199
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ярим тайёр маҳсулотларни
реализация қилиш бўйича айланма ҳам ҚҚСдан озод этилади (243-модда 18-банд).
Қонун билан фойда солиғини ҳисоблашда илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-
конструкторлик ишланмаларига доир харажатлар чегириб ташлаш тартиби қайта
таҳрирланди. Яъни, солиқ тўловчининг илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-
конструкторлик ишланмаларига доир харажатлари, амортизация қилинадиган активларни
олишга оид харажатлардан ташқари, тегишли илмий тадқиқотлар ва (ёки) тажриба
конструкторлик ишланмаларининг натижасидан қатъи назар, ушбу моддада назарда
тутилган тартибда бундай тадқиқотлар ва ишланмалар (хизматларнинг алоҳида
босқичлари) тугалланган ва (ёки) қабул қилиш-топшириш далолатномасини тарафлар
имзолаганидан кейин 2 коеффицийент қўлланилган ҳолда чегириб ташланади (312-модда
2-қисми).
Яна бир киритилган ўзгартиришга асосан жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон
Республикасининг профессионал ташкилотларида (олий ва ўрта-махсус таълим
ташкилотларида) таълим олиш учун тўлов тўловлари ҳам жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғидан озод этилиши белгилаб қўйилди.
Олдинги таҳрирга асосан фақат Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув
юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки
эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов ушбу солиқ тўловидан озод этилган эди
(378-модда 16-бандининг).
Қонун билан вақтинчалик Солиқ кодекси билан белгиланган вақтинчалик солиқ
имтиёзларига ҳам кўшимчалар киритилди. Уларга мувофиқ, Ҳунарманд уюшмасининг
аъзоларига берилган солиқ имтиёзлари “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасининг аъзолари
бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга нисбатан 2023-йил 1-мартга
қадар бўлган давр учун татбиқ этилади (483-модда 7- қисми).
Шунингдек, Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш учун жамғармаси
учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон ҳудудига
олиб кириладиган мамлакатда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган илмий-лаборатория
асбоб-ускунаси, реагентлар ва сарфлаш материаллари 2024-йил 1-январга қадар бўлган
давр учун ҚҚСдан озод этилади (483-модда 8- қисми).
Республикамизда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, маҳаллий ва хорижий
инвесторларга қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва
таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг
асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида
белгиланган масалалар ижросини таъминлаш мақсадида 2021-йил 2-ноябрда
Президентимиз томонидан
Do'stlaringiz bilan baham: