Kochia scoparia



Download 9,42 Mb.
bet2/15
Sana25.02.2022
Hajmi9,42 Mb.
#273129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Ислом 02.06.2021[1]

Фойдаланилган адабиётлар..................................................................58


Кириш.
Магистирлик дессертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги.Республикамизнинг адир ва чўл табиий яйловларидан кўп йиллар давомида нотўғри фойдаланиш, яъни ўтлоқларда керагидан ортиқ сонда чорва молларини тартибсиз боқиш натижасида бу ўтлоқларнинг ҳосилдорлиги сезиларли даражада камайиб кетган. Баъзи ҳудудларда эса айрим майдонларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолиши кузатилмоқда. Жумладан, нотўғри фойдаланиш натижасида баъзи бир ўтлоқларни чорва моллари истеъмол қилмайдиган исириқ, оққурай каби бегона ўтлар эгаллаган. Буларнинг натижасида эса хозирги кунда Республикамизда чорвачиликни юксак даражага кўтариш юзасидан бир қатор муаммолар турибди, буларни хал қилишда Республикамиз олимлари самарали ишлар олиб бормоқдалар.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 3.3 бандида:Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш:
таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни муттасил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторининг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш;
пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириб, экин майдонларини янада мақбуллаштириш, бўшаб қолган ерларга картошка, сабзавот, озиқ-овқат и мойли экинларни, шунингдек янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш;
қишлоқ хўжалик экинларининг янги селекция навларини ҳамда юқори маҳсулдорликка эга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим ва экологик шароитларга мослашган ҳайвонот турларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш;
фермер хўжаликлар, энга аввало қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ишлаб чиқараётган, қайта тайёрланаётган, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, курилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек қадоқлаш буюмларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган, қайта ишловчи янги корхоналарни қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш юзасидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сақлаш, транспортировка қилиш ва сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматларни кўрсатиш инфратузилмасини янада кейгатириш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиоратив ва ирригация объектларнинг тармоғини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало замоновий сув ва ресурсларни тежайдиган агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш;
глобал иқлим ўзгариши ва Орол денгизи қуриб қолишининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирларни кўриш; масалаларига алоҳмда эътибор қаратилган.
Ўзбекистон Республкаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 23 апрелда “Маъмурий худудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов пичанзорларда геоботаниқтадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Пойтахтимиздаги Wyndhm Тошкент мехмонхонасида “Ўзбекистонда яйловлардан барқарор фойдаланиш ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда яйлов ва пичанзорларнинг умумий майдони 21,1 миллион гектарни ёки мамлакат ер майдонининг 46,5 фоизини ташқил этади. Аммо кейинги 35-40 йил давомида кўчма чорвачиликда яйловлардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш, молларни яйловларда ортиқча бокиш ҳамдабошқа антропоген таъсирлар натижасида чорва озуқаси хажми камайиб, яйлов ерлари Инқирозга юз тутмокда. Тахлилларга кўра, хозирги кунга келиб мамлакатдаги яйлов майдонларидан 16,4 миллион гектари (78 фоизи) Инқирозга учраган, 20 фоиздан ортиқ майдондаги яйлов ва пичанзорда ўсимликлар сони ҳамда турлари камайиб, маҳсулдорлик 2 баробарга қисқарган.
Қонун лойихасининг қабулқилиниши билан яйловлардан оқилона фойдаланишнинг ташқилий-хукукий механизмлари яратилди. Давлат бошқаруви ва махаллий давлат хокимияти органларининг ваколатлари белгиланди. Инқирозга учраган яйлов майдонларини аниқлаш ва уларни тиклаш, хосилдорлигини ошириш учун озуқабоп экинларни экиш ишлари ташқил этилди. Озиқ-овкат махсулотлари захираси ҳамда ахолига гўшт ва сут махсулотларини етказиб бериш кўпайди. Чорвачиликда яйловлардан фойдаланишнинг меъёрлари белгиланди.
Ўзбекистон Республкаси Президентининг 2019 йил 18 март куни “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Чорвачиликда мустаҳкам озуқа базаси яратишда озуқабоп экинларнинг юқори ҳосилдор навларидан фойдаланиш, уларни етиштиришда агротехник тадбирларга тўлиқ риоя қилиш ҳамда замонавий технологияларни қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Озуқа экинларини кўпайтириш ва ҳосилдорлигини оширишни илмий асосда ташкил этиш ҳар бош молни ем–ҳашак билан етарли таъминлашга пухта замин яратади.
Чорвачиликда озуқа базасини мустаҳкамлашда дағал озуқанинг ҳам муҳим ўрни бор. Республикада чорва молларининг 2014-2015 йил қишлов мавсуми учун чорвачилик фермер хўжаликларида 2850 минг тонна, барча турдаги хўжаликларда 13700 минг тонна дағал хашак тайёрлаш режалаштирилган.
Ёзда бошоқли экинлардан бўшаган майдонларга дон ва силос учун такрорий экинлар экиш чорва моллари учун озуқа етиштиришда муҳим омиллардан ҳисобланади. Барча тоифа хўжаликларида бошоқли дондан бўшаган майдонларга такрорий макажўхори дон учун 69954 га майдонга, силос учун 117805 га майдонга экиш режалаштирилган. Ушбу майдонларда август ойида қуйидаги агротехник тадбирларни амалга ошириш лозим.
Маккажўхорилар униб чиққандан кейин қатор ораларига ишлов берилиб, ягана ва чопиқ қилиш ишлари бажарилади. 5-6 та барг ва 10-12 та барг чиқарганда азотли ўғитлар билан озиқлантирилади ва суғориш ишлари амалга оширилади. Гуллаш ва сут-мум пишиш даврларида бир мартадан суғорилади. Агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилганда гектаридан 35-40 ц дон ёки 350-400 ц кўк масса олинади.
Такрорий экишда оқсилга бой озуқа етиштириш мақсадида маккажўхорига соя қўшиб экиш тавсия этилади. Бунда маккажўхори ва соя уруғлари гектарига 20 кг дан тенг миқдорда қўшиб экилиши мақсадга мувофиқ. Такрорий экинлар тез ўсишини инобатга олган ҳолда агротехникасини ўз вақтида кечиктирмасдан амалга ошириш лозим. Ёзда ҳаво ҳарорати ўта юқори бўладиган, шўрланган ва сув танқис ҳудудларда маккажўхори яхши ўсмаслиги мумкин, шу сабабли оқжўхори, Африка қўноғи экинларини экиш яхши натижалар беради. Ушбу экинларни 4-5 см чуқурликда, қатор оралиғи 60 ёки 70 см қилиб, гектарига 10-15 килограмм миқдорида экилади. Гектарига кўчат сони 80-90 минг атрофида бўлиши керак. Вегетация даврида 4-6 та барг чиқарганда қатор ораларига ишлов берилиб, азотли ўғитлар билан 150-200 кг/га меъёрда озиқлантирилади ва суғориш ишлари амалга оширилади. Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилса 350-400 ц/га кўк поя ҳосили олинади.
Ердан унумли фойдаланиш ва чорва моллларини тўйимли озуқа билан таъминлаш учун бошоқли дондан бўшаган майдонларга 15 июлдан 10 августгача бўлган муддатларда дон ва дуккакли экинлардан сули уруғи - 80 га кг, хашаки нўхат уруғи - 70 га кг меъёрларда қўшиб экиш тавсия этилади.
Сули туплаш фазасига, ҳашаки нўхат шохлаш фазасига кирганда азотли ўғитлар 100-150 кг/га меъёрда берилади ва суғориш ишлари амалга оширилади. Ҳаво ҳарорати ва экин ҳолатини ҳисобга олган ҳолда яна бир марта озиқлантириш ва икки уч марта суғориш ишлари амалга оширилса, октябрь ойига бориб 150-200 ц/га кўк масса ҳосили олиш мумкин.
Такрорий экин сифатида тариқ экиб олиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Тариқнинг дони паррандалар учун қимматбаҳо озуқа ҳисобланади. Чорва молларига озуқа учун тариқ донининг қолдиқлари ва сомони ишлатилади. Тариқ серҳосил ўсимлик бўлиб, суғориладиган ерларда ҳар гектар ердан 50-60 ц дон ёки 120-130 ц кўк масса ҳосили олиш мумкин. Шунингдек, тариқ қурғоқчиликка ҳам чидамли, ёруғсевар, қисқа кун ўсимлик ҳисобланади. Уруғ кўкариб чиқиши учун ўз вазнига нисбатан 25% сув сарфлайди.
Тариқ ўсимлиги яхши ишланган ерни талаб қилади. Шунинг учун тариқ анғизга экилганда донли экин анғизи юмшатилиб, кейин ҳайдалади. Тариқ озиқ моддаларни майсалаш ва туплаш даврида 7%, туплаш ва гуллаш даврида 65%, гуллаш ва пишиш даврида 28% ўзлаштиради. Шунинг учун гуллаш ва туплаш фазасида озиқлантириш мақсадга мувофиқ. Пишган дони тез тўкилиши сабабли, рўвакда 70-75 % дон етилганда ўриб олиш зарур.
Озуқабоп экинлар орасида хашаки илдиз мевалардан асосан хашаки лавлаги экиб ўстирилади. Хашаки лавлагини жанубий (Сурхондарё, Қашқадарё) вилоятларда ғалладан кейин ҳам экиб олиш мумкин. Чорва молларининг сут маҳсулдорлигини оширишда хашаки лавлаги муҳим аҳамият касб этади. Июль-август ойларида ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши ҳисобига баҳорда экилган майдонларда хашаки лавлагининг сувга бўлган талаби жуда ортиб боради ва шу сабабли ушбу экин экилган майдон имкон қадар ҳар 7-10 кунда суғориб туриш тавсия этилади.
Маълумки, хашаки лавлаги икки йиллик ўсимлик ҳисобланади. Биринчи йили уруғдан экилганда илдизмева беради, иккинчи йили илдизмевадан экилганда уруғ беради. Хашаки лавлаги уруғини жадаллашган усулда бир йилда етиштириш учун август ойининг биринчи ва иккинчи декадаларида уруғдан экиш мумкин. Экишда ҳар гектар ерга 8-10 кг уруғ сарфланади, илдизмева далада қишлайди ва кейинги йил уруғ беради. Қишловга кетишдан олдин пушталарга чириган гўнг сепиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Хашаки лавлаги уруғини бундай усулда етиштириш натижасида сарф-ҳаражатлар ошмаган ҳолда, меҳнатлар камаяди, уруғ етиштириш бир йилга қисқаради, натижада 30-35 % иқтисодий самарадорликка эришилади. Юқорида келтириб ўтилган озуқабоп экинлардан юқори ҳосил олишда агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Республикамизнинг адир чўл минтақасида озуқабоп сунъий яйлов ва пичанзорларни ташкил этиш мухим вазифалардан биридир. Маълумки бахор фаслида табиий ўтлоқлардан жамғариладиган пичан миқдори чорва молларининг талабларини мутлақо кониқтира олмайди. Чунки бу ўтлоқларнинг хосилдорлиги ёғингарчилик яхши бўлган йилларда хам гектаридан 3-5 сентнердан ошмайди. Бу мухим халқ хўжалиги ахамиятига эга бўлган муаммони хал этишда, биргина табий ўтлоқларнинг хосилдорлигини кўтаришдан ташқари уларнинг озуқабоплигини хам яхшилаш керак. Бунинг учун сунъий кўп йиллик серхосил озуқабоп пичанзорларни барпо этиш мақсадга мувофиқдир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаниқа институти, Самарқанддаги Қоракўлчилик институти ва бошқа олимлар томонидан бир қанча тажриба кузатув ишлари олиб борилди ва махаллий ўсимликлар орасида юқори сифатли озуқабоп, қурғоқчиликка чидамли кўпгина ўсимликлар борлиги аниқланди. Kochia scoparia, Изен, терескен, кейреук, шувок, янтоқ, беда, сингрен, карраки, эспарсет, турли хил астраҳаллар ва бошқалар шулар жумласидандир.
Қонунчилик палатаси томонидан 2019-йил 2-апрелда “Яйловлар тўғрисида” қонун қабул қилинди ва Сенат томонидан 2019-йил 3-апрелда маъқулланди.
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Мазкур магистрлик диссертация иши юқорида келтирилган муаммоларни маълум маънода бартараф этишга қаратилган.

Download 9,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish