VIII.ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
8.1. Суғурталовчининг ҳуқуқи:
а) шартнома амал қилган даврда суғурта қилдирувчи билан кредит олувчининг ажратилган кредит маблағидан мақсадли фойдаланаётганлигини ўрганиш;
б) суғурта қилдирувчи томонидан суғурта шартномаси бўйича берган маълумотларини ўрганиш (текшириш);
в) суғурталовчига нисбатан зарарни ундириш ҳақида даъволар талаб қилинганда, суғурта қилдирувчининг розилигини кутмасдан суғурта қилдирувчи номидан музокара олиб бориш, ҳолатни аниқлаш учун чоралар кўриш ва суғурта ҳодисаси сабабларини ўрганиш ёки зарар миқдорини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
г) ушбу шартнома шартларига асосан суғурта ҳодисаси деб тан олиниши мумкин бўлган ҳодиса содир бўлганда, ҳодисага аниқлик киритиш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни суғурта қилдирувчи ва кредит олувчи (қарздор)дан талаб қилиш;
д) суғурта қилдирувчидан, суғурта ҳодисаси юз берганлигини тасдиқловчи ва суғурта
товони миқдорини аниқлаш учун мутасадди ташкилотлар маълумотномалари, экспертлар хулосаларини тақдим этилишини талаб қилиш;
е) экспертиза ўтказиш учун ваколатли бўлган холис экспертларни жалб қилиш;
ж) суғурта қилдирувчи ва/ёки кредит олувчи (қарздор) мазкур шартнома бўйича қабул қилган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажармаса ёки нотўғри бажарса, ёхуд суғурта қилдирувчи ва кредит олувчи (қарздор) ўртасидаги низо суғурта қилдирувчи фойдасига ҳал этилмаса, суғурта товони (зарар) тўлашни рад этиш;
з) суғурта қилдирувчи томонидан ушбу шартномада кўрсатилган муддатдан суғурта мукофоти тўлаш кечиктирилса мазкур шартномани бир тарафлама бекор қилиш;
и) суғурта қилдирувчига нисбатан суғурта хавфини белгиловчи қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш. Суғурта шартномаси амал қилган даврда суғурта хавфи ўзгарган
тақдирда, суғурта мукофоти миқдорини камайтириш ёки кўпайтириш юзасидан ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш.
8.2. Суғурталовчининг мажбуриятлари:
а) мазкур шартномани тузишга қадар суғурта қилдирувчини суғурта қилиш шартлари билан таништириш;
б) суғурта қилдирувчи суғурта полисини йўқотганда суғурта полиси дубликати (ҳужжатнинг асли билан тенг ҳуқуқли нусхаси)ни ундан Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган энг кам иш ҳақининг 5 (беш) фоизи миқдорида жарима ундирган ҳолда бериш;
в) суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида белгиланган тартибда ва шартнома шартларига кўра суғурта ҳодисасини тан олиш тўғрисида далолатнома тузиш ва суғурта товонини тўлаб бериш;
г) суғурта товони тўлашни рад этиш бўйича рад этиш сабаблари асослантирилган далил-исботлари билан ёзма равишда суғурта қилдирувчини хабардор қилиш;
д) мазкур шартнома амал қилиш даврида суғурта қилдирувчига суғурта қилиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
е) юридик манзили, банк реквизитлари ўзгарганда, қайта ташкил қилинганда ёки тугатилганда суғурта қилдирувчига бу ҳақда 5 (беш) кун ичида маълум қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |