129
109
-расм. Понасимон нуќсон
Композит пломба ашёлари билан пломбалашда
тиш қаттиқ тўқималарини чархлаш хусусиятлари.
Кариес ковакларни композит пломба ашёлари билан чархлаш Блек
бўйича одатий чархлашдан бир мунча фарқ қилади. Блек
усулида тишларни
чархлаш босқичма-босқич амалга оширилиб, доимий пломбани кариес
ковакда механик жихатлари билан жойланиши назарда тутилади.
Композит
пломба ашёлари эмаль ва дентин билан мустахкам кимёвий тутатиш
натижасида ёпишади ва ретенция нуқталарини, тўғри бурчакларни ва бошқа
элементларни яратиш шарт эмас. Албатта, кариес ковакларни чархлашда
юмшаган ва пигментланган эмаль ва дентин тўқималари тозаланиб олинади.
Айниқса эмальни пигментланган учоқлари тозалаб чархланиши лозим, чунки
ранги ўзгарган эмаль композит пломба ашёси остидан қорамтир бўлиб,
кўриниб қолади. Ундан ташқари эмаль қирғоқларида 45
0
нишаб-фальц хосил
қилинади. Фальц композит пломба ашёсини эмальга бўлган адгезияси
(ёпишқоқлиги)ни оширади ва эмаль-композит чегарасини билинтирмайди.
Айникса фронтал тишларни тиклашда мухим роль уйнайди. Тиш
тўқималарини чархлашда ва композит реставрациясига
ишлов беришда
карбидли ёки олмосли борлар қўлланилади. Ушбу борлар ранги ва олмосли
қопламадаги олмос ќириндиларини хажми жихатидан бир бирларидан фарк
қиладилар. Қора, хаво ранг ва яшил чизикли борлар фақат тиш тўқималарини
чархлаш учун, қизил, сариқ ва оқ чизиқли
борлар реставрация юзасини
силлиқлаш ва якуний пардозлаш учун қўлланилади. Кариес ковакларни
чархлаш асосан турбинали дастак билан амалга оширилади. Турбинали
дастакларни суви уланган бўлиши лозим, акс холда тиш қизиб
кетади ва
пульпа куйиб, зарарланиши мумкин. Ундан кейин қизиб кетиш натижасида
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
130
турбинали дастак ва олмосли қоплама яроқсиз холатга келиши мумкин.
Дентин тўқимасини чархлашда жуда эхтиёткор бўлиш лозим, чунки дентин
хаддан ташқари кўп чархланганда дентин каналчалари очилиб қолади ва
дентин суюқлиги оқиб чиқиши натижасида композит пломба ашёсини унга
бўлган адгезияси ёмонлашади. Ундан ташқари
дентин чархланганда ковак
тубида дентин қириндилари, микроорганизмларнинг хужайралари бўлиб,
«Smaer Layer» - «инфицирланган қават» хосил бўлади. Ушбу қават композит
пломба ашёсини адгезиясини пасайтиради. «Инфицирланган қават»ни
йўқотишни икки усули мавжуд: механик ва кимёвий. Шулардан кимёвий
усул механикга караганда афзалроқ хисобланади. Бу усулда кислота ёки
конденционер қўлланилади. Кислота таъсири натижасида гидроксиапатит
кристаллари эрийди ва коллаген толалари бўшаб қолади. Шу сохага
праймерни кириши гибрид қаватни хосил қилади ва композитни адгезиясини
оширади. Композит ашёни дентин праймерлари билан ўзаро
алокаси
фақатгина микромеханик йўл билан, эмас балки гидроксид, амин ва
карбоксид гурухлар билан ўзаро кимёвий алоқаси орқали амалга ошади.
Адгезив дентин найчаларига ва коллагенаро бўшлиқларга
киради ва
мустахкам каркас хосил қилади.
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com