Клавиатура
Klaviatura - kompyuterning asosiy qurilmalaridan biri bo`lib, foydalanuvchi tomonidan sistemaning boshqarilishini ta`minlaydi. Klaviaturalarning turli hil ko`rinishlari mavjud. Klaviaturalar matnni turli tillarda kiritish uchun mo`ljallangan bo`lib, o`lchamlari, shakllari va ko`pgina maxsus imkoniyatlari bilan farqlanadi
Клавиатура ва "сичқонча" маълум маънода бир-бирининг ўрнини босадиган, маълумотларни киритадиган ва компьютер билан мулоқот қилиш вазифасини ўтайдиган қурилмалардир. Уларсиз компьютерда хусусан, операцион тизимисида ишлаб бўлмайди. Улар ёрдамида операцион тизимига ва унинг бошқаруви остида ишлайдиган дастурларга буйруқлар, шунингдеқ бу дастурларга керак бўлган маълумотлар киритилади.
Клавиатура. Клавиатура 101 - 105 клавишдан иборат.
Ўз вазифаларига кўра клавишлар бешта гурухга бўлинади:
Ҳарфлар ва сонларни киритадиган клавишлар. Улар оддий ёзув машинкаларнинг клавишларига ўхшайди.
Бошқарувга оид клавишлар.
Функционал ёки амал клавишлар.
Кичик сонлар киритадиган клавишлар.
Махсус белгилардан иборат клавишлар.
Энг катта гуруҳ — биринчи гуруҳ бўлиб, улар ёрдамида кирилл (рус) ва лотин алифбосининг катта-кичик ҳарфлари, сонлар, махсус белгилар, тиниш белгилари компьютерга киритилади. Пастда жоилашган ўзун, хеч қанақа белгиси бўлмаган клавишнинг номи Spacerbar ёки Space деб аталади ва бўшлиқ белгисини киритишга мўлжаллангандир. Бошқа клавишлар бир неча номга эга, чунки улар клавиатуранинг иш тартибига (регистрига) қараб турли белгиларни киритишга мўлжалланган.
Пастки регистрда кичик юқори регистрда эса бош (катта) ҳарфлар киритилади.
Рус алифбосидан лотин (инглиз) алифбосига ёки аксинча, лотинчадан русчага ўтиш сиз ишлайдиган дастурга боғлиқ. Масалан, WINDOWS да алифбо автоматик равишда танланади (экраннинг энг пастки қисмида).
Экранга белги тушадиган жой махсус усул билан белгиланади. Бунинг учун махсус белги бор, у курсор деб аталади. Агар экран матн киритиш ҳолатида ишлаб турган бўлса, унда курсор ўчиб ёниб турадиган вертикал чизиқча ёки ҳарфнинг устига тушадиган тўртбурчакка ўхшайди ва матн курсори деб номланади.
Агар экран график ҳолатда ишлаб турган бўлса, унда курсор ёниб – ўчиб турадиган горизонтал чизиқчага ўхшайди. Хуллас, курсор кури ниши ҳолатга қараб ўзгаради.
Бошқаришга оид клавишлар ҳар хил бошқариш вазифаларини
бажаради. Айрим клавишлар, масалан, Caps lock, Num lock ва Scrool lock
бошқа клавишларнинг ишлаш вазифасини ўзгартириб туради. Shift, Ctrl, Alt клавишлар бошқа клавишлар билан бирга ишлайди. Масалан, Ctrl+Alt+F дегани Ctrl, Alt ва F клавишларни биргаликда босишни билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |