3-Боб: Макроиқтисодий беқарорлик. Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари.
Меҳнат бозори, ишсизлик тушунчаси, унинг турлари, ўлчаниши ва тўла бандлик.
Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари. Оукэн қонуни.
Инфляциянинг моҳияти, турлари ва ҳисоблаш усуллари.
Инфляция ва ишсизлик. Филлипс эгри чизиғи.
3.1. Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари Иқтисодий цикл бу иқтисодиѐтнинг бир неча йиллар давомида ўсиши ва камайишини кўрсатувчи жараѐн бўлиб ҳисобланади. Айрим иқтисодий цикллар бошқаларидан ўзининг ўтиш даврининг давомийлиги ва фаолликлари билан фарқ қилади. Шунга қарамасдан уларнинг барчаси бир хил даврларни босиб ўтади.
3.1-расм.
Иқти- содий фаол- лик дара- жаси
Вақт.
Иқтисодий циклларнинг иқтисодчилар тўртта ривожланиш даврларини кўрсатадилар. Биринчи даври иқтисодий ривожланишнинг энг юқори даражасига эришган. Бу даврда иқтисодиѐтда тўлиқ иш билан бандлик ва ишлаб чиқариш тўлиқ қувватда ишлаѐтганлигини кўзатамиз. Шунингдек, бу даврда маҳсулотлар баҳо даражаси ўсиш жараѐнида бўлади. Кейинги босқич ишлаб чиқаришнинг камайиш даврини кўрсатади. Бандлик даражаси камаяди, аммо баҳонинг ўсиш даражаси пасаймайди. қачонки, ишлаб чиқаришдаги камайиш даври фаол ва ўзоқ давом этсагина баҳонинг ўсиш даражаси камайиши мумкин. Камайишнинг қуйи нуқтасида ишлаб чиқариш ва бандлик энг қуйи даражага етганлигини кўрсатади. Ва охирида жонланиш даврида ишлаб чиқариш ва бандлик даражаси аста-секин ривожланиб ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш ва тўлиқ бандлик даражасига боради. Ўз навбатида маҳсулотларнинг баҳоси ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш ва тўлиқ бандликка эришгунча ўсиб боради.
Иқтисодий циклларнинг бир хил бўлишига қарамай уларнинг айримлари давомийлиги ва фаоллиги билан бошқалардан фарқ қилиб туради. Шунинг учун ҳам иқтисодчилар бу жараѐнга Иқтисодий тебранишлар даври деб изоҳ беришади. Иқтисодчилар бу тебраниш даврларини турлича баҳолаб келишади. Масалан, айримлари бу тебранишларнинг асосий сабабчиси деб техник янгиланишларни кўрсатади. Уларнинг асосий ғояси бўйича ишлаб чиқаришга фан-техника ютуқларини қўллаш турли йиллар давомида Иқтисодиѐтдаги тебранишлар сабабчиси ҳисобланади. Бошқа бир гуруҳ олимлар Иқтисодий циклларни сиѐсий ва тасодифий вазиятларга боғлашади. Монитар сиѐсатга боғлайдиган олимлар ҳам мавжуд. Яъни, давлат қанчалик кўп пул босиб чиқарса шунчалик унинг қадри камайиб боради, ва аксинча пул миқдори қанчалик кам бўлса ишлаб чиқаришнинг камайишини ва ишсизлар сонининг ортишини тезлаштиради. Иқтисодий циклларни баҳолашларга турли хил ѐндашувлар бўлишига қарамай кўпгина Иқтисодчилар ишлаб чиқариш ва бандлилик даражаларини умумий харажатлар миқдори кўрсатади деган фикрларни қўллаб-қувватлайдилар. Чунки, бозорга мўлжаллаб ишлаб чиқаришни ташкил иқтисодиѐтда корхоналар ўзларининг товар ва хизматларига талаб бўлсагина уларни ишлаб чиқаради. Бошқача айтганда ишлаб чиқариш харажатлари кўп бўлмаса корхоналарда товар ва хизматларни катта миқдорда ишлаб чиқариш фойдали эмас. Ишлаб чиқариш бандлилик ва даромадлар даражасининг пастлиги ҳам мана шундан. Умумий харажатлар миқдори қанчалик кўп бўлса ишлаб чиқаришнинг ўсиши катта фойда олиб келади. Шунинг учун ишлаб чиқариш, бандлилик даромадлар даражаси ортиб боради.