Ишсизлар - бу ишчи кучларининг бир қисми бўлиб, ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган лекин ишлашни хохловчи ва иш қидираѐтганлардан иборат.
Ишсизларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Фрикцион ишсизлик - буларга иш қидираѐтган ѐки яқин вақтлар ичида иш билан таъминланишни кутаѐтган ишчи кучлари киради. Ишсизликнинг бу тури асосан мавсўмий ишлар, ишлаб чиқаришлардаги эски моделнинг янгиси билан алмаштирилиши, иш ѐки турар жойларини ўзгартиришлар, ўқув юртларини тугатиш ва шунингдек бошқа сабаблардан келиб чиқади. У доима мавжуд бўлиб, маълум бир даражада керакли деб ҳисобланади.
Структурали ишсизлик - буларга асосан ишсизларнинг малакаларини ўзгартириши ва ошириши, маълумот олиши, касб эгаллаши лозим бўлган ишсизлар гуруҳлари киради. Фрикцион ишсизлик билан структурали ишсизликнинг асосий фарқи шундаки, биринчисида маълум малака ва тажриба мавжуд бўлади ва ундан фойдаланиб иш жойларини тезроқ топиб олишади, иккинчисида эса ишчи кучи дархол ва тезроқ иш жойларини топа олмайдилар. Структурали ишсизлик истеъмол бозори маълум маҳсулотлар билан тулдирилганда ва у маҳсулотга эҳтиѐж колмаганда пайдо бўлади.
Даврий ишсизлик - бу асосан ишлаб чиқаришнинг пасайиши натижасида ишчи кучига бўлган талабнинг камайишидан пайдо бўлади. Даврий пасайиш товар ва хизматларга бўлган ялпи таклифнинг камайиши, шунга мувофиқ, ялпи таклифнинг камайишини, ва оқибатда аҳолини иш билан бандлигининг қисқариши ва ишсизликнинг ўсишини билдиради.
Тўла иш билан бандлик - барча ишчи кучининг 100% иш билан таъминланганлигини билдирмайди. Аксинча, фрикцион ва структуравий ишсизлик иложсиз хол бўлганлигини ҳисобга олсак, биз мутлоқ тўла иш билан бандлиликка эришиб бўлмаслигини тушунамиз.
Агарда даврий ишсизлик бўлмаса у ҳолда тўла иш билан бандлиликка эришилади. Тўла иш билан бандлик даврдаги ишсизлик ишсизликнинг табиий даражаси дейилади. Бунга иш қидирувчилар сони буш иш жойлари сонига мувофиқ келсагина эришиш мумкин.
Ишсизлик табиий даражасининг икки ҳолатини, яъни, биринчидан, у Иқтисодиѐтнинг ишлаб чиқариш потенциалидан тўлиқ фойдалана-ѐтганлигини кўрсата олмайди, чунки амалиѐтда ишсизлик даражаси “ишсизликнинг табиий даражаси”дан кўпроқ бўлади, иккинчидан, ишсизликнинг табиий даражаси доимий эмас, чунки у қонун ва миллий анъаналар билан боғлиқ ҳолда ўзгаришини билишимиз лозим.
Умумий ҳолда ишчи кучи - иш билан банд ва фаол иш қидириб юрган ишсизларга бўлинади. Ишсизлик даражаси деб - ишсизларни ишчи кучига нисбатига (% ҳисобида) айтилади ва уни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин. Ишсизлик даражаси = ( Ишсизлар / Ишчи кучи ) х 100.
Барча мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш ѐки ишсизликнинг табиий даражаси ҳолатида Иқтисодиѐтда яратилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳажмини Иқтисодиѐтнинг ишлаб чиқариш потенциали деб аталади.
Маҳсулотларнинг потенциал ва ҳақиқий ишлаб чиқарилиши ўртасидаги фарқ ЯММ ҳажмининг ўзилиши ѐки оркада колиши деб аталади. У потенциал ишлаб чиқаришга нисбатан фоизда акс эттирилади.
ЯММ ўзулиши = (( Маҳсулотнинг потенциал ишлаб чиқариш-Маҳсулотни ҳақиқий ишлаб чиқариш) / Маҳсулотнинг потенциал ишлаб чиқариши ) х 100.
Do'stlaringiz bilan baham: |