Коммунал хўжалик хизматларини кўрсатиш тизимининг иқтисодиёти Республика иқтисодиётида коммунал хўжалиги хизматининг ўрни



Download 247,55 Kb.
bet1/45
Sana26.05.2022
Hajmi247,55 Kb.
#609640
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
2 5445339505588441426


Коммунал хўжалик хизматларини кўрсатиш тизимининг иқтисодиёти
1. Республика иқтисодиётида коммунал хўжалиги хизматининг ўрни
Республиканинг кўп тармоқли коммунал хўжалиги таркибида уй-жой хўжалигига хизмат кўрсатиш ва уни асраш, сув таъминоти ва канализация, иссиқлик ва газ таъминоти, аҳоли яшайдиган жойларни тозалаш билан шуғулланувчи техника ташкилотлари, шаҳар йўловчилар ташиш электр транспорти (трамвай, тролейбус, метрополитен), электр, газ ва тақсимловчи тармоқлар, шаҳар хўжалиги ободонлаштириш, саноат, таъмирлаш-қурилиш, лойиҳалаш корхоналари, ташкилотлари ва бошқалар мавжуд.
Республикада коммунал хизмат кўрсатиш агентлиги ва унинг тегишли вилоят, шаҳар, туман бўғинлари амалга оширади. Уларнинг фаолият доираси шаҳар ва шаҳарчалар, туман марказлари билан чегараланади. Айрим шаҳар ва шаҳарчаларда, қишлоқ жойларда коммунал хизмат кўрсатишни қишлоқ хўжалиги, йирик саноат корхоналари ва ташкилотлари ҳам амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси коммунал хўжалигида умумий қуввати бирлиги кеча кундуз 7,0 млн. иншоотлар, 17 минг км узунлик сув ўтказгич шоҳобчалари ва сув ўтказгичлар, бир кеча кундузда умумий қувватга 3,5 млн.м3 чиқинди сувларни тозалаш кучига эга бўлган иншоотлар 5,2 минг км коллективлар ва канализация шохобчалари, бир соатда 5,6 минг Гкал иссиқлиқ бериш қувватига эга бўлган иситиш қозонхоналари 3,6 минг км иссиқлик тармоғи, 17 газ тўлдирувчи станция ва 75 минг км дан ортиқ газ шахобчаларидан фойдаланилмоқда. Йилига истеъмолчиларга 2,3 млрд. м3 ичимлик сув, 22 млн. Гкал иссиқлик қувват, 36,5 млрд м3 зиёд табий газ етказиб берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан 2003 октябрь ойда республикада газ таъминотини такомиллаштиришга қаратилган Қарор қабул қилинди.
Республикада шаҳар, шаҳарча ва туман марказларида аҳолини сув билан таъминлаш, шунингдек ичимлик сувининг сифатини яхшилаш мақсадида мустақиллик (2003-2005) йилларда суткасига 381 мин м3 ичимлик суви етказиб бериладиган водопровод шохобчалари қуриб ишга тушурилди. Булар Самарқанд, Ургенч, Нукус, Жиззах, Термиз ва бошқа шаҳарларни Туямўйин Урганч, Туямўйин-Нукус, Учқўрғон-Наманган, Дамхўжа ва бошқа сув қувирлари фойдаланишга топшириш асосида эришилди.
Оқибатда республикада водопровод системасининг умумий қуввати бир кеча-кундузда 12,0 млн м3 жон бошига водопровод тармоғи узунлиги 26,3 минг км. га етди. Бошқача қилиб айтганда республикамизда мустақиллик йилларида бу соҳада қилинган ишлар натижасида аҳолини жон боши ҳисобига бир кеча-кундузи истеъмол учун сув шаҳарларда 536,6 л. ва қишлоқларда 240,4 л. ни ташкил этди.
7-жадвал
Аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш (йил охирига) (2001 йил – базис йили)




2001

2003

2005

Базис йилига нисба-тан

Сув қувирига эга аҳоли пунктлари сони:













Шахарлар

120

120

120

100%

шахар типидаги посёлкалар

112

111

111

99%

қишлоқ аҳоли пунктлари

8145

8391

8544

104%

Кўча сув қувурлари яккатизими узунлиги км.
шу жумладан:
шахарлар ва шахар атрофлари
қишлоқ махаллалари

40312,2

45766,7

47209,7

117%

13029,9

16034,2

16214,3

124%


27282,3

29732,5

30995,4

113%

Сув қувурлари қуввати,суткасига минг куб метр

11188,3

13695,0

13562,1

121%

шу жумладан:













шахар ва шахар атрофлари

7345,0

7926,9

7642,2

104%

қишлоқ махаллалари

3843,3

5768,1

5919,9

154%

Ахолига ва комунал-хўжалик эҳтиёжларига ажратиладиган сув.млн. куб м

1881,3

1813,8

1750,8

93%

Бир киши хисобига ахолига ва комунал-хўжалик эхтиёжларига ажратиладиган ўрт. суткалик сув, литр:

209,1

199,1

189,8

90%

шахар ва шахар атрофларида

334,3

349,7

317,6

95%

қишлоқ маҳаллаларида

134,6

110,3

115,6

85%

Манба:Статистик маълумотлар тўплами: Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фонди.


Маълумотлардан кўриниб турибдики:
-сув қувирларига эга аҳоли пунктлари сони бир мунча ошган;
-кўча сув қувурлари якка тизими узунлиги бир мунча ошган (17%);
-сув қувурлари қуввати 21%га ошган;
-аҳолига ва комунал-хўжалик эҳтиёжларига ажратиладиган сув 7%га камайган;
-бир киши хисобига ахолига ва комунал-хўжалик эхтиёжларига
ажратиладиган ўрт.суткалик сув 10% га камайган;
Мустақиллик йилларида республика шаҳар ва айниқса қишлоқларни газлаштириш устивор давлат сиёсатига айланди. Республиканинг шаҳар, шаҳарча ва қишлоқларида узунлиги 15 минг км дан ортиқ якка тортилган газ 75 шохобчалари мавжуд. Жумладан 26,0 минг км. дан ортиқ ер ости газ қувури, 29 минг газ тақсимлаш пункти ишлаб турибди. Республикада 3,7 млн. хонадон табий газ билан таъминлаган шу жумладан қишлоқларда 2 млн. хонадон газлаштирилган. Биноларни иситиш соҳасида 940 газ билан ишлайдиган буғ қозонлари ва 4,0 милион км узунликдаги иссиқлик тармоғи ишлаб турибди.
Республика коммунал хўжалигининг яна бир муҳим тармоғи-шаҳар, шаҳарча ва туман марказлари санитария ҳолатини яхшилаш, қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни ўз вақтида йиғиш ва уларни чиқинди майдонларига олиб бориш зарарлантиришдир. Бу хизмат 115 шаҳар, 100 шаҳарчада йўлга қўйилган. Умумий майдони 1000 гектар бўлган 180 чиқинди зарарлантириладиган майдон бор. Йилига 10-13 млн. м3 қаттиқ ва 5-7 млн. м3 суюқ чиқинди йиғилади ва улар 6 мингдан ортиқ шу жумладан Жанубий Кореядан олинган замонавий машина ва механизмлар (кўча супурадиган, сув сепадиган, ахлат ташийдиган, канализация ва кир ўраларини тозалайдиган ва бошқалар) орқали чиқиндихоналарга ташилади. Йирик шаҳарлар-Тошкент, Самарқанд, Андижон, Бухоро Наманган, Фарғона ва бошқаларда махсус ихтисослаштирилган автобазалар бор.
Коммунал хўжалик тармоғида уй-жойлар, ижтимоий, маданий-маиший иншоотлар, мухандислик тизимларини капитал таъмирлаш корхоналари мавжуд. Чиқиндилар учун контейнерлар, тайёрлаш, газ ўлчагичлари ва сув ўлчагичларни чиқарувчи қўшма корхоналар хўжалиги талабини қондиришга қаратилган.
Мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистон коммунал хўжалиги йирик соҳага айланди саноат ишлаб чиқаришнинг ривожи ва аҳолининг тез ўсишига боғлиқ ҳолда илдам суратлар билан ривожланди. қишлоқ жойларида аҳоли яшайдиган жойларни обод қилишда лойиҳалаш ишлари йўлга қўйилди, шаҳарчалар кўплаб қурилди. Гузарлар қурилди ва шаҳар кўчалари гулзорларга айлантирилди, айниқса Андижон шаҳрида ва туман марказларида.


Download 247,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish