Kompyuter injiniringi texnigi


Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 1-15 гуруҳида ўтказилган йиғилиш баённомаси



Download 430,5 Kb.
bet7/12
Sana26.04.2023
Hajmi430,5 Kb.
#932041
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-15 guruhi 2 kurs ma`lumotlar tayyor

Guruh rahbari: J.Baykeldiyev


Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 1-15 гуруҳида ўтказилган йиғилиш баённомаси


_______
_____” ______________ Термиз ш.

Қатнашдилар:



Бўлим бошлиғи:




О. Тошпўлатов

Гуруҳ раҳбари




Ж.Байкелдиев

Ўқувчилар:




29 нафар



КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР.



  1. Диний ақидапарастликни олдини олишнинг мазмуни- моҳияти.

  2. Диний экстремизм, терроризм ва гиёхвандликка қарши кураш

  3. Ҳар хил масалалар

Йиғилишни бўлим бошлиғи кириш сўзи билан очди ва кун тартибидаги масалаларни ўқиб эшиттирди. Бўлим бошлиғи ўз сўзидан диний ақидапарастликни олдини олиш борасидаги ишлар самадорлигини янада оширишга қарши курашиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги, бунинг учун ўқитувчилар ва ўқувчилар, ота-оналар доимий равишда огоҳ ва хушёр бўлишлари, ўзлари яшайдиган махаллалар билан алоқалар ўрнатиш зарурлиги, “Фарзанларимиз биздан кўра кучли, дона ва албатта бахтли бўлишлари шарт” деган ғояни ёшлар онгига сингдириб боришга масъулмиз! деб фикрларини айтиб ўтди.


Диний ақидапарастлик динёдаги муайян ақида ёки қоидаларни ўринли ёки ўринсизлигидан қатъий назар, кўр-кўрона қўллаш ва мутлоқлаштиришга интилишдир.
Ақидапарастлик барча динларда турли мазҳаб ва йўналишлар орасида низо ва тўғнашувлар келтириб чиқаришга сабабчи бўлган.
Ақидапараст гуруҳлар тушунтириш. Ишонтириш каби усуллар орқали тарғиб этишни тан олмайди.
Улар ўз ғоялари бадъатли ғайриинсоний бўлишига қарамай, ўта жоҳил ва бошқаларга нисбатан муросасиз муносабатда бўладилар. Ўзини шоҳ-шубҳасиз ҳақ билиш, ҳақиқатни фақат мен биламан деган қарашга асосланган манманлик эса зўравонликни юзага келтиради. Яъни ақидапарастлик эктремизмнинг пайдо бўлишига замин яратади. Экстремизм турли кўринишларда бўлиб, террорчиликни ҳам ўз ичига олади.
Ўзбекистонда сўнги йилларда пайдо бўлган диний ақидапарастлик ва миссионерлик бизнинг динимизга ёт турли оқимларга мансуб вахобийлик дейсизми, “Ҳизбут-тахрир” дейсизми, “Мусулмон биродарлар” дейсизми-ҳаракатлар мисолида яққол кўриш мумкин. Агар ҳар бир ўқувчи ўзининг асосий бурчи ўқиш эканлигини, у ҳам юртда керакли шахс бўлиб етишуви лозимлигини хис этиб яшасагина ҳеч қандай нохушлик руй бермайди.
Дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсиндирмоқчи, унинг бойларини эгалламоқда бўлса, авваломбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилшга интилади.
Ҳозирги даврда оқимларнинг салоҳиятининг сифат ва миқдор жиҳатидан ўсиши уларни глобал хавфсизликка йўналтирилган жиддий таҳдидга айлантирди. Диний ақидапарастлик ва миссионерлик гуруҳлар глобализация жараёнлари ва йирик геогсиёсий давлатлар орасидаги манфаатлар тўқнашувидан, шунингдек илмий-техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда, диний ақидапарастлик ва миссионерликка қарши кенг кўламли кураш олиб борилаётган муҳитга мослашиб олди.
Йиғилишда гуруҳ раҳбари сўзга чиқиб “Ижтимоий – маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастлик ва миссионерликнинг олдини олиш борасидаги ишлар самадорлигини янада оширишимиз шартлигини айтиб утиб диний экстремистик оқимларинг мақсадлари тинч фаровон давлатимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий маънавий маърифий вазиятни инқирозга олиб келиш йули билан хокимиятни эгаллашни ўз олдига мақсад қилиб қуяди.
Бизнинг жамиятимизга ёт бўлган диний экстремизмнинг турли куринишдаги ғоялари ва оқимларининг Давлатимиз худудларига кириб келиши ҳамда уларга қарши олиб борилаётган доимий харакатлар ҳақида қисқача фикрни айтиб ўтди. Ватанимиз худудига суқилиб кираётган, муқаддас динимизга ёт бўлган диний оқимларнинг асл мақсади дин ниқоби остида ҳокимиятни эгаллаш эканлигини таъкидлади. Бундай диний экстримизм оқимларга қарши курашиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги бунинг учун ўқувчилар доимий равишда огоҳ ва ҳушёр булишлари, ўзлари яшайдиган махаллалар билан алоқалар урнатиш зарурлиги тўғрисида ўз фикрларини айтиб ўтди.
Инсоният бугунги кунда жуда кўплаб мураккаб муаммолар қаршисида турибди. Мазкур муаммолар қаторига ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан экология, демографик масалалар, айрим давлатларда ҳамон ҳукм сураётган ўлим жазоси, тиббиёт соҳасида эришилаётган оламшумул ютуқларни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари, трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш доирасида юзага келаётган халқаро муаммолар ва бошқаларни киритишимиз мумкин. Терроризм ва унинг салбий оқибатлари бугунги кун замонавий давлатлари ва халқлари тўқнаш келаётган шундай мураккаб муаммолардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўз асарларида терроризмнинг таҳдидининг моҳиятига тўхталиб, шундай дейди: “Тобора кучайиб, ХХI аср вабоси бўлиб бораётган терроризм офатининг ҳар қайси мамлакат, ҳар қандай халқ ҳаётига таҳдид солиши мумкинлиги, энг кучли, энг қудратли, энг ривожланган давлатлар ҳам унинг зарбасидан четда қололмаслиги бугунги кунда халқаро жамоатчиликка аён бўлмоқда”.
Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, терроризм борган сари ўзи билан жуда катта миқдорда сиёсий, иқтисодий ва маънавий зарар олиб келган ҳолда кўплаб давлатларнинг хавфсизлигига реал таҳдид туғдирмоқда.
Унинг қурбонига ҳар қандай давлат ёки шахс айланиши мумкин. У ҳудуд, шахс, жамият ва давлат танламайдиган ҳодисадир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1993 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида сўзлаган нутқида халқаро жиноятчилик, айниқса, унинг ўта хавфли кўриниши ҳисобланган халқаро терроризм ҳамда наркобизнесга қарши курашда дунёдаги тинчликсевар давлатлар кучларини бирлаштириш ва мувофиқлаштириш ташаббуси билан чиққан эди.
И.Каримов Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг 1999 йили Истамбулда бўлиб ўтган анжумани минбаридан туриб, халқаро терроризм кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида айтган сўзларини яна бир бор эслаш ўринли эканлигига эътиборни қаратиб, “Эй одамзод, кўзингни оч, огоҳ бўл, бугун терроризмнинг даҳшатли қиёфасини англаш фурсати етди” деб халқаро ҳамжамиятга мурожаат этди. Президент И.Каримовнинг қатор илмий-назарий ва амалий аҳамиятга молик ғоялари мужассамлашган асарларида халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги масалалар чуқур ва атрофлича таҳлил этилган.
Юртбошимиз ўзларининг ЕХҲТ йиғилиши ва БМТнинг умумий Ассамблеясида сўзлаган нутқларида бутун жаҳон ҳамжамияти диққатини бу муаммога қаратиб, кеч бўлмасдан халқаро миқёсда илдиз отиб бораётган ушбу хавфнинг олдини олиб таг-томири билан йўқотиш мақсадида халқаро миқёсда террорчиликка қарши кураш марказини тузишга чорлаб келган эди. Ушбу маъқул ва воқеликдан келиб чиққан таклиф ўз вақтида амалга оширилганда эди, албатта анча қонли фожиаларнинг олди олинган бўларди.
2001 йил 11 сентябрь куни АҚШда содир этилган қонли ва вахшиёна фожиа олти мингдан ортиқ бегуноҳ инсонлар ҳаётига зомин бўлди ва жаҳон тарихида мисли кўрилмаган жирканч жиноят сифатида террорчилик бутун инсониятга қарши, кечириб бўлмайдиган ва чидаб бўлмайдиган хатар манбаига айланганлигини амалда исботлаб берди.
«Халқаро терроризм»ни террорчиликнинг қандайдир алоҳида тури деб тушунмаслик керак. Бирон-бир давлатдаги террорчиларнинг ўз ҳаракатларини у ёки бу давлат ҳудудидан ташқарига чиқиб давом эттириши деб қаралса, халқаро террорчилик атамасига юридик жиқатдан тўғри баҳо берилган бўлинади. Шунингдек, террорчиларнинг бирон-бир хорижий давлатда жойлашгани бу жиноятнинг ўзига хос хусусиятга эга эканлигини кўрсатади.
Халқаро террорчиликда:
1. Террорчилар ҳам жиноят қурбонлари ҳам бир давлатга мансуб ёки бир нечта давлатга тегишли бўлиши мумкин, аммо, жиноят шу давлатдан ташқарида содир этилган бўлиши;
2. Террорчилик ҳаракат халқаро ҳимоя остидаги шахсларга қаратилган бўлиши;
3. Террорчилик ҳаракатларга тайёргарлик бир давлатда амалга оширилиб, жиноятнинг ўзи эса иккинчи давлат ҳудудида содир этилиши;
4. Террорчилар бир давлат ҳудудида террорчилик ҳаракатини содир этиб, иккинчи давлат ҳудудуига ўтиб яширинишлари мумкин ва уларни биринчи давлатга бериш масаласини ҳал этиш зарур бўлади.
Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни тахриридаги санкция)

Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, - энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади



Download 430,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish