46
Эритроцитларни текширувда уларнинг ўлчами, шакли ва таркибидаги
ўзгаришларни аниқлаш муҳимдир.
Сўнг лейкоцитларнинг морфологияси ва
уларни дифференциал санаш
баҳоланади.
Лейкоцитларни дифференциациялаш
Меъёрда қонда беш турдаги лейкоцитлар бўлади:
нейтрофиллар,
лимфоцитлар, моноцитлар, базофиллар ва эозинофиллар. Патологик
ҳолатларда бошқа ҳужайралар, масалан, лейкоцитларнинг етилмаган
шакллари ҳам топилиши мумкин.
Қон суртмасини микроскопда текшириб кўриш лейкоцитлар ва
эритроцитларнинг
миқдорий
ва
морфологик
тафсилотларини
идентификациялашга (билиб олишга) имкон беради. Лейкоцитларни
дифференциациялаш маълум бир аниқ касаллик ёки патологик ҳолат
борлигини кўрсатиб бериши ёки даволаш вақтида беморнинг аҳволини
кузатиб бориш учун қўлланилиши мумкин.
Ҳужайраларни морфологик жиҳатдан баҳолаш жуда субъектив бўлиб,
кўп жиҳатдан қон суртмасининг тўғри тайёрланганлиги ҳамда
лаборатория
ходимининг тажрибасига боғлиқдир. Бу ишни лабораториядаги энг
тажрибали ходимгагина ишониб топшириш мумкин. Шу ходим тажрибаси
камроқ ходимларни кундалик иш жараёнида ўргатиб, назорат қилиб бориши
керак. Қон суртмасида патология кўп топиладиган бўлса,
топилган шу
ўзгаришларни тасдиқлаш учун яна бир тажрибали ходим ўша суртмани
микроскопда такрор текшириб кўриши зарур. Топилган ўзгаришлар
тасдиқланганидан кейингина натижани даволовчи врачга тақдим қилиш
мумкин.
Бактериал ёки вирусли инфекция борлигини кўрсатадиган лейкоцитоз ва
камқонлик сингари патологик ҳолатларда юпқа қон суртмаси текшириб
кўрилади. Қон суртмаси эритроцитларнинг бутунлигини сақлаб қолиш ва
уларни морфологик жиҳатдан баҳолаш учун спиртда қотирилади.
Қондан юпқа қилиб яхши суртма тайёрлаш учун муайян кўникма бўлиши
керак. Қалин қатламли суртмалар четлари нотекис, ғадир-будир бўлиб, кўзга
ташланади, уларда ётиқ ёки тик йўллар, чизиқлар бўлади.
Бундай
суртмаларни текшириб, тасвирлаб бериш жуда қийин, чунки эритроцитлар
ўзгариб кетган, лейкоцитлар эса суртманинг четларига тўпланиб қолган
бўлади. Суртмаларни тайёрлашда тоза буюм ойналаридан ва қонни суртиб
ёйиш учун бир қирраси текис қилиб силлиқланган
махсус ойнадан
фойдаланиш керак.
47
Суртманинг яхши бўялиши ва уни кўриб чиқиш ҳамда натижаларни
ҳисобга олиш ишларини стандартлашни таъминлаш учун текширувга
олинадиган қон миқдори ҳамиша бир хил бўлиши ва қон
буюм ойнасининг
доим бир хил жойига бир текис қилиб ёйилиши керак.
Суртма тайёрлаш учун керакли қон миқдорини стандартлашнинг энг
оддий усули кўп марта ишлатиладиган ноксимон шаклдаги пластик
пипеткадан фойдаланишдир. Олинадиган қон миқдорини
ана шундай
пипеткалар билан назорат қилиб бориш осон, чунки буюм ойнасига тўғридан-
тўғри бармоқдан олинадиган қон миқдорини назорат қилишнинг иложи йўқ.
Лабораторияга сотиб олинадиган материаллар рўйхатига пластик пипеткала-
рни ҳам қўшиб қўйиш зарур. Ноксимон пластик пипеткаларни қуруқ ис-
сиқлик берадиган шкафда стериллаш мумкин эмас, чунки бунда полиэтилен
эриб кетади, шунга кўра уларни хлорли оҳак ёки дезинфекцияловчи бошқа
модда эритмаси билан юқумсизлантириш, ювиб, қуритиш, кейин эса, стерил-
лик талаб қилинмайдиган жойда яна ишлатиш мумкин. Олинадиган қон
миқдорини стандартлаш учун ноксимон пластик пипетка ўрнига ичимлик
ичишга мўлжаллаб, бир марта ишлатиладиган кичик диаметрли найчадан ҳам
фойдаланиш мумкин. Бундай найча ишлатилганидан кейин хавфсизлик тех-
никасига амал қилинган ҳолда, йўқ қилинади.
Ишлатиладиган қон миқдори ва буюм ойнасининг шу қон ёйиладиган
соҳани аниқлаш учун андазалардан фойдаланиш ҳам суртма тайёрлашни
стандартлашга ёрдам беради.
Текшириб кўриш мақсадида назорат тариқасида ишлатиш учун, лаборатори-
яда соғлом одамлар (расм 1.2.-1.6.) ва турли патологияси бор беморлар (расм
1.9-1.11) қонининг суртмалари бўлиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: