3.3. Ишсизликнинг Иқтисодий оқибатлари.Оукэн қонуни.
Ишсизликнинг кўпайиши натижасида мумкин бўлган ЯММ ҳажмини Иқтисодиѐт ололмайди. Шу сабабли мамлакат миқѐсида ишсизликни табиий даражасида сақлаш ва уни тартибга солиш Иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эгадир. Ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан қанчалик юқори бўлса, ЯММ ўзилиши шунча кўп бўлади. Шунинг учун ҳам потенциал ҳажмдаги ЯММ * хақиқатдаги ЯММ дан катта бўлади. Яъни, ЯММ * > ЯММ ѐки У * > У .
Потенциал ЯММ * ҳисоблашда мамлакатда ишсизлик мутлоқ йўқ деб эмас, балки ишсизлик мавжуд, бироқ у табиий даражада деб ҳисобланади.
Ишсизлик даражаси ва ЯММ ўзилиши ўртасидаги миқдорий нисбатни инглиз Иқтисодчиси Артур Оукэн математик ҳолда исботлаб берган. Шунинг учун бу қонун ОУКЭН қонуни дейилади. қонуннинг моҳияти шундан иборатки, агар хақиқатдаги ишсизлик, ишсизликнинг табиий даражасидан бир фоизга ошиб кетса, миллий иқтисодиѐт ЯММ ни икки ярим фоизга кам олади. Ушбу нисбат ишсизликнинг турли даражаларидаги маҳсулот йўқотишларни аниқлаш имконини беради.
Бунинг графикдаги ифодаси қуйидагича бўлади.
3 .5-расм. ЯММ
t
Оjj йиллар
ЯММ узилиши = -2,5 (ишсизликнинг табиий даражаси-ишсизликнинг ҳақиқий даражаси) .
Демак мос равишда уларнинг нисбати 1 : 2,5 ѐки 2 : 5 га тенг. Йўқотилган ЯММ нинг эса абсолют қийматини ҳисоблаш мумкин. Мисол учун 1992 йили ишлаб чиқариш пасайган даврда ишсизлик 9,5 фоизга тенг бўлган деб олайлик. Ишсизликнинг табиий даражаси эса 6 фоизга тенг бўлиши керак ѐки 3,5 фоиз ишсизлик унинг табиий даражасидан кўп: 3,5 фоизни ОУКЕН коэффициентига (2,5) кўпайтириб 1992 йилда ЯММ нинг потенциал ЯММ* дан 8,75 фоизга кам олганлигини аниқлаймиз. ЯММ нинг пастроқ даражаси ўз навбатида, ишлаб чиқаришда катнашувчилар даромадларининг нисбатан камроқ бўлишини ва Иқтисодиѐтни келгуси тараққиѐти инвестициялаш имкониятларини қисқаришини билдиради.
3.4. Инфляциянинг моҳияти, турлари ва ҳисобланиш усуллари. Инфляция бу ялпи товар ва хизматлар баҳосининг кўпайиши ва у билан боғлиқ пул бирлиги харид қувватининг тушиб кетишидан иборат. Инфляция макроиқтисодий бекарорликни акс эттириб барча мамлакатлар учун уни тартибга солиш йирик Иқтисодий муаммо бўлиб ҳисобланади. Айникса ишлаб чиқариш тизимини бир Иқтисодий тизимдан иккинчи бир Иқтисодий тизимга утаѐтган мамлакатларда бу анча хавфлидир. Чунки бу давр нархларни эркинлашуви ва шунга мувофиқ уларнинг умумий даражасини кескин ошиб кетиши билан боғлиқдир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки инфляция даврида барча товарларнинг баҳолари ҳам ошавермайди. Баъзи товарларнинг баҳолари барқарор бўлиб турса, баъзилариники эса тушиши мумкин. Демак, кенгроқ маънода инфляция - бу барча товар ва хизматлар ўсиб боришини ва шу билан бирга баъзи товарларни баҳолари пасайишини, баъзиларининг секинлик билан ўсишини ва бошқа бирларини кескин ўсиб боришини билдиради.
Инфляция иқтисодиѐт ривожланишининг ҳақиқий аҳволини бўзиб кўрсатиб, бошқарув жараѐнини нихоятда қийинлаштиради. Инфляция баҳо индекси - дефлятор ва истеъмол нархлар индекси ѐрдамида аниқланади. Баҳо индекси эса хақиқатдаги баҳонинг базис баҳога нисбати билан аниқланади.
Р = Рх/Рб х 100 ѐки Р= (118% /100%) х100=118 ѐки 18% Ҳисобот йилида инфляциянинг ўсиш суръати қуйидагича аниқланади.
Инфляция ўсиш суръати = ( I - I /I ) х 100 %.
Бунда, I - жорий йилнинг нархлар индекси, I -утган йилнинг нархлар индекси.
Мисол учун 1997 йили товарлар баҳоси 150% тенг бўлган, 1998 йили эса 180% га тенг булди дейлик. 1998 йилнинг инфляция суръати қуйидагича бўлган:
Ис=(180-150/180)х100=6,7
Инфляцияни миқдоран ўлчаш учун макроиқтисодиѐтда “70-қиймат қоидаси” назариясидан ҳам фойдаланилади. Бу усул нархларни барқарор ўсиш шароитида инфляция даражаси неча йилда икки бараварга ошишини аниқлаш имконини беради. Бунинг учун 70 ни йиллик инфляция даражасига бўлиш кифоя:
Инфляция суръати икки бараварга кўпайиши учун зарур бўлган йил = 70 / нархларнинг йиллик ўсиш даражаси (%)
Мисол учун, йиллик инфляция даражаси 9,5% га тенг бўлса, тахминан етти йилу уч ойдан кейин баҳо икки мартага кўпаяди, яъни, (70:9,5=7,3).
Реал ЯММ ва жамғармани неча йилдан сўнг икки марта ошишини ҳисоблаш зарур бўлган холларда “70-қиймат қоидасидан” фойдаланилади.
Умуман мамлакат Иқтисодиѐтида инфляциянинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва уларни таҳлил қилиш энг долзарб муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Инфляциянинг икки хил кўриниши мавжуд:
Талаб инфляцияси;
Жами таклифнинг камайишидан келиб чиқадиган инфляция, яъни, таклиф инфляцияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |