Фанни ўқитишдан мақсад – мутахассислик фанларини ўрганишдаги компьютер графикаси ва карталарни жиҳозлаш фанининг роли ва аҳамияти тўғрисида билим бериш.
Фаннинг вазифаси - талабаларни асосий чизмачилик қуроллари, материаллари билан таништириш; планлар, картографик ва дала амалиёти ишлари натижалари қайдномаларини жиҳозлашда бажариладиган чизмачилик (графика) ишларини чизиш йўллари ва усулларини ўргатиш; турли картографик асарларни чизиш ва компьютер графикаси бўйича жиҳозлашни назарий ва амалий асосларини ўргатишдан иборат.
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари) II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради: 1-Мавзу. Компьютер графикаси ва карталарни жиҳозлаш фанинининг моҳияти ва вазифалари. Компьютер графикаси ва карталарни жиҳозлаш фанининг мақсади ва вазифалари. Чизмачилик қуроллари ва чизмачилик анжомлари. Акварель бўёқлар, турлари, карталарни жиҳозлашда аҳамияти. Топографик шартли белгиларнинг мазмуни.
2-Мавзу. Картографик белгилар ва уларни қуриш усуллари Картографик белгилар, картада уларни роли. Картографик белгиларни қуриш услуби ва уларни қўллаш.
3-Мавзу. Картографик шрифтлар ва картадаги ёзувлар Шрифтлар. Шрифтларини асосий турлари, уларни график воситалари ҳамда қўлланиши. Шрифтларнинг хусусиятлари. Шрифтларни картадаги вазифаси. Географик карталарда ёзувларни жойлаштириш.
4-Мавзу. Карталарни жиҳозлашда ранг асосий восита сифатида Ранг ва унинг тавсифлари. Карталарни жиҳозлашда рангнинг роли. Карталарни фонли оригиналини жиҳозлаш.
5-Мавзу. Карталарда рангли пластика Рельефни тасвирлашда гипсометрик рангли пластиканинг роли. Рельефни тасвирлашда гипсометрик шкалаларни қуриш услуби. Рельефни тасвирлашда гипсометрик шкалалари ва типларини соя нурлар билан тасвирлаш хусусиятлари.
6-Мавзу. Карта ва атласларни жиҳозлаш Карталарни жиҳозлашда дизайнинг роли. Карталарни жиҳозлашнинг умумий элементлари. Атласлар жилдини жиҳозлаш.
7-Мавзу. Карталарни жиҳозлашда CorelDRAW дастури CorelDRAW дастурининг фойдаланувчи интерфейси (экран ва асосий қуроллар) ҳақида умумий маълумотлар. Объектлар билан ишлаш. Ранг ва ранг моделари. Матнлар билан ишлаш. Қатламлар ва растр тасвирлар билан ишлаш. Тасвирларни импорт ва экспорт қилиш.