КИТОБ БЕКЛИГИ ТАРИХИЙ ГЕОГРАФИЯСИ
КАРИМОВ БАҲРОМ ДЖАЛОЛОВИЧ
Қарши давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси ўқитувчиси
Key words: Kifti-ab, palace, registan, tower, Sagdiana, stream of Kashaf, Kitab’s fortress, Orda, neighbourhood, kenagas.
Annotation: The Kashkadarya oasis is was important part of the Bukhara Emirate, and the cities of the oasis played an important role in the socio-political, economic and cultural life of the emirate. One of such important areas is the last medieval Kitab principality, which is covered in this article about its historical-geography, history, socio-economic and political history, on the basis of scientific sources and memoirs and diaries of Russian tourists.
Ҳозирги Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти қадимги Сўғд воҳасининг унумдор деҳқончилик ҳудудини эгаллаб, қадимда ўз сувларини Амударёга қуювчи Зарафшон ва Қашқадарё дарёлари оралиғида, Мовароуннаҳрнинг қоқ марказида жойлашган. Юртимиздаги барча тарихий ривожланиш босқичлари ушбу вилоят ва ундаги шаҳарлар билан чамбарчас боғлиқ. Хусусан Қашқадарё воҳасининг сўнгги ўрта асрлар даврида фаолият кўрсатган шаҳарлари ичида Қашқадарёнинг юқори оқимида, унинг чап қирғоғида жойлашган Китоб шаҳри ҳам ана шундай муҳим шаҳарлардан бири ҳисобланади. Китоб шаҳри юртимизнинг навқирон шаҳарларидан биридир. Kифти-Об-ёхуд икки дарё ўртасидаги шаҳар демакдир. Kитоб тумани ҳудудини уч тoмoндaн бaлaнд тоғлар —Зиёвуддин, Қўрғонтоғ, (Зaрафшон тоғ тизмасининг дaвoми) вa Taxтa Қорача (Ҳисор тoғ тизмасининг давоми) тoғи ўраб туради. Географик жойлашуви жиҳатидан бу шаҳар шимолдан Самарқанд вилояти, шарқдан қўшни Тожикистон Республикаси, жанубдан Шахрисабз, ғарбдан Чироқчи туманилари билан чегарадошдир. Китoб шаҳрининг икки томонидан икки дарё — Қашқадарё вa Оқдарё оқиб ўтади.
Агар бу шаҳар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, унда биз унинг жуда қадимдан буён мавжуд эканлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.Maнбaлaрдa кeлтирилишича қaдимги вa илк ўртa aсрлардa Keш воҳасининг маркази Китоб шаҳри ўрнида жойлашган.
Бу ҳудуддаги қадимги шаҳар излари антик даврга бориб тақалади. Бундан қарийб 2 минг йил олдин бу ерда майдони 40 гектарча келадиган, мустаҳкамланган арк (цитадель) га эга бўлган йирик шаҳар пайдо бўлган. Арк - шаҳар марказидаги валъабанд ўрда; қадимда шаҳар ҳукмдори жойлашган. Ёзма манбаларда кўҳандиз, коҳ, қаср номлари билан тилга олдинади. Табиий дўнглик ёки махсус яратилган баланд супа устига қурилиб, атрофи мустаҳкам девор билан ўралган, бир ёки икки дарвозаси бўлган. Арк ичида подшоҳ ва амирларнинг амалдор ва лашкарбошиларнинг уйлари, девон, зарбхона ва зиндон жойлашган. Илк ўрта асрларда эса бу шаҳар Кеш номи билан аталади ва бир қанча вақт давомида Сўғдиёнанинг пойтахт шаҳрига ҳам айланади.
Полковник Белявский Самарқанддан Тахтақорача довони орқали ошиб ўтилганда Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Чироқчи бекликлари жойлашган кенг, текис водий бошланиши ва бу бекликлар шимоли-шарқдан жануби-ғарбга томон 40 верст, перпендикуляр йўналишда эса 25 верст кенгликда, 1000 квадрат верстдан ортиқ серҳосил ерлардан иборат ҳудудда жойлашганлигини қайд этади. Капитан Покотило Китоб шаҳри денгиз сатҳидан 2150 фут, 703 мм баландликда жойлашганлигини аниқлаган.
ХVIII асрларда илк ўрта асрларга оид шаҳар харобалари ўрнида Китоб қўрғони барпо қилинган. Унинг атрофига кўплаб аҳоли кўчиб келиб жойлашиши натижасида, янги шаҳарга асос солинган ва бу шаҳар аста-секин ривожлана борган. Воҳанинг муҳим сув манбаи бўлган Қашқадарё Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи, Ғузор ва Қарши бекликларининг 600.000 десятина ерини сув билан таъминлаган. Ерлар Китоб беклигида 79.988 танобни ташкил қилган.
Қашқадарё Китоб деворлари остонасида тоғ табиатига хос дарё сифатида тошлар билан тўлиб тошган ўзанидан тезлик билан оқиб ўтар эди.
Тарихчиларнинг фикрича, «Китоб» атамасининг маъноси ҳақида қуйидаги фикрлар мавжуд. Бир гуруҳ тадқиқотчилар шаҳар номи Қашқадарёнинг юқори оқимидага Кашаф жилғаси номи билан боғлайди.
Бошқа бир гуруҳ тожикча «кифт» — елка, «об»— сув, яъни «сув бўйидаги шаҳар» деган маънони билдирувчи «кифтоб» сўзидан келиб чиққан деса, яна бир гуруҳ тадқиқотчилар жой маъносини англатадиган сўғдийча «кат» ва сув маъносини берувчи тожикча―об» сўзидан, яъни «сув бўйидаги шаҳар» маъносидаги «катоб бирикмасидан келиб чиққан деб таъкидлашади
Маълумки ХVIII асрнинг биринчи ярмида Қашқадарё воҳасинг шарқий қисмида Сангфуруш, Улаш, Китоб каби қўрғонлар вужудга келган бўлиб, кейинчалик улар орасида фақатгина Китоб қўрғони тараққий тараққий қилади ҳамда бошқа қўрғонлардан фарқли ўлароқ шаҳар даражасига кўтарилади.
Тарихий манбаларда келтирилишича, шаҳар 6 та дарвозага эга бўлган ва улар шаҳар кўчалари орқали ўзаро боғланган. Шимолий дарвоза Самарқанд, шарқий дарвоза Кунчиқар, жанубий дарвоза Шарбатхона, жануби-ғарбий дарвоза Хўжа Рушноий, ғарбий дарвоза Говхона, шимоли-ғарбий дарвоза Дарвозаи Чармгар номлари билан аталган. Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, ХIХ аср охири ХХ аср бошларигача шаҳар дарвозалари яхши ҳолатда сақланган.
Шаҳар марказида жойлашган олтибурчак шаклдаги бек қурғони ғарбдан шарққа томон 2000 метрга шимолдан жанубга томон 750 метрга чўзилган. Шаҳар майдони умумий узунлиги 4600 метр бўлган пахса девор билан ўралган. Девор қалинлиги асосида 5-5,5 метрга, юқори қисмида 2 метрга, баландлиги эса 8 пахсага, яъни қарийиб 7 метрга тенг бўлган. Қўрғоннинг шимоли-ғарбида масжид, унинг олд қисмида эса Регистон майдони жойлашган ва шаҳар марказидан дарвозаларга борувчи йўллар шу ердан бошланган. Шаҳарнинг катта бозори Регистон майдонига туташиб кетган.
Шаҳарни тасвирлаб ўтиш шарт эмас. Сирдарёдан Ҳиндикушгача, Ўрта ер денгизидан Хитой деворларигача барча Осиё шаҳарлари асрлар давомида шаклланган бир хил андозага эга. Фақат биз ҳар қадамда учрайдиган майда бозорчаларга аҳамият бердик. Фавқулодда тор, айлана йўллар бек ва Китоб маъмурияти жойлашган Ўрдага олиб борар эди. Ўрда бошқа Осиё шаҳарларидаги сингари унча катта бўлмаган баландликда қурилган эди. Ўрда дарвозаси олдидаги майдон (регистон) бозор кунлари одамлар билан тўлиб кетади. Мева-чева ва бошқа ҳар қандай нарсаларни сотувчилар шундоқ ерда ўтириб, савдо қилишаверади.
Китоб Ўрта Осиёнинг бошқа шаҳарларидан унча фарқ қилмайди. Қинғир-қийшиқ кўчалар, пахса уйлар, сувли бир хил ариқлар ва ўша одамлар. Кўчалар айниқса, бозор оралаб ўтаётганимда мени ҳамма тик туриб, имо-ишоралар билан саломлашиб қаршилар, бу нафақат ҳурмат юзасидан, балки чин кўнгилдан эди.
Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу маълумотлар юқорида келтирилган рус сайёҳи Н. Маевнинг гапларини тасдиқлайди.
ХIХ асрда Китобда бўлган рус сайёҳлари шаҳарда 3 та мадраса бир нечта жума масжидлари, 3 та карвонсарой, 1 та ҳаммом ҳамда кўплаб бозорчалар мавжуд булганлигини ёзиб қолдиришган.
ХIХ аср охири — ХХ аср бошларида карвонсаройлар сони 6 та бўлганлиги аниқланган. Уларнинг барчаси бозор атрофида жойлашган.
Ўз МУ тадқиқотчилари шаҳарда 82 та гузар номини аниқлаб, шулардан 11 таси гузарларнинг иккинчи номи, гузарлар сони 71 тага тенг деб ҳисоблайдилар. Китобда ҳар бир гузар ўз масжидига эга бўлган. Булар: Айрончи, Арабхона, Баланд масжид, Беклик масжиди, Говхона, Жухуто Дегрез, Дўнглик, Дурадгорлик, Дусвой, Етти уйлик I, Етти уйлик II, Ёроғамил, Заргарлик, Ипакчилик, Эшонгузар, Қаброхун, Қозихона, Қорапойча, Қорасув, Косагарлик, Ковушқишлоқ, Кичик заргарлик, Кичик чармгарлик, Қўқони қўрғон, Кўтарма, Қушариқ, Қилич тегирмон, Лўлихона, Лаклакон, Минглар, Мирзабой, Мулладарвеш, Милтиқсозлик, Нақшин масжид, Похол гузар, Оғалиқ, Равотоқ, Раҳдон масжид, Регистон, Саллахона, Сомонбозор, Сарбозор, Сурумча, Таги қалъа, Тоқчи, Тошқози, Тегирмонбоши, Ҳалфа Шакар, Хонақо, Хўжа Саттор, Хўжа Бухорий, Хўжа Рушноий, Чалпак масжид, Хўжа қишлоқ, Чакпидўзлик, Чармгарлик, Чинорлик, Читгарлик, Чуқурчашма, Шавват Шодмонхўжа, Шайхон, Шакоулик, Шақи, Шоҳкўприк, Шотут ва ҳоказо.
Юқорида келтирилган гузар номларидан кўриниб турибдики, уларнинг аксарияти Китоб шаҳри аҳолисининг турмуш тарзи ва улар машғул бўлган асосий касб-кор турини ўзида ифода этган. Жумладан, 3 та савдо, 19 та ҳунармандчилик тури билан боғлиқ жами 22 да гузар номи аниқланган. Ҳунармандчилик гузарлари шаҳарнинг маълум қисмида, баъзи ҳолларда у ёки бу ҳунармандчилик тури учун зарур бўлган табиий шароит инобатга олинган. Масалан, қассоблар, тери ошловчилар ип, умуман, кўп микдорда сув ишлатишга эҳтиёжи бўлган турдош касб эгалари шаҳарни ҳарбий қисми, яъни сой ҳамда булоқлар мавжуд бўлган серсув қисмида жойлашган.
Рус тадқиқотчилари Китоб беклиги ва шаҳри аҳолиси сони ҳақида турли фикрлар билдиришиб, уларнинг берган маълумотларида айрим тафовутлар мавжуд. Жумладан, А. Кун берган маълумотида Китоб беклиги аҳолиси 35 минг, шаҳар аҳолиси эса 18 минг 500 нафар, С. Р. Канопка шаҳар аҳолисини 15 минг, Е. Скайлер 15 минг, В. И. Масалский, Ю. А. Сухаревалар эса 30 минг нафарга яқин бўлганини келтириб ўтишган. Ушбу келтирилган маълумотларга таяниб шаҳар аҳолиси сонини ХVIII аср охири - ХIХ аср ўрталарида 15-18 минг киши атрофида бўлган мумкин. Китоб беклигининг умумий аҳолиси тўғрисида эса манбалардаги маълумотлар ва тарихий топографик кузатувларга асосланиб, 30—35 минг киши атрофида бўлган дейиш мумкин.
1960 йил КАТЭ томонидан Китоб шаҳрининг тарихий топографияси ўрганиш борасида уюштирилган изланишлар натижасида кўпгина гузарларда ХIХ аср охирига келиб ҳаёт тўхтаганлиги аниқланган. Жумладан, А. Кун рўйхатга киритган «Говхона, Дусвой, Минглар, Хўжа Рушноий, Читгарлик, Еттиуйлик, Шарбатхона гузарлари ХIХ аср охири — ХХ аср бошларига келиб ташландиқ ҳолга келган ҳамда уларнинг баъзилари ўрнида жамоат иншоотлари қад кўтарган.
Китобнинг вужудга келиши кенагас уруғидан ташкил топган бекликлар фаолияти ва ушбу уруғлари билан боғлиқ бўлса-да, шаҳарнинг шаклланишида тожикларнинг ҳам ўрни катта бўлган.
Китоб шаҳрида ҳам воҳанинг бошқа шаҳарлараги каби мато тўқиш, каштачилик, кулолчилик, кўнчилик, темирчилик, дегрезлик, шишагарлик ва бошқа ҳунармандчилик турлари ривож топган.
Китоб беклиги далаларида асосан: буғдой, арпа, шолининг тўрт хил нави, жўхори, маккажўхори (кам миқдорда), ғўза, тариқ, кужут, кунач (тариқсимон ўсимлик), зиғир, ясмиқ, ловия, беда, мош, бурчак (нўхат), тамаки (каллачи ва суррамак навлари), кўкнори, пиёз, лавлаги, кади (қовоқ), карам, бодринг, таррак (узун бодринг), шолғом, қалампир, сабзи, қовун, тарвуз каби экин турлари экилган. Улар баҳор ойининг бошидан, яъни ҳамалнинг 15-кунидан, савр ойининг 15-кунигача; кузги буғдой ва арпа эса мезон ойидан бошлаб экилган. Донли экинлардан шоли кўп миқдорда етиштирилиб, Китоб ва Шаҳрисабз беклари Бобобек ва Жўрабекларнинг сўзларига қараганда, Китоб ва Шаҳрисабз бекликларида умумий экин экиладиган ер майдонининг 3/10 қисмига буғдой ва арпа, 4/10 қисмига шоли, қолган 3/10 қисмига эса бошқа турдаги экинлар экилган. Экилиш вақтига қараб юқоридаги экинлар икки турга: оқ (бунга буғдой, арпа, ясмиқ, зиғир, мош ва нўхат) ва кўк (бунга қолган экинлар кирган) турларга бўлинган. Ердан бир йилда икки марта ҳосил олиниб, оқ экинлар йиғиб олингач, унинг ўрнига кўк экинлар экилган. Рус манбаларида Китоб ям-яшил боғлар билан ўралганлиги ҳамда Китоб шафтолилари Бухоро амирлигида машҳур эканлиги қайд этилади.
Қурилишда ишлатиладиган дарахт турларига терак, тол ва қайрағоч кирган. Тут дарахтларининг кўплиги ипакчилик ривожига замин яратган.
Агарда Китоб тоғларидан Китоб шаҳригача экин майдонлари ва ўсимликлар дунёси унча эътиборни тортмасада Китобдан Шахрисабзгача бўлган йўл мутлақо бошқача тасаввур туғдиради. Бу ер ҳақиқатдан ҳам Ўрта Осиёнинг марвариди, унумдор ва мул-кўл водийсидир.
Бу ерда ҳар томонга шоҳлари таравақайлаб кетган юз йиллик тут дарахтлари ҳар томонда учрайди.
Ерининг ҳосилдорлиги юқори ва сув манбаларига бой бўлганлиги сабабли Шаҳрисабз, Китоб ва Яккабоғ иқтисодий туманларида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларининг кўп қисми сотиш учун бошқа бекликларга ҳам олиб чиқилган.
ХIХ–ХХ аср бошларида Китоб беклиги иқтисодий ҳаётининг асосини деҳқончилик ва чорвачилик ташкил этган. Ўрганилаётган даврда бекликнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудлари чорвачилик, лалми деҳқончилик, боғдорчиликка, дарё олди ҳудудлари эса ўтроқ деҳқончиликка ихтисослашган бўлиб, улар томонидан кўплаб деҳқончилик маҳсулотлари етиштирилган.
Xulosa
Bugungi kunda tarixni o’rganishga bo’lgan yondashuv yangi bosqichga ko’tarildi. Yurtimiz hududidagi vohalar, shaharlarni tarixini o’rganish, arxeologik jihatdan tadqiq etish muhim masalalardan biri sifatida qaraldi. O’rta Osiyodagi muhim vohalardan biri Kesh vohasi tarixi uzoq o’tmishga borib taqaladi. Ilk temir davriga kelib Qashqadaryo vohasining sharqiy qismi –qadimgi Kitob –Shahrisabz, Yakkabog’ hududlari jadallik bilan o’zlashtirila boshlanadi.
Kesh vohasi xususan Kitob shahri сўнгги o’rta asrlar tarixni mufassal yoritishda V.V.Bartold, V.L.Viyatkin, B.Denike, A.Yu.Yakubovskiy, B.N.Zasipkin, Ya.G’.G’ulomov, T.M.Mirg’iyosov, S.K.Kabanov, S.A.Sudakov, V.L.Varonina, G.N.Gachanov, M.E.Masson, G.A.Pugachenkova, O.A.Suxareva kabi tadqiqotchilarning izlanishlari muhim ahamiyat kasb etadi.
Кeng miqyosda arxeologik ekspeditsiyalar amalga oshirildi. Shunga o’xshash ekspeditsiyalardan yana biri 1963-yilda M.E.Masson tomonidan KATEKesh (Qashqadaryo) arxeologiya-topografiya ekspeditsiyalari ham bunga yaqqol misol bo’la oladi. Mana shunday ekspeditsiyalari samarasi o’laroq qadimgi Kesh vohasidagi ko’plab arxeologik komplekslar хусусан Китоб шаҳри ва беклигининг тарихий-географияси, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётига оид маэлумотлар ochib o’rganildi va tahlil qilindi.
Умуман олганда, Бухоро амирлиги даврида Китоб беклиги ва унга туташ амлоклар Қашқадарё воҳасининг асосий иқтисодий марказлари сирасига кирган. Бу ҳудуд мудофаа девори билан ўраб олинган қалъа, қўрғон ва рабоддан иборат бўлган. Шаҳарлар бек қўрғонидан ташқари, бир қанча жамоатчилик ва диний ибодат иншоотлари, жумладан жоме масжидлари, бозорлар, савдо дўконлари, ҳаммомлар, карвонсарой ва бошқалар жойлашган. Қашқадарё воҳасининг бу каби шаҳарларида ҳам Бухоро ва Самарқанддаги сингари бир неча ўнлаб ҳунармандчилик гузарлари мавжуд бўлиб уларда шаҳар аҳлининг асосий қисми истиқомат қилган. Шаҳар аҳлининг асосий даромад манбаи деҳқончилик, чорвачилик ва савдо-сотиқ ҳисобланиб, бу омил воҳанинг иқтисодий таянчи ҳисобланиб, қулай географик ҳудудда жойлашганлиги билан ҳам изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |