарур бўлган бошқаришни ва назорат ахборотини жойлаштириш ва зарур бўлган ички маълумотларни узатиш каналларини ташкил қилиш учун байтнинг бир қисмини олиб бориш учун этарли даражада катта.
Фрейм тузилишида узатиладиган ҳар бир байт, тезлиги 64 кбит/с га тенг бўлган оқимга эквивалент эканлигини ҳисобга олган ҳолда берилган сарловхани узатиш 5184 Мбит/с эквивалент хизмат ахборотлари оқимини ҳосил қилишга мос келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |