200
муддат ичида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилган ва унинг тўланишини
таъминлаш (гаров) талаб этилмаган ҳолда
амалга оширилади;
солиқларни тўлашни кечиктиришнинг амал қилиш муддати давлат солиқ хизмати
органларига белгиланган тартибда хабарнома юборилган кундан бошлаб ҳисобланади
ҳамда унинг тугаган санасидан бошлаб кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобланган
фоизлар билан бирга тенг улушларда бир йил давомида тўлаб берилади. Бунда, солиқ
тўлаш муддатларини ўзгартириш имкониятини беришдан фойдаланганлик учун фоизлар
солиқлар кечиктирилган санадан бошлаб Марказий банк асосий ставкасининг 50
фоизи
миқдорида ҳисобланади;
ер участкаси ва (ёки) бино ва иншоотлар солиқ тўловларини кечиктириш муддати
давомида реализация қилинган ёки ижарага берилган тақдирда, мол-мулк солиғи ва ер
солиғи бўйича кечиктириш муддати давомида ҳисобланган солиқ суммаси тўлиқ
миқдорда ундирилади;
солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар гуруҳига
киритилган тадбиркорлик субъектларига солиқларни тўлашни кечиктириш тақдим
этилмайди.
Жумладан, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида солиқ турлари бўйича
31 135 та субъектнинг 3,4 трлн. сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилган.
3 141 та субъектнинг 26,6 млрд. сўмлик солиқ мажбуриятлари
уларнинг дебитор
қарздорликлари ҳисобидан ундирилиши ҳал этилган.
Ортиқча харажатлар ва қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида 54,7 мингта
тадбиркорга ҳисобот тўлдириш ва топширишга кўмаклашилган.
1
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳозирги кунгача жами келиб тушган
мурожаатларнинг 23 265 таси тўлиқ назоратга олиниб, 15 611 та ҳолатда мурожаатчиларга
тегишли тушунтиришлар берилган. 6 391 та мурожаат бўйича аниқ чоралар кўрилган
бўлса, асослантирувчи фактлари бўлмаган 320 та ариза тегишли тартибда рад этилган.
Айни пайтда яна 943 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
2
Солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасини рақамларда
кўрадиган бўлсак 2016-йилда ялпи ички маҳсулотда яширин иқтисодиётнинг улуши
59%ни ташкил этган бўлса, 2020 йилга келиб 11% га пасайтирилиб ёки 48%га
туширилган. Бу ўз навбатида, солиқ тушумларининг ошишига ижобий таъсир кўрсатиб,
2016 йилга нисбатан 2020 йилда тушумлар 3,3 баробарга ўсган.
Ҳулоса ўрнида шуни кўришимиз мумкинки тадбиркорларга берилаётган
енгилликлар ўз натижасини бермоқда, мамлакатимизда янгидан янги иш ўринлари
яратилмоқда, мамлакатимиз иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланмоқда. Шунингдек солиқ
хизмати ходимлари томонидан тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар имкон қадар ҳал
этилмоқда, буларнинг барчаси давлат органлари томонидан “Халқ
давлат идораларига
эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили асосида олиб
борилаётганлигига мисол бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: