Баён олиб борувчи: Ж.Байкелдиев
Yig`ilish kun tartibida ko`rilgan masalalar mohiyatiga tushundim va yig`ilish bayoni qarori bilan tanishdim hamda unga amal qilaman.
№
|
O`quvchilarning FISH
|
Imzo
|
|
Abdug’afforova Madina
|
|
|
Abdunazarova Fotima
|
|
|
Baratova Sevara
|
|
|
Bo’riyeva Aziza
|
|
|
Davlatova Maftuna
|
|
|
Eshonqulov Sanjar
|
|
|
Nurmuhammedov Farrux
|
|
|
Musayeva Shohida
|
|
|
Merijov Jamshid
|
|
|
Omonova Go’zal
|
|
|
Orolova Maftuna
|
|
|
Po’latova Farog’at
|
|
|
Panjiyev Tohir
|
|
|
Rahimjonova Karima
|
|
|
Tursunov Yunus
|
|
|
To’xtayev Dilshod
|
|
|
Toshmatov Alibek
|
|
|
Turopova Dilbar
|
|
|
O’rolova Dilshoda
|
|
|
Ro’ziyeva Madina
|
|
|
Yo’ldoshev Azamat
|
|
|
Xoliyorova Ibodat
|
|
|
Zaripova Maxliyo
|
|
|
Choriyeva Mahfuza
|
|
|
Choriyeva Gulchehra
|
|
|
Shodmonova Laylo
|
|
27
|
Shernazarova Maftuna
|
|
28
|
Xalilova Shodiya
|
|
29
|
Xolmamatova Gulqamar
|
|
Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида 1-15 ўтказилган йиғилиш баённомаси
№ ____
“_____” ______________ Термиз ш.
Қатнашдилар:
Бўлим бошлиғи:
|
|
О. Тошпўлатов
|
Гуруҳ раҳбари
|
|
Ж.Байкелдиев
|
Ўқувчилар:
|
|
29 нафар
|
КУН ТАРТИБИ:
Коллежда ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириши ва давомати.
Ўқувчиларнинг тартиб-интизомлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 139-сонли қарори мазмуни”мавзусида суҳбат ўтказиш
Эшитилди.
1-масала юзасидан Бўлим бошлғи О. Тошпўлатов сўзга чиқди. У ўз сўзида шундай деди:
“Ҳурматли ўқувчилар! Айрим ўқувчиларнинг давомати ёмонлиги туфайли сабабсиз кўп дарс қолдирганлиги учун улар гуруҳни орқага тортаяптилар. Бундай ўқувчилар нафақат коллеж номига, балки ота-оналарини юзларини ерга қаратиб, ўзларини шаънларига ёмон гапларни эшитишга мажбур бўлаяптилар.
Ўқитувчилар ўқиши паст, давомати ёмон ўқувчилар билан бириктирилиб, ҳар бир ўқувчи билан индивидуал тартибда иш олиб бориши шарт”.
2-масала юзасидан Гуруҳ раҳбари Холдоров Ж сўзга чиқди. Коллежда айрим ўқувчиларнинг нафақат паст ўқишлари, хаттоки уларнинг кийиниши одоби, маданияти муомаласи, ўзларини тутишлари одамни ғашига тегаяпти. Айрим ўғил болаларни кўчаларда ўзини тутишлари, хаттоки коллежда болалар ўртасида турли можаролар келиб чиқиши туфайли бир-бирлари билан урушиб коллеж тартиб қоидаларига буйсунмаяптилар.
Мана шу турли можароларни камерали уяли алоқа телефонига тасвирга тушириб, бир-бирларига кўз-кўз қилиб юришибди. Бундай воқеалар нафақат бизнинг коллежимизда, балким шаҳар коллежларида кўп учраяпти. Коллежда ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва тартиббузарлик холатларини олдини олиш мақсадида дарс жараёнида уяли алоқа воситаларидан фойдаланмаслик, шунингдек, суратга ва тасвирга оладиган уяли алоқалардан умуман фойдаланмасликни, кўнгилсиз воқеаларни олдини олиш, ўқувчиларни турли хил перотехника воситалари ва соғлиғига хавфли бўлган воситалар билан муомала қилмаслик ҳақида огоҳлантириш қабул қилинди. Шунингдек, ўқувчи-ёшларимизни ҳаётига хавф солувчи турли диний оқимларга кириб қолиш, гиёҳвандлик иллатлари ва унинг салбий оқибатларидан огоҳ бўлиш сўралди.
Шу масала юзасидан гуруҳ сардори сўзга чиқиб қўшимча қилди. Агар ўқувчилар коллеж тартиб қоидаларига, интизомга амал қилмасалар улар коллеж тартибини бузганлиги учун коллеж раҳбари томонидан уларга керакли чора кўрилади ва қонун олдида жавоб берилади. Буларни олдини олиш учун гуруҳ ўқувчиларининг ота-оналарини чақириб гуруҳ ота-оналар мажлиси қилиб, уларга шарт-шароитни тушунтириб, доимо алоқада бўлишлари шарт.
Мажлис қарор қилади:
Ҳар бир гуруҳ ўқувчилари коллеж тартиб қоидалари билан таништирилсин.
Коллеж ҳудудида камерали уяли алоқа телефонидан фойдаланишни ман этиш гуруҳ раҳбари томонидан назоратга олинсин.
Баён олиб борувчи: Ж.Байкелдиев
Yig`ilish kun tartibida ko`rilgan masalalar mohiyatiga tushundim va yig`ilish bayoni qarori bilan tanishdim hamda unga amal qilaman.
№
|
O`quvchilarning FISH
|
Imzo
|
|
Abdug’afforova Madina
|
|
|
Abdunazarova Fotima
|
|
|
Baratova Sevara
|
|
|
Bo’riyeva Aziza
|
|
|
Davlatova Maftuna
|
|
|
Eshonqulov Sanjar
|
|
|
Nurmuhammedov Farrux
|
|
|
Musayeva Shohida
|
|
|
Merijov Jamshid
|
|
|
Omonova Go’zal
|
|
|
Orolova Maftuna
|
|
|
Po’latova Farog’at
|
|
|
Panjiyev Tohir
|
|
|
Rahimjonova Karima
|
|
|
Tursunov Yunus
|
|
|
To’xtayev Dilshod
|
|
|
Toshmatov Alibek
|
|
|
Turopova Dilbar
|
|
|
O’rolova Dilshoda
|
|
|
Ro’ziyeva Madina
|
|
|
Yo’ldoshev Azamat
|
|
|
Xoliyorova Ibodat
|
|
|
Zaripova Maxliyo
|
|
|
Choriyeva Mahfuza
|
|
|
Choriyeva Gulchehra
|
|
|
Shodmonova Laylo
|
|
27
|
Shernazarova Maftuna
|
|
28
|
Xalilova Shodiya
|
|
29
|
Xolmamatova Gulqamar
|
|
Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 1-15 гуруҳида ўтказилган йиғилиш баённомаси
№_______
“_____” ______________ Термиз ш.
Қатнашдилар:
Бўлим бошлиғи:
|
|
О. Тошпўлатов
|
Гуруҳ раҳбари
|
|
Ж.Байкелдиев
|
Ўқувчилар:
|
|
29 нафар
|
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР.
Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик ва улар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисида ўқувчиларга тушунтириш ишларини олиб бориш.
“Терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорлик” тўғрисида
Ҳар хил масалалар.
Йиғилишни бўлим бошлиғи О. Тошпўлатов кириш сўзи билан очиб кун тартибидаги масалалар билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.
Бўлим бошлиғи ўз маърузасида, бугун мамлакатимизда катта ўзгаришлар рўй бераётган бир пайтда айрим иродаси суст фуқароларимиз гаёҳвандликка мубтало бўлишаётгани барчамизни ташвишга солмоқда. Айниқса, гиёҳвандлик воситаларини ёшлар ва вояга етмаганлар орасида тарқалиши катталарга қараганда хатарлироқ кечади. Зеро, улар келажакдаги раҳбарлар, олимлар, мутафаккирлар, сиёсатчилар, иқтисодчилар ва ҳоказолардир. Аҳолининг бу қатлами заҳри қотилга нечоғли кўп берилса, жамият шу даражада хавф остида қолади.
Оғу инсон жисмини қанчалик ҳароб қилса, шахс ва жамиятнинг мол-мулки, бойлигига ҳам мислсиз даражада зарар етказади. Аср вабоси, деб аталаётган бу иллат тинч-тотув яшаётган оилаларни бузади, болаларни етим қилади, муҳтожлик, қашшоқликка мубтало этади.
Гиёҳвандлик ўзи нима?
Биринчи навбатда бу иллат киши организмига оғир асоратларни келтириб чиқарувчи касалликдир. Чунки, гиёҳвандлик моддаларига берилган одамнинг ҳаёти ва фаолияти бундай моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилишига боғлиқ бўлиб, бу нарса шахсни ҳам жисмонан, ҳам руҳан ҳолдан тойдиради.
Гиёҳвандликнинг энг ҳавфли асорати шундаки, у шахсни физиологик томондан гиёҳванд моддаларга боғланиб қолишига олиб келади.
Гиёҳвандлик жамиятга ва инсонларга ниҳоят даражада кўп зарар етказадиган офат ҳисобланади. Гиёҳванд моддалар шахснинг физиологик жиҳатларига, балки психикасига
(руҳиятига) ҳам салбий таъсир кўрсатади. Тиббий хулосаларга кўра гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи шахсларнинг организми, ичкиликбозлик билан шуғулланувчи шахслар организмига нисбатан 15-20 маротаба тезроқ ишдан чиқади ва бузилади.
Гиёҳвандлик ва гиёҳвандликка чалинган шахсларда бўладиган салбий ўзгаришлар ҳақида сўз юритганимизда аввало гиёҳвандликнинг луғавий маъносини ва гиёҳванд моддаларга нималар киришини аниқлаштириб олиш зарур бўлади. Гиёҳвандлик - юнонча «наркотикос» сўзидан олинган бўлиб, маъноси бир лаҳза бўлсада ҳаёт ташвишларидан, муаммоларидан йироқлашиш, ёки физиологик роҳатланиш ҳоҳишидир деган маънони билдиради. Гиёҳванд моддаларга наша, қора дори, героин, кўкнори, опиум, кокаин феномин каби таркибида кишининг марказий асаб тизимини қўзғатувчи, ухлатадиган моддаларни киритиш мумкин. Бу моддаларни суистемол қилиш, унга ружу қўйишига, яъни физиологик ва психологик боғланиб қолишига олиб келади.
Гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш гиёҳвандлар томонидан турли усуллар орқали, жумладан чекиш, ичиш ёки игна орқали қон томирларига укол қилиш йўли билан амалга оширилади. Гиёҳвандлар ижтимоий меҳнатдан йироқлашиб, руҳан ва маънавий қашшоқлашиб, дангаса, хаёлпараст, ҳаётга бефарқ қарайдиган бўлиб қоладилар, шу сабабли шахснинг гиёҳвандликка мубтало бўлилиши бир қанча салбий оқибатларни келтириб чиқаради:
а) гиёҳвандлик ниҳоят қийин даволанадиган касалликлар турига киради; б) гиёхванд моддаларни истъемол қилувчи шахс ишлаш қобилиятини йуқотади; оила қуролмайди, ижтимоий жиҳатдан фойдали ишларни бажаролмайди;
в) шахснинг психикасида жиддий ўзгаришлар содир бўлади (шахс ўз харакатларини англаш қобилиятини йуқотади, пул топиб гиёҳванд моддаларни сотиб олишга эҳтиёжи ортади);
г) агар гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилардан фарзанд туғилса у ҳам кўп камчиликларга эга бўлади ва гиёҳванд моддаларга талаб-эҳтиёжи пайдо булади;
д) гиёҳвандлик пул ва молга ҳирс қўйиш иллатини вужудга келтиради;
е) ҳар бир гиёҳванд бошқа шахсларни бу ишга жалб қилишга ўз ҳиссасини қўшади (ўрта ҳисобда ҳар бир гиёҳванд бир йил ичида 7-8 кишини бу ишга жалб қилади).
Гиёҳванд моддалар шахснинг соғлигига алгоголдан, яъни спиртли ичимликлардан бир неча баробар тез, жиддий ва зарарли таъсир этади, агарда мунтазам ичкиликбозликка берилиш 7-15 йил оралиғида доимий ичкилик ичиш билан юзага келса, гиёҳвандликка бир ярим-икки ой мобайнида бутунлай боғланиб қолиши билан хатарлидир. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, гиёҳвандликка ўсмирлар илк бор 11-17 ёшида берилишади. Шу даврда улар жиловланса фожианинг олди олинади. Сўнг иккинчи давр бошланади. Бунда ёшлар бир ёки бир неча маротаба гиёҳвандлик моддасини истеъмиол қилиб кўрадилар. Кўплари кейин давом эттиришмаса-да, 25-30 фоизи унга ўрганиб қолишади. Уларнинг фикри зикри ҳар қандай йўл билан тубанликка, ҳатто жиноят содир этиб бўлса ҳам эҳтиёжларини қондириш учун оғу топиш бўлиб қолади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйича 13,5 милион киши героин истеъмол қилади. Уларнинг бир миллиондан ошиғи ўзига ОИВ-ОИТС касаллигини юқтиради. Ҳар йили оғуни меъёридан кўп истеъмол қилиш оқибатида 10 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади.
Оғу савдоси билан шуғулланиш оғир жиноят, бироқ шунга қарамасдан бундай нопок ва разил кимсалар ҳар қандай давр ва маконда учраб туради. Хусусан, МДҲ давлатларининг статистик маълумотларига қараганда, 2011 йил мобайнида Қозоғистонда 4.360 та жиноят содир этилган бўлса, бу кўрсаткич Қирғизистонда 1924 тани, Тожикистонда 16864 тани, Ўзбекистонда эса 8171 тани ташкил этган. Аниқланган жиноий ҳолатлар натижасида Қозоғистонда жами 33 тонна 998,4 кг, Қиғизистонда 45 тонна 729 кг 749г, Ўзбекистонда 5 тонна 404 кг гиёҳвандлик воситалари қўлга олинган. Биргина Қозоғистоннинг ўзида 2010 йил мобайнида 2939 нафар вояга етмаган гиёҳвандликка чалинган бўлса, 2011 йилда бу кўрсаткич 2613 нафарни ташкил қилган. Шулардан, 14 ёшгача бўлганларни 2010 йилда 523 нафар, 2011 йилда эса 442 нафар бола ташкил қилган. 15 ёшдан 17 ёшгача бўлганларга эътибор қаратсак, 2010 йилда 2416 нафар, 2011 йилда эса 2171 нафар вояга етмаган гиёҳвандлик касалига чалинганлигини гапириб сунг “Одам савдосига қарши курашиш – долзарб вазифа” мавзусида қуйидагиларни баён қилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йилни «Обод турмуш йили» деб эълон қилиши мамлакатимиз фуқароларининг ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеалардан бири бўлди. Дарҳақиқат, жаннатмакон юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг олий мақсади-халқимизга муносиб обод ва фаровон турмуш шароитини яратишдан иборатдир. Мамлакатимизда инсон ва унинг ҳаётини қадрлаш, обод ҳаёт кечиришини, бахтли ва тинч-тотув яшаб, ўйлаган орзу-умидларига эришишини таъминлаш муҳим ижтимоий-маънавий қадриятлардан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |