Гуруҳ сардори сўзга чиқиб,ҳозирги кунда террорчилик миқёсининг кенгайиш хавфи янада яққолроқ кўзга ташланмоқда. Манбалардаги тахминларга кўра, террорчилар ядровий, кимёвий ва биологик қуроллардан ҳам жиноий мақсадларини амалга оширишда фойдаланиши мумкин экан. Шунингдек, у тўғридан-тўғри инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таъсир этмаган ҳолда компьютер тармоқларидан ҳам жиноий қилмишлари йўлида фойдаланиб, ҳарбий ҳаракатларни бошлаш ниятида эканлиги маълум.
Халқаро террорчиликнинг авж олаётгани, айниқса, Афғонистон ва бошқа баъзи бир мусулмон давлатлари ҳудудидаги «ҳарбий лагерларда» террорчи уюшмалар бемалол тайёргарлик кўраётганлиги мамлакат хавфсизлигига ҳам очиқдан-очиқ таҳдид солаётганлигидан ташвишланган Давлатимиз раҳбари «Халқаро терроризмга қарши кураш Марказини тузиш» зарурлиги тўғрисидаги таклифни ЕХҲТ давлат ва ҳукуматларига билдирди. Юртбошимиз Ислом Каримовнинг фикрига кўра, «марказнинг асосий вазифаси терроризм кўринишлари билангина эмас, балки, энг аввало, халқаро терроризмни маблағ билан таъминлаётган, қўллаб-қувватлаётган, қурол-яроғ билан таъминлаб, жойларга жўнатаётган манбаларга қарши кураш бўйича қабул қилинган қарорларнинг сўзсиз бажарилиши бўйича фаолиятларни мувофиқлаштиришдан иборат бўлиши лозим».Ҳақиқатдан, халқаро террорчиликнинг бугунги кунда авж олдирилишига сабаб Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош Афғонистон ва бир минтақада жойлашган Покистон каби давлатлар ҳудудида жиноятчи-террорчиларнинг ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, Ўзбекистон ҳудудига киришга уринаётганини қайд этиш жоиз.Гуруҳ раҳбари ўқувчиларга коллежда ташкил этилган ўқувчилар формасида келиш, тартиб-интизомга амал қилиш, дарс машғулотларига ўз вақтида келиб кетиш, фанларни яхши ва аъло баҳоларга ўзлаштириш, машғулотлар жараёнида уяли телефон воситаларидан фойдаланмаслик, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, йўл ҳаракати қоидалрига амал қилиш, шу билан бир қаторда ҳар хил интернет кафеларга бормаслик кераклиги тўғрисида гапирди.
Йиғилиш юқорида кўрилган масалалар юзасидан
Қорор қилади:
Диний ақидапарастликни олдини олишнинг мазмуни- моҳияти ҳақида ўқувчилар орасида тушунтириш ишлари олиб борилсин.
Ижтимоий – маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида ўқувчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилсин.
Гуруҳда “Диний экстремизм ва терроризм”нинг салбий оқибатлари ҳақида доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилсин.
Коллеж ҳудудида камерали уяли алоқа телефонидан фойдаланишни ман этиш гуруҳ раҳбари томонидан назоратга олинсин
Do'stlaringiz bilan baham: |