Кириш
“Шарқий Бердах” ГКТУ ҳақида умумий малумот“.
“Шарқий Бердах” ГКТУ (газни комплекс тайёрлаш ускунаси) Шарқий Бердах газоконденсат конидан чиққан газни комплекс тайёрлаш мақсадида 2002 йилда ЎзЛИТИ институти томонидан ишга туширилган. “Шарқий Бердах” ГКТУ.
“Шарқий Бердах” ГКТУ 2003 йилнинг декабр ойидан бошлаб диаметри Д=530 мм ва узунлиги Л=64 км бўлган қувур орқали “Бухоро-Урал” магистрал газ қувурига уланган. “Шарқий Бердах” ГКТУнинг газ бўйича унумдорлиги 2005 йилда 2.0∙109 м3 гача кўтарилган.
Қурилмада “Шарқий Бердах” конидаги турғун ҳолатдаги газ ёнувчан табиий газни керакли талабгача қуритилади.
Табиий газдан қуйидагиларни олиш мумкин:
метан – хом ашё метанол ишлаб чиқиш учун ёқилади;
этан - органик синтез учун, пластик ишлаб чиқаришда, СФМ, синтетик материаллар;
пропан – коммунал-маиший, совуқ агент, органик синтез учун;
бутан – юқори октанли қўшимча мотор ёқилғиси учун хомашё, синтетик каучук каучук ишлаб чиқариш учун;
пентан – юқори октанли қўшимча мотор ёқилғиси учун, хомашё нефткимёси учун;
водород сульфид – хом ашё олтингугурти олиш учун,ўғит ишлаб чиқишда,кимёвий ва медицинага оид саноатда;
Карбонат ангидрид гази хом ашё фотосинтез учун, интенсификатор ва ҳоказолар учун.
Шунингдек, кон нафақат газни комплекс тайёрлашни яратишда, балки суюқ ёқилғли ва турли маҳсулотларни яратишда хомашё базаси бўлиб хизмат қилади.
“Шарқий Бердах” ГКТУ хом табиий газни суюқлик томчиларидан ва механик заррачалардан тозалашга, уни керакли шудринг нуқтасигача дроссел эффектидан фойдаланган ҳолда пасттемпературали сепаратсия усулида қуритишга мўлжалланган.
Газ ва конденсат туғрисида умумий маълумот
Газ ва газконденсат конлари таснифи
Газ ва газконденсатнинг асосий таркибий қисмини карбонсувчиллар ташкил қилиб, улар қатлам шароитида суюқлик, газ ёки аралашма ҳолатида учраши мумкин. Бу ҳолатлар қатламдаги бошланғич босим ва ҳароратга, шунингдек карбонсувчиларнинг физик – кимёвий хоссаларига боғлиқ. Одатда қатламнинг юқори қисмида, яъни гумбази ва гумбаз атрофида газ, ўрта қисмида эса газ конденсат аралашма ҳолатда жойлашади, кўп холларда карбонсувчил конларининг қатлам чеккалари ва остини сув эгаллаган бўлади.
Карбонсувчиларнинг қатламда жойлашиши ҳар доим бир хил бўлавермайди. Масалан, қатлам босими жуда катта бўлса газ ҳолатидаги карбонсувчиллар суюқ ҳолатидаги карбонсувчиллар таркибида тўлиқ эриган ҳолда учраши мумкин. Умуман олганда карбонсувчилларнинг қатлам ичида жойлашиши уларнинг зичлигига, физик ҳолатларига, қатлам босими ва ҳароратига боғлиқ ҳолда учраши мумкин.
Карбонсувчилларнинг қатламда жойлашишига қараб тузилган таснифлари жуда кўп бўлиб, ҳар бир келтирилган таснифнинг ўз ютуқлари ва камчиликлари мавжуд.
Карбонсувчилларнинг қатламда кандай ҳолатда жойлашишига қараб берилган биринчи тасниф И.О. Брод томонидан 1941 йилда эълон килинган.
Шундан кейин то ҳозирги вақтгача кўплаб олимлар карбонсувчил конларининг ҳар турдаги таснифини ишлаб чиқдилар. Ана шундай таснифлар ичида кенг қўлланиладигани В.Н. Самарцевнинг карбонсувчил уюмларини газ ва суюқлик ҳолатидаги эгаллаган ҳажмлар нисбати билан таснифлангани энг мақбули деб топилган. Бу тасниф бўйича ҳажмлар нисбати.
ифода орқали аниқланиб,
Бу ерда; Вг – газ ҳолатдаги карбонсувчиллар эгаллаган ҳажм;
Вн – суюқ ҳолатдаги карбонсувчиллар.
Газ конденсат конларини ишлаш маълумотлари асосида олинадиган конденсат заҳираларини аниқлаш усуллари
Нефть – газ саноатини замонавий ривожланиш босқичида конлардан олинадиган заҳираларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш жуда ҳам долзарб савол ҳисобланади. Ҳисоблашни қанчалик аниқ бажарилганлигидан конденсат заҳираларини қазиб олиш стратегияси, конларда қўшимча геологик-техник тадбирларни ўтказишга ва жиҳозлашга сарф этилаётган капитал маблағлардан самарали фойдаланиш кўп жиҳатдан боғлиқ.
Агар олинадиган конденсат заҳиралари кўп ҳисобланган бўлса, асосланмаган юқори конденсат олиш суръатини, қудуқлар маҳсулотини йиғиш, тайёрлаш ва транспорт қилиш қувватларини ортиқча лойиҳалаштиришга сабаб бўлади.
Аксинча, олинадиган конденсат заҳиралари кам ҳисобланган бўлса, асосланмаган паст конденсат олиш суръатларини лойиҳалаштиришга, қудуқлар маҳсулотини йиғиш, тайёрлаш ва транспорт қилиш қувватларини етишмаслигига, улар қувватини конни ишлаш даврида орттириш заруриятига олиб келади.
Бу иккала ҳол ҳам конни ишлаш учун ортиқча капитал маблағларни сарф қилинишига олиб келади. Шу сабабли олинадиган конденсат заҳираларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш ва аниқлигини ошириш нефт ва газ саноати учун катта назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |