Компьютер вируслари ва уларнинг турлари ҳақида биласизми?! Саид мамуров



Download 59,2 Kb.
Sana01.04.2022
Hajmi59,2 Kb.
#523881
Bog'liq
вирус нима


Компьютер вируслари ва уларнинг турлари ҳақида биласизми?!

  •  САИД МАМУРОВ 

  •  24222

  •  06.05.2016 07:04


Ҳозирги кунда ҳамма компьютер фойдаланувчилари вирус деган тушунчани яхши билишади. Бу кичик дастур билан бир неча бор учрашишган. Кўп ҳолларда мағлуб ҳам бўлишган. Билиб олган бўлсангиз бу мақоламиз вирусларга бағишланади.
Вирус – бу дастурчи томонидан тузилган, компьютер иш фаолиятини текис ишлашига ҳалақит берадиган, оқибатда компьютерни ёқилишини ҳам тақиқлаб қўядиган дастурдир. Бу дастурлар асосан интернет тармоғи орқали фойдаланувчи компьютерига тушади.
Албатта, бу дастур, интернет фойдаланувчиси билмаган ҳолда ўз компьютерида пайдо бўлади. Уларга қарши курашадиган дастур антивирус дейилади (бу тўғрисида кейинги мақолаларда).
Вируслар компьютерларда ўзини ҳар ҳил тутади. Баъзи бирлари компьютерингизни керакмас файллар билан тўлдирса, яна баъзилари оператив хотирани кўп қисмини ишлатиб, компьютерингизни қотириб қўяди, вирусларнинг бир қисми эса, керакли файлларингизни ёки тизим файлларини ўчириб сизга зарар етказади. Шулардан сақланиш учун вирусларнинг турини билиб олиш лозим, яъни қайси вирус нима иш қилади ва бундан сақланиш ўз ўзидан келиб чиқади. Қуйида уларнинг турлари келтирилган( турлари ref.uz дан олинди):
Троянлар (Trojan Horses) – Қадимги юнонларнинг Трояга юришлари даврида қўллаган ҳийласи, яъни трояликларни отга ишқибоз эканлигидан фойдаланиб, уларга катта ёғоч от совға қилишлари ва бу отнинг трояликлар мағлубиятига олиб келиши воқеасидан олинган ном. Ҳозирда троя оти ибораси «ҳосиятсиз совға” деган маънони билдиради. Компьютер ва интернет дунёсида троянлар «ҳосиятсиз программа” деб номланиши мақсадга мувофиқ. Троянлар одатда интернет орқали тарқалади. Троянлар компьютерингизга ўрнашиб олиб, дастлаб фойдали программа сифатида ўзларини таништирадилар, лекин уларнинг асл вазифаси фойдаланувчига номаълумлигича қолади. Яширин равишда улар ўзларининг яратувчиси (cracker – ёвуз ҳакер) томонидан белгиланган ҳаракатларни амалга оширадилар. Троянлар ўз-ўзидан кўпаймайди, лекин компьютерингиз хавфсизлигини ишдан чиқаради: троянлар керакли маълумотларингизни ўчириб юбориши, компьютердаги маълумотларни керакли манзилга жўнатиши, компьютерингизга интернетдан рухсатсиз уланишларни амалга ошириши мумкин.
Чувалчанг вируслар (Worms) – Чувалчанг вируслар ўз номига мос равишда жуда тез ўз-ўзидан кўпаядиган вируслардир. Одатда бу вируслар интернет йўли интранет тармоқлари орасида тарқалади. Тарқалиш усули сифатида электрон хатлар ёки бошқа тез тарқалувчи механизмлардан фойдаланади. Улар ҳақиқатдан ҳам компьютерингиздаги маълумотлар ва компьютер хавфсизлигига катта зиён етказади. Чувалчанг вируслар операцион тизимнинг нозик жойларидан фойдаланиш ёки зарарланган электрон хатларни очиш йўли билан компьютерингизга ўрнашиб олиши мумкин.
Boot сектор вируслари (Bootsector viruses) – Бу вируслар компьютернинг ишлай бошлаши (загрузка) учун фойдаланиладиган қаттиқ дискнинг махсус қисмини ишдан чиқаради. Бу вирус компьютерингизни зарарлаганидан кейин, компьютер ишламай қолиши мумкин. Одатда floppy дисклар орқали тарқалади.
Макро вируслар (Macro viruses) – Macro вируслар бу – ўзларининг тарқалиши учун бошқа бир программанинг макро дастурлаш тилидан фойдаланадиган вируслардир. Улар одатда Microsoft Word ёки Excel ҳужжатларини зарарлайди.
Оператив хотирада яшовчи вируслар ( Memory Resident Viruses ) — Бу вируслар компьютерингизнинг оператив хотирасида (РАМ) яшайди ва зарарли ҳаракатини амалга оширади. Одатда уларни ишга тушириш учун бошқа вирусдан фойдаланилади. Улар ўзларининг ишга тушишга ёрдам берган вирус ёпилган бўлса ҳам компьютер хотирасида қолади, шунинг учун ҳам уларга юқоридаги ном берилган.
Rootkit вируслари (Rootkit viruses) – Rootkit’лар вируслар орасида ўзларининг энг хавфлилиги ва яширинишга усталиги билан алоҳида ажралиб туради. Rootkit’лар компьютерингизни ёвуз ҳакерлар томонидан қўлга олиниши учун фойдаланилади. Баъзи Rootkit’ларни антивирус программалари ҳам аниқлай олмайди, чунки улар ўзларини оператив тизим файллари сифатида кўрсатишади. Rootkit’лар одатда троянлар томонидан компьютерингизга ўрнатилади.
Ўзгарувчан вируслар (Polymorphic viruses) – Бу вируслар нафақат ўз-ўзидан кўпаяди, балки кўпайган пайтда ўзларининг кодларини ҳам ўзгартириб туришади. Ўзгарувчан вирусларни аниқлаш ҳам баъзи антивируслар учун қийин кечиши мумкин.
Вақт бомбаси вируслари (Time or Logic Bombs) – Бу вируслар муайян сана ёҳуд пайт келганида ёки фойдаланувчи томонидан муайян ҳаракат амалга оширилганида ишга тушадиган вируслардир. Мисол учун Кулги кунида (1 апрель) ёки Янги йилда компьютерингиздаги маълумотларни ўчириб ташлаб сизга “совға” тақдим этиши мумкин.
Download 59,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish