2.5. Номинал ва реал ЯММ.
Иқтисодиѐтда мавжуд бўлган инфляция ва дефляция кўрсаткичлари ЯММ ни ҳисоблашни қийинлаштиради. Чунки, ЯММ пул, вақтинчалик ва миқдор кўрсаткичларидан иборатдир. ЯММ ни ҳисоблашда бошланғич маълумот бўлиб компанияларнинг умумий сотиш ҳажми кўрсаткичи ҳисобланади. Аммо бу кўрсаткичлар бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар миқдор ва баҳо даражаларининг ўзгаришини ифодалайди. Бу шуни билдирадики ЯММ миқдорига ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг физик ҳажми ва баҳо даражаcи таъсир кўрсатади.
ЯММ ни ҳисоблашда биз компаниялар молиявий ҳужжатлардан статистик маълумотларни оламиз ва ЯММ ни ҳисоблаймиз. Бу ҳақиқатда номинал ЯММ кўрсаткичидан иборат бўлади. Чунки, биз бирор-бир йилда яратилган номинал ЯММ нинг ўсиши бир томондан ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришини, иккинчи томондан баҳонинг ўзгаришини билдиради деб айта олмаймиз. Масалан, биз ЯММ нинг 4% га ўсиши инфляциянинг ноллик даражасида ишлаб чиқариш ҳажмини 4% оширган ѐки ишлаб чиқариш ҳажми ўзгармаган ҳолда 4% инфляцияни оширган деб тўғридан-тўғри айта олмаймиз. Муаммо шундан иборатки пул (вақт, миқдор) кўрсаткичларини шундай тўзатишимиз керакки, у ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар физик ҳажмининг ўзгаришини аниқ ифодаласин.
Бу муаммо ечими иқтисодчилар томонидан топилган. Яъни, баҳоларнинг ўсиб боришида ЯММ физик ҳажми кўрсаткичи камайтирилади ва аксинча баҳолар камайиб боришда кўпайтирилади. Бу туғирлашлар ЯММ ни ҳар ҳил йилларда солиштириш имконини беради. Яъни жорий баҳоларда (баҳоларнинг ўзгаришини ҳисобга олмаган ҳолда ) ҳисобланган ЯММ номинал ЯММ ни билдиради. Демак, бунга тескари равишда инфляция даражасини (яъни, баҳоларнинг ўсиши) ѐки дефляция (яъни, баҳоларнинг камайиши) даражаларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган ЯММ реал ЯММ дан иборатдир. Реал ЯММ = (Номинал ЯММ/ Баҳо индекси)х100%.
қисқача хулосалар.
ЯММ мамлакат аҳолисининг умумий даромадлари ва товар ва хизматларни ишлаб чиқариш жараѐнларида сарф қилинадиган умумий харажатлар йиғиндисидан иборат экан.
Номинал ЯММ товар ва хизматларнинг жорий баҳоларда ҳисоблашни, реал ЯММ эса доимий баҳоларда ҳисобланганлигини кўрсатар экан. Шундай қилиб реал ЯММ товар ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши билан ошар экан, номинал ЯММ эса товар ва хизматлар баҳо даражасининг ўсиши натижасида ҳам ошиши мумкин экан.
ЯММ тўрт гуруҳ харажатлар йиғиндиси орқали ҳисобланар экан: истеъмол, инвестиция, давлат хариди ва соф экспорт.
Миллий ҳисобчилик тизимининг бошқа кўрсаткичларини ҳам ҳисоблаш мамлакат макроиқтисодиѐтини тўғри таҳлил қилган ҳолда ривожлантириш босқичларини белгилашда асосий омиллар бўлиб ҳисобланар экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |