Компютер инжиниринги”



Download 1,24 Mb.
bet3/27
Sana26.04.2022
Hajmi1,24 Mb.
#584709
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
БМИ Ахборот хавфсизлиги ТАТУ

Хулоса ..................................................................................................

51




Адабиётлар рўйхати............................................................................

53

КИРИШ
Тез ривожланиб бораётган компютер ахборот технологиялари бизнинг кундалик ҳаётимизнинг барча жабҳаларида сезиларли ўзгаришларни олиб кирмоқда. Ҳозирда “ахборот тушунчаси” сотиб олиш, сотиш, бирор бошқа товарга алмаштириш мумкин бўлган махсус товар белгиси сифатида тез-тез ишлатилмоқда. Шунинг учун компютер тармоқларида тамомила табиий ҳолда ахборотни унга рухсат этилмаган ҳолда киришдан, қасддан ўзгартиришдан, уни уғирлашдан, юқотишдан ва бошқа жиноий ҳарактерлардан ҳимоя қилишга кучли зарурат туғилади.
Ахборот хавфсизлиги сиёсати деганда, берилаётган, сақланаётган ва қайта ишланилаётган ахборотни ишончлилигини тизимли тарзда таъминлаш мақсадида турли восита ва усулларни қўллаш, чораларни кўриш ва тадбирларни амалга оширишни тушуниш қабул қилинган. Бу ҳақда РҲ 45-215:2009 “Маълумотлар узатиш тармоғида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўгрисида низом” Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2009 йил 13 июлдаги 212-сон буйруғи билан хамда, ЎзДСт ИСО/ИЕC 27001:2009 “Ахборот технологиялари, хавфсизликни таъминлаш методлари ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимлари ва талаблар”. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2009 йил 6 сентябрдаги 240-сон буйруғи билан амалга киритилган.
Хавфсизлик сиёсатининг энг асосий вазифаларидан бири ҳимоя тизимида потентсиал хавфли жойларни қидириб топиш ва уларни бартараф этиш ҳисобланади. Текширишлар шуни кўрсатадики, тармоқдаги энг катта хавфлар — бу рухсатсиз киришга мўлжалланган махсус дастурлар, компютер вируслари ва дастурнинг ичига жойлаштирилган махсус кодлар бўлиб, улар корхона ёки ташкилотнинг барча объектлари учун катта хавф туғдиради.
Ҳозирги кунда ахборот хавфсизлигини назорат қилиш техник воситаларининг жуда кенг спектри ишлаб чиқарилган, аммо мавжуд ахборотларга ноқонуний кириш, улардан фойдаланиш ва йўқотиш каби муаммолар долзарб бўлиб қолди. Буларнинг бари шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлиги даражасининг пасайишига олиб келмоқда. Давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммоси миллий хавфсизликни таъминлашнинг асосий ва ажралмас қисми бўлиб, ахборот ҳимояси эса давлатнинг бирламчи масалаларига айланмоқда. Шу сабабли ахборот хавфсизлигини таъминлашда давлатимизга этук мутахасиз кадирларни этказиб беришда, уларни хар томонлама билимли ва малакали бўлишида, биз педагок уқитувчилардан ката масулият, ўз касбига криятивлик ва компонентлик бўлишимизни талаб қилинмоқда.
Юртбошимиз “Миллии тарақиет юлимизни катдият билан давом эттириб, янги босқичга кутарамиз” номли асарларида мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги кунини, хал килувчи куч булиб майдонга чикаётган ёшларимизнинг тафаккури ва дунёкарашини кескин узгартирган, мутлако янги таълим ва тарбия тизимини яратиш ва хаётга татбик килиш ишларига бевосита муаллифлик ва рахбарлик килдилар. Юртимизда илм-фан, согликни саклаш, маданият ва санъат, спорт каби мухим сохалар фаол тарзла ривожланмокда. Халкаро коммуникация тармокларига уланган замонавий юл-транспорт ва мухандислик инфратузилмасини шакллантириш, шунингдек, миллий ахборот-коммуникация тизимларини ривожлантириш буйича Узбекистон Республикаси Президента томонидан пухта уйланган ва ишлаб чикилган стратегияни амалга оширишни давом эттирамиз. Бугунги шароитда энг илгор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш устувор ахамият касб этмокда. Бу сохада кабул килинган Миллий дастурга мувофик, телекоммуникация технологияларини, алока тизимлари ва инфратузилмасини янада ривожлантиришимиз, информатсион тизимлар комплекслари ва «Электрон хукумат» ахборот базасини шакллантиришимиз керак. Деб такидлаганлар. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли асарларида такидлаганидек таълим ва илм-фан. давлатнинг ёшларга доир сиёсатини амалга ошириш. таълимнинг янги. замонавий усулларини. жумладан. ахборот-коммуникания технологияларини жорий этиш сохасидаги ишлар аҳволи танқидий таҳлил қилиб берилган эди. Бу борадаги долзарб вазифаларни амалга ошириш ёшларимиз. жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келажаги учун стратегик ахамиятга эга экани сабабли ушбу сохадаги ишлар шахсан Бош вазирга юклатилган. Сизнинг эътиборингизни қуйидаги вазифаларни амалга оширишга қаратаман. Биринчи вазифа - мактабгача таълим соҳасида. Очиқ тан олишимиз керак, биз бу муҳим соҳадаги ишларни эътибордан четда қолдирдик. Ушбу соҳада болаларни қамраб олиш 27 фоизни ташкил этади. Яқинда тасдиқланган дастурга кўра, бу йўналишда 2 минг 200 та муассасанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланади. Шунингдек, тажрибали педагог ва мутахассисларни жалб этган ҳолда, ўқув режа ва дастурларини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Олдимизда ёшларга тарбия бериш, психология ва бошқа турли соҳаларда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича мураккаб вазифалар турибди. Иккинчи вазифа - умумтаълим мактаблари, лицей ва касб-хунар коллежлари, шунингдек, олий ўқув юртларидаги ўқитиш сифати билан боғлиқ. Замонавий ўқув режа ва услубларини жорий этиш талаб даражасида эмас. Болалар ва ёшларга махсус фанлар, мамлакатимиз ва жаҳон сивилизатсияси тарихини, хорижий тилларни ва замонавий компютер дастурларини чуқур ўргатиш вазифалари ҳали сифатли ва тўлиқ ҳолда ечилгани йўқ. Яна бир муаммони ҳал этиш ҳам ўта муҳим ҳисобланади: бу - педагоглар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус билимларидир. Бу борада таълим олиш, маънавий-маърифий камолот масалалари ва ҳақиқий қадриятларни шакллантириш жараёнларига фаол кўмак берадиган муҳитни яратиш зарур. Учинчи вазифа - таълим муассасаларини, энг аввало, касб-ҳунар коллежларини окилона жойлаштиришни, шунингдек, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва ҳар бир ҳудуднинг зарур мутахассисларга бўлган талабини тўгри аниқлашни танқидий таҳлил қилишдир. Ҳозирча ушбу механизм ишламаяпти. Тармоқлар раҳбарлари кадрларга эҳтиёж тўғрисидаги маълумот ни Олий таълим вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этишади. Кейин мутахассисларни тайёрлаш квоталари бўйича чуқур ўйланмаган таклифлар ишлаб чиқилади. Бунинг натижасида кадрлар сифати ва уларни ишга жойлаштириш муаммоси йилдан-йилга кучайиб бормокда. Афсуски, ҳеч ким бунинг учун жавобгар эмас. Нима сабабдан? Ахир, бу ўринда гап барчамизнинг фарзандларимиз тўғрисида, ҳеч бир муболагасиз айтиш керакки, мамлакатимизнинг келажаги ҳақида кетяпти деганлар. Шундай экан Олий таълим муассасаларида талабаларга билим ва кўникма беришда янги педтехнологиялардан, замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиб дарс машғулотларини ташкил қилиш хар бир профессор ўқитувчининг бўрчи хисобланади.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish