Klasterlarni shakllantirish: tajribalar, natijalar va innovatsion yondashuvlar


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИДА ТАДБИРКОРЛАРГА



Download 3,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/179
Sana27.06.2022
Hajmi3,82 Mb.
#708222
TuriСборник
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   179
Bog'liq
Анжуман Клатер-2021

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИДА ТАДБИРКОРЛАРГА 
БЕРИЛАЁТГАН ИМТИЁЗЛАР 
Агзамов А.Т.
ТДИУ Солиқлар ва суғурта иши 
кафедраси доценти, PhD 
Исмоилов Муслимжон Қамбарали ўғли –
ТДИУ Магистратура талабаси
Президентимиз 
ташаббуси 
билан 
мамлакатимизни 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш борасида комплекс тарзда институционал ва таркибий ислоҳотлар амалга 
оширилмоқда. Жумладан, республикада давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини 
камайтириш, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусий мулкнинг -
устуворлигини 
янада 
кучайтириш, 
бизнес 
ташаббусларни 
қўллаб-қувватлаш 
йўналишларида изчил ишлар қилинмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз 
тадбиркорлари билан 2021-йил 20-августдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Бу мулоқотда 
қуйидаги фикрлар айтилиб ўтилди: 
Кейинги йилларда тадбиркорлар иқтисодиётимиз ва ислоҳотларимиз таянчига 
ҳамда локомотивига айланди, ишнинг кўзини биладиган, ишбилармон юртдошларимиз 
тимсолида Янги Ўзбекистон бунёдкорларини кўрамиз. 
1
Бу ҳақда сўз юритганда, мамлакатимизда ҳар йили яратилаётган иш ўринларининг 
90 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келишини таъкидлаш лозим. Ҳозирги кунда 
ушбу тармоқда 5 миллиондан зиёд аҳоли, айниқса, ёшларимиз меҳнат қилаётгани унинг 
нафақат иқтисодий, балки ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ҳам ортиб бораётганини 
кўрсатади. Шу боисдан ҳам агар биз иқтисодиётимизни, ижтимоий соҳани янада 
юксалтирамиз десак, тадбиркорликни ривожлантириш учун барча имконият ва 
шароитларни яратиб беришимиз зарур. 
Aлбатта, кейинги 3-4 йилда тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, 
кўчмас мулк ва ресурсларга ега бўлиш, экспорт каби масалаларда кўплаб янги имконият 
ва шароитларни яратдик. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича 
мавжуд чекловлар, тўсиқ ва ғовларнинг аксариятига барҳам берилди. 
Энг асосийси, эл-юртимиз ўртасида ва давлат идораларида тадбиркорларга 
нисбатан муносабат ўзгарди, жамиятда уларнинг обрўси ва мавқеи кун сайин тобора 
ортиб бормоқда. Натижада ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, нуфузи ва 
брендига ега бўлган ҳақиқий тадбиркорларимиз синфи шакллана бошлади. 
1
www.prezident.uz 


198 
Кейинги 2 йилнинг ўзида фақатгина хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини 
ривожлантиришга 500 миллион доллар маблағ йўналтирилди. Улар ўз бизнесини 
бошлаши, жумладан, касб ва тадбиркорликни пухта ўрганиши учун барча шароитлар 
яратилди. 
Сўнгги 5 йилда мамлакатимизда ёш тадбиркорлар 5 баробар кўпайиб, уларнинг 
сони 500 мингдан ошди. 
Бюджетдан ташқари жамғармаларга мазкур йиғимларни бекор қилиш ҳисобидан 7 
мингга яқин корхоналар ҳар йили ўртача 6 триллион сўм солиқ тўлашдан озод бўлди. 
Мол-мулк, даромад солиғи ва ижтимоий солиқлар ставкалари 2 баробар камайтирилди. 
Aниқ мисоллар билан гапирадиган бўлсак, транспорт соҳасида солиқ юки – 3 
баробар, озиқ-овқат саноатида – 2 баробар, тўқимачилик ва електр техникаси саноатида 
еса, 20 фоизгача камайди. 
Пандемия даврида харажатларимиз кескин ошганига қарамасдан, қўшилган қиймат 
солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилди, кўпроқ зарар кўрган тармоқларга ижтимоий 
солиқ 12 фоиздан 1 фоизга пасайтирилиб, мол-мулк ва ер солиқлари тўловларидан буткул 
воз кечилди. Бу еса, ўз навбатида, тадбиркорлар ихтиёрида қолган 2 триллион сўм 
маблағни бизнес фаолиятига сарфлаш имконини берди. 
Шунингдек тадбиркорларга енгиллик яратиш мақсадида бир қатор қонун 
хужжатларга ўгартиришлар киритилмоқда. Хусусан 2021-йил 14-октабрда “Ўзбекистон 
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш 
тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. 
1
Мазкур ҳужжат билан Солиқ кодексининг 99, 100, 101, 243, 312, 378, 483-
моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 
Жумладан, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Солиқ 
кодексининг 17-моддасида кўрсатилган солиқларни, шунингдек айланмадан олинадиган 
солиқни 11-бобда белгиланган тартибда мол-мулкни гаровга бермаган ҳолда, кафилликсиз 
ёки банк кафолатисиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишга ҳақли (жисмоний 
шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, тўлов манбаида олинадиган 
фойда солиғи ҳамда солиқ агенти сифатида тўланадиган қўшилган қиймат солиғи бундан 
мустасно). (Солиқ кодексининг 99-моддаси биринчи қисмининг 1-банди) 
Бундан ташқари, солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини 
бериш шартлари яна бир банд билан тўлдирилди. Унга кўра уч йилдан ортиқ вақтдан буён 
фаолият юритиб келаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўлаб келган, аммо 
молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини белгиланган муддатларда тўлаш имкониятига эга 
бўлмаган солиқ тўловчиларга солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш 
имконияти берилади (100-моддаси 2-қисми 3/1-банд). 
Шунингдек, Қонун билан солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш 
имкониятини бериш тартибига қўшимча киритилди. Яъни, уч йилдан ортиқ вақтдан буён 
фаолият юритиб келаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўлаб келган, аммо 
молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини белгиланган муддатларда тўлаш имкониятига эга 
бўлмаган солиқ тўловчиларга солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш 
имконияти берилади. Бунда муддати кечиктирилиши ёки бўлиб-бўлиб тўланиши лозим 
бўлган сумма охирги уч йил давомида тўланган солиқ суммаларининг 50 фоизидан 
ошмаслиги лозим (101-модда 10-қисм).
Қонун билан эндиликда қимматбаҳо металлардан ишланган банк ва ўлчовли 
қуймаларини, қимматбаҳо металлардан ишланган қуйма (инвестиция) тангаларни 
(нумизматика мақсадлари учун фойдаланиладиган тангалардан, шунингдек қимматбаҳо 
металлардан ишланган чет эл тангаларидан ташқари), заргарлик буюмлари билан 
биргаликда қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган 
парчаларни ва чиқиндиларни, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни, шунингдек, 
1
Lex.uz 


199 
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ярим тайёр маҳсулотларни 
реализация қилиш бўйича айланма ҳам ҚҚСдан озод этилади (243-модда 18-банд). 
Қонун билан фойда солиғини ҳисоблашда илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-
конструкторлик ишланмаларига доир харажатлар чегириб ташлаш тартиби қайта 
таҳрирланди. Яъни, солиқ тўловчининг илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-
конструкторлик ишланмаларига доир харажатлари, амортизация қилинадиган активларни 
олишга оид харажатлардан ташқари, тегишли илмий тадқиқотлар ва (ёки) тажриба 
конструкторлик ишланмаларининг натижасидан қатъи назар, ушбу моддада назарда 
тутилган тартибда бундай тадқиқотлар ва ишланмалар (хизматларнинг алоҳида 
босқичлари) тугалланган ва (ёки) қабул қилиш-топшириш далолатномасини тарафлар 
имзолаганидан кейин 2 коеффицийент қўлланилган ҳолда чегириб ташланади (312-модда 
2-қисми). 
Яна бир киритилган ўзгартиришга асосан жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон 
Республикасининг профессионал ташкилотларида (олий ва ўрта-махсус таълим 
ташкилотларида) таълим олиш учун тўлов тўловлари ҳам жисмоний шахслардан 
олинадиган даромад солиғидан озод этилиши белгилаб қўйилди. 
Олдинги таҳрирга асосан фақат Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув 
юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки 
эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов ушбу солиқ тўловидан озод этилган эди 
(378-модда 16-бандининг). 
Қонун билан вақтинчалик Солиқ кодекси билан белгиланган вақтинчалик солиқ 
имтиёзларига ҳам кўшимчалар киритилди. Уларга мувофиқ, Ҳунарманд уюшмасининг 
аъзоларига берилган солиқ имтиёзлари “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасининг аъзолари 
бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга нисбатан 2023-йил 1-мартга 
қадар бўлган давр учун татбиқ этилади (483-модда 7- қисми). 
Шунингдек, Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш учун жамғармаси 
учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон ҳудудига 
олиб кириладиган мамлакатда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган илмий-лаборатория 
асбоб-ускунаси, реагентлар ва сарфлаш материаллари 2024-йил 1-январга қадар бўлган 
давр учун ҚҚСдан озод этилади (483-модда 8- қисми). 
Республикамизда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, маҳаллий ва хорижий 
инвесторларга қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва 
таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг 
асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида 
белгиланган масалалар ижросини таъминлаш мақсадида 2021-йил 2-ноябрда 
Президентимиз томонидан 

Download 3,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish