- сохталаштириш - ҳам жараён саналиб, унинг ёрдамида ғаразли шахслар тизимда ҳисобга олинмаган вазиятларни ўрганиб, ундаги камчиликларни аниқлаб, кейинчалик ўзига керакли ҳаракатларни бажариш мақсадида тизимга қандайдир сохта жараённи ёки тизим ва бошқа фойдаланувчиларга сохта ёзувларни юборади.
Ҳозирги кунда компютер вируслари ғаразли мақсадларда ишлатилувчи турли хил дастурларни олиб келиб татбиқ этишда энг самарали воситалардан бири ҳисобланади. Компютер вирусларини дастурли вируслар деб аташ тўғрироқ бўлади.
Дастурли вирус деб автоном равишда ишлаш, бошқа дастур таркибига ўз – ўзидан қушилувчи, ишга қодир ва компютер тармоқлари ва алоҳида компютерларда ўз – ўзидан тарқалиш хусусиятига эга бўлган дастурга айтилади.
Вируслар билан зарарланган дастурлар вирус ташувчи ёки зарарланган дастурлар дейилади.
Зарарланган диск – бу ишга тушириш секторида вирус дастур жойлашиб олган дискдир.
Ҳозирги пайтда компютерлар учун кўпгина ноқулайликлар туғдираётган ҳар хил турлардаги компютер вируслари кенг тарқалган. Шунинг учун ҳам улардан сақланиш усулларини ишлаб чиқиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Ҳозирги вақтда 65000 дан кўп бўлган вирус дастурлари борлиги аниқланган. Бу вирусларнинг катта гурухини компютернинг иш бажариш тартибини бузмайдиган, яъни «таъсирчан бўлмаган» вируслар гурухи ташкил этади.
Вирусларнинг бошқа гурухига компютернинг иш тартибини бузувчи вируслар киради. Бу вирусларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин: хавфсиз вируслар (файллар таркибини бузмайдиган), хавфли вируслар (файллар таркибини бузувчи) ҳамда жуда хавфли вируслар (компютер қурилмаларини бузувчи ва оператор соғлигига таъсир этувчи). Бу каби вируслар одатда профессионал дастурчилар томонидан тузилади.
Компютер вируси – бу махсус ёзилган дастур бўлиб, бошқа дастурлар таркибига ёзилади, яъни зарарлайди ва компютерларда ўзининг ғаразли мақсадларини амалга оширади.
Компютер вируси орқали зарарланиш оқибатида компютерларда қуйидаги ўзгаришлар пайдо бўлади:
• айрим дастурлар ишламайди ёки хато ишлай бошлайди;
• бажарилувчи файлнинг ҳажми ва унинг яратилган вақти ўзгаради;
• экранда англаб бўлмайдиган белгилар, турли хил тасвир ва товушлар пайдо бўлади;
• компютернинг ишлаши секинлашади ва тезкор хотирадаги бўш жой ҳажми камаяди;
• диск ёки дискдаги бир неча файллар зарарланади (баъзи ҳолларда диск ва файлларни тиклаб бўлмайди):
• винчестер орқали компютернинг ишга тушиши юқолади.
Вируслар асосан дискларнинг юкланувчи секторларини ва ехе, сом, сйс ва бат кенгайтмали файлларни зарарлайди. Ҳозирги кунда булар қаторига Офис дастурлари яратадиган файларни ҳамкиритиш мумкин. Оддий матнли файлларни зарарлайдиган вируслар камдан – кам учрайди.
Компютернинг вируслар билан зарарланиш юллари қуйидагилардир:
1. Ахборот ташувч воситалар орқали (Усб флешкалар, Дискетлар) .
2. Компютер тармоқлари орқали.