Коммунал хўжалик хизматларини кўрсатиш тизимининг иқтисодиёти Республика иқтисодиётида коммунал хўжалиги хизматининг ўрни



Download 247,55 Kb.
bet6/45
Sana26.05.2022
Hajmi247,55 Kb.
#609640
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
2 5445339505588441426

Қисқача хулосалар
Республиканинг кўп тармоқли коммунал хўжалиги таркибида уй-жой хўжалигига хизмат кўрсатиш ва уни асраш, сув таъминоти ва канализация, иссиқлик ва газ таъминоти, аҳоли яшайдиган жойларни тозалаш билан шуғулланувчи техника ташкилотлари, шаҳар йўловчилар ташиш электр транспорти (трамвай, тролейбус, метрополитен), электр, газ ва тақсимловчи тармоқлар, шаҳар хўжалиги ободонлаштириш, саноат, таъмирлаш-қурилиш, лойиҳалаш корхоналари, ташкилотлари ва бошқалар мавжуд.
Республикада коммунал хизмат кўрсатиш агентлиги ва унинг тегишли вилоят, шаҳар, туман бўғинлари амалга оширади. Уларнинг фаолият доираси шаҳар ва шаҳарчалар, туман марказлари билан чегараланади. Айрим шаҳар ва шаҳарчаларда, қишлоқ жойларда коммунал хизмат кўрсатишни қишлоқ хўжалиги, йирик саноат корхоналари ва ташкилотлари ҳам амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасида уй-жой коммунал хўжалик тармоғини «Ўзкоммунхизмат» Агентлиги бошқаради. Бу агентлик 05.03.2004 йил 110 сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан ташкил этилган.

Назорат ва мулоҳаза саволлари:
Тавсия этилган адабиётлар.
Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасининг иқтисодиёти ва менежменти
Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғининг таркиби ва ахамияти
Ахолига маиший хизмат кўрсатиш миллий иқтисодиётнинг ўзига хос ижтимоий хизмат соҳаларидан бири. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида Ўзбекистон Республикасида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғининг ўз анъаналари ва тарихига эга бўлган тизими шаклланган.
Ўзбекистон иқтисодиётида маиший хизмат кўрсатиш тармоғи муҳим аҳамият касб этади. Маиший хизмат кўрсатиш муассасаларига иши тушмаган, эхтиёж сезмаган одам топилмаса керак. Ҳозирги кунга келиб хизмат кўрсатишнинг бу тури ривожланиб, аҳолининг хизматини ўтаб, эҳтиёжини қондириб келмоқда, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғи ўз ичига қуйидаги бир-бири билан боғлиқ бўлган 800 дан ортиқ аҳолига пуллик хизмат соҳаларни олади: Уларнинг айрим соҳалари қуйидагилар:

  • - Пойафзални тикиш ва тиклаш;

  • - Мўйна-тери маҳсулотларини тикиш ва таъмирлаш;

  • - Бош кийимларни тиклаш;

  • - Уй жиҳозларини тиклаш;

  • - Уй хўжаликларида техникани таъмирлаш;

  • - Автомашиналарни таъмирлаш;

  • - Аҳолининг буюртмалари билан уй-жойларни қуриш ва тиклаш;

  • - Фото ва кинолабороториялар;

  • - Хаммомлар;

  • - Кир ювиш корхоналари, химчисткалар;

  • - Сартарошхоналар;

  • - Прокат пунктлариннинг хизматлари;

  • - Мебелларни аҳолининг бюртмаси билан ишлаб чиқариш ва тиклаш.

Рўзғорга керакли барча буюмлар: музлаткичми, теливизорми, радиоприёмникми, фотоаппаратми, кийим-кечакларми ёки пойафзалми маълум бир муддат истеъмол қилингандан сўнг ремонт талаб бўлади. Ана шунда барчамиз маиший кўрсатиш муассасаларига мурожат қиламиз.
Ўзбекистонда ҳозирги бозор муносабати даврида бу хизмат турларини хозирги давр талабларига жавоб берадиган даражада ривожлантириш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш даврини кечиктириб бўлмас талабга айланади.
Маиший хизмат кўрсатиш соҳалари халқ хўжалик комплексининг алоnида тармоғидир. Унга кирувчи корхона, ташкилотларда саноат ва чакана савдо функцияларини биргаликда қўшиб олиб бориш, шунингдек ҳар бир буюртмачининг диди ва шахсий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда хизмат кўрсатиш маиший хизмат хусусиятларини белгилайди.
Маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш меҳнаткашлар ва ишчи-хизматчилар фойдаланадиган бўш вақт структурасини такомиллаштиришга, жисмоний қувватни тежашга кўмаклашади.
Республикамиз аҳолиси маиший турмуш шароитларида юз берган туб сифат ўзгаришлари, жумладан уй-рўзғор ишларида электр ва механизациялардан тобора кенг фойдаланиш, шахсий хизматга талаб ва эҳтиёжнинг ошиб бориши, маиший хизматнинг ривожланишига замин бўлади.
Пойафзал, кийим-бош, мебелларни ва бошқа буюмларни таъмирлаш хизматларини ривожлантирилиши бу буюмларнинг истеъмол қийматларининг хусусиятларини тиклашни таъминлаган ҳолда, улардан янада унумли фойдаланишга, аҳолининг пул маблағларини тежашга жамият моддий ва меҳнат сарфларини анча қисқартиришга кўмаклашади.
2004 йилда Ўзбекистон аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш харажатлари кескин кўпайган. Шунинг барча турлари бўйича жами 700 млд. сўмлик хизмат кўрсатилган. Аҳолига энг кўп ҳаммом, сартарошлик хизматлари кўрсатилган.
Таъмирлаш хизматларининг ривожлантирилиши, истеъмол буюмларининг хизмат муддатларини узайтиради, бу эса жамиятни ушбу товарларни камроқ ишлаб чиқаришга, шу йўл билан меҳнатни ва маблағни тежаб, бошқа бир буюм ишлаб чиқаришга, ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларни қондиришга ишлатилади.
Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ходимларининг вазифаларини ўз вақтида пишиқ пухта бажаришлари хизмат турларининг янада намунали бўлишига олиб келади. Бунда аҳоли навбат кутиб қолмаслиги, буюртмаларни ўз вақтида қабул қилиниши, пунктларини бир маромда ишлаши муҳим аҳамиятга эга.
Маиший хизмат тармоғининг барқарорлаштирилиши ва ривожланиш вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. - Маиший хизматларнинг кўп хиллигини таъминлаш ва такомиллаштириш;

  2. - Айрим талабларни қондира оладиган соҳаларни ривожлантириш ва уларнинг сифатини яхшилаш;

  3. - Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини рационал жойлашишини амалга ошириш ва уларни замонавий ускуналар билан қуроллантириш;

  4. - Аҳолига хизмат кўрсатишни ихтисослаштириш ва кооперациялаш;

  5. - Ишлаб чиқариш қувватларидан, транспорт воситаларидан ва асосий фондлардан тўла тўкис фойдаланиш;

  6. - Бажариладиган ишларни ва хизматларни техник ва стандарт талабларга жавоб беришини таъминлаш;

  7. - Тармоқнинг бошқарув системасини такомиллаштириш, яъни бозор иқтисодиётига мослаштириш;

  8. - Қишлоқ аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш даражасини шаҳар даражасига яқинлаштиришдан иборатдир.

Хизмат кўрсатишнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ходимлар малакасига, рағбатлантириш тизимига боғлиқ.
Аҳоли томондан маиший хизматга сарфланган ҳар бир сўм уй хўжалигини юритишга кетадиган 1,5 соатлик меҳнатни тежаш ва шунга мувофиқ аҳолининг бўш вақтини кўпайтириш имконини беради, унинг учун маиший хизмат корхоналари қанчалик яхши ривожланса, хизмат кўрсатиш сифати юқори бўлса, умумий ижтимоий самара ҳам шунчалик юқори бўлади. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантиришда ишлаб чиқариш базасини такомиллаштириш катта аnамиятга эга. Корхоналарнинг қуввати ва размерлари аҳолига етарли даражада хизматларни кўрсатиш миқдори билан боғлиқ. Буларни ривожлантириш қуйидаги омилларнинг таъсири билан боғлиқ:

  1. - Аҳолига максимал қулайликларни яратиш;

  2. - Аҳолининг вақт сарфларини тежаш;

  3. - Маиший хизматларнинг комплекс пунктларини тузиш асосида кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш;

  4. - Маиший хизмат корхоналарининг биноларини янги типда яратиш;

  5. - Маиший хизматларни янги технологиялар асосида аҳолига кўрсатиш;

  6. - Маиший хизмат корхоналарининг оптимал ўлчамларини аниқлаш.

Маиший хизмат афзалликларига - бу хизматларни қишлоқ жойларида ташкил этиш ҳам киради. қишлоқ жойларда ташкил қилиниши аҳоли бандлигини оширади, маиший хизматга бўлган эҳтиёжни қондиради.
Айниқса ҳаммом, сартарошлик, пойафзал тикиш ва таъмирлаш, электр асбоблари ремонти каби хизматлар аҳолини вақтини тежаш имконини беради.



  1. Download 247,55 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish