68
бириктирилгандир. Корпус панелининг юќори ќисмига
айлана диск ва
болтлар ёрдамида ќаттиќ даста бирлашгандир. Бу даста бир ќанча тирсак ва
роликлардан иборатдир. Бу даста роликлари орќали ќурилманинг
электрмоторидан ћаракат дастакка маћсус шнур орќали узатилади. Тиббиёт
ћамшираси доимо шу шнурга аћамият бериши лозим. Шнур доимо таранг
ћолда туриши лозим. Шнурнинг таранглиги дастанинг биринчи тирсагидаги
маћсус шайба ёрдамида бошќарилади, соат стрелкаси бўйича буралганда
шнур таранглашади, ќарама-ќарши йўналишда буралганда шнур бўшашади.
Шнур айланиб ќолмаслиги ва унинг
устки юзасининг бутунлиги
бузилмаслиги керак. Нуќсонли шнурлар дарћол ўзгартирилиши лозим, чунки
улар борнинг ћаракатига ћалал беради, натижада врачга ва беморларга
ноќулайлик яратади.
Ћар бир тирсак соћасида маћсус мой томизгич соћаси бўлиб, шу ерга
тиббиёт ћамшираси тарафидан хафтасига бир маротаба ёѓ томизилиши керак.
Ќурилманинг электрдвигатели корпуснинг юќори ќисмида
жойлашган
бўлиб, двигателни ёќиш, тезликни бошќариш ўтувчан реостат ёрдамида
бошќарилиб турилади.
Корпуснинг олд панелида эгилувчи шлангда иккита пистолет
жойлашган. Бири сиќилган ћавони узатиш учун,
бири эса сув узатиш учун
мўлжаллангандир.
Баъзи
ќурилмаларга
электродонтометрия
учун
асбоб
ћам
ўрнатилгандир.
Корпуснинг чап тарафига кронштейнга туфдон бириктирилган бўлиб,
унга доимий равишда ювиб турувчи тизим бириктирилгандир. Шу ернинг
ўзида сўлактортгич ћам жойлашган бўлиб, у бемор оѓзидан сўлак
маћсулотларини тортишга мўлжалланган. Сўлактортгичнинг ишлаш тезлиги,
сув ювувчи тизимнинг ишлаш тезлигига боѓлиќ.
Корпус ќурилмасига яќин соћада стакан учун мослама,
унинг устида
сув учун маћсус жўмрак жойлашгандир. Хонанинг тиббий ћамшираси
санитарка тарафидан ћар бир бемор ќабулидан сўнг бажарган тозалаш
ишларини назорат ќилиши лозим. Айниќса, ћар бир бемор ќабулидан сўнг
туфдон тозалиги назорат остида бўлиши керак. Туфдонда амальгама
ќолдиќлари бўлмаслиги керак, у туфдон металлини ва ќурилма сув чиќариш
тизимининг ишдан чиќишига олиб келади.
Ќурилмага ўнг тарафда кронштейнга ћаракатчан столик бириктирилган
бўлиб, унда врачнинг ихтиёрига биноан, асбоблар, даволаш-ташхислаш учун
ќурилмалар ёки бошќа нарсалар жойлаштириш мумкин.
Тиббиёт ћамшираси иш бошлашдан
ярим соат аввал сув билан
таъминлаш, электр билан таъминлаш тизимини назорат ќилиши лозим. Бу
тизимлар носоз бўлса, ћамшира дарћол ќурилманинг техник дафтарида бу
нарсани ќайд этиши ва керакли мутахассисни чаќириши керак.
Дастадан ћаракат барча маћсус ќурилма-дастаклар ёрдамида узатилади.
Тўѓри,
бурчакли,
турбина
ва
микромоторли
дастаклардан
фойдаланилади. Тўѓри дастак асосан юќори жаѓ тишлари билан ишлаганда,
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
69
баъзан эса пастки тишларни чархлаш учун ћам ишлатилади. Тўѓри
дастак
билан врач-ортопед кўпроќ фойдаланади. Тўѓри дастакдан фойдаланиш
мумкин бўлмаган пайтда бурчакли дастакдан фойдаланилади. Ћозирда
стоматологик клиникаларда юќорида кўрсатилган дастаклардан ташќари
вазифаси ва кўриниши жићатидан турлича бўлган дастаклар кенг кўламда
ќўлланилмоќда.
Стоматологик кресло - стоматологик хонанинг асосий жићозларидан
бири бўлиб ћисобланади. У беморга даволаниш жараёнида ќулай ћолатни
таќдим этиш маќсадида ишлаб чиќилган бўлиб, унинг конструкциясида
инсоннинг барча анатомо-физиологик ћолатлари,
беморнинг рационал
жойлашиши ва даволаш жараёнида врачга ќулайлик яратилиши ћисобга
олинган.
53-
Do'stlaringiz bilan baham: