Ишлаб чиқариш усули – бунда ялпи ички маҳсулот барча қўшилган қийматлар йиғиндиси сифатида аниқланади.
Ялпи ички маҳсулот = ∑ ҚҚ
Харажатлар усули – бунда якуний истеъмолчиларнинг харажатлари йиғиндиси сифатида аниқланади.
Ялпи ички маҳсулот = C + И + Г + Хн
Бу эрда С – шахсий истеъмол харажатлари; И– инвеститсия харажатлари яъни хусусий ички инвеститсиялар ; Г – давлат харажатлари яъни товар ва хизматларнин давлат хариди ; Хн – чет элликларнинг харажатлари, яъни соф экспорт;
3 ) Даромадлар усули – бунда ялпи ички маҳсулот барча якуний истеъмолчиларнинг даромадлари йиғиндиси сифатида аниқланади. Шу билан бирга ялпи ички маҳсулот таркибига бизнесга эгри солиқлар ва амортизатсия ҳам киритилади.
ЯИМ = амортизатсия + бизнесга эгри солиқлар + ижара ҳақи + фоиз кўринишидаги даромадлар + ёлланма ишчиларнинг иш ҳақи + якка тартибдаги қўйилмалардан даромадлар + корпоратсия фойдасига солиқлар + дивидентлар + корпоратсиянинг тақсимланмаган фойдаси.
Кўплар ЯИМни иқтисодиёт аҳволини энг яхши кўрсаткичи деб ҳисоблайдилар. АҚШ иқтисодиёт вазирлиги томонидан хар уч ойда ҳисобланадиган статистик маълумотлар иқтисодий фаолият натижаларини ягона қиймат кўрсаткичида акс эттиришга мўлжалланган. ЯИМ ни аниқроқ қуйидагича тасаввур этиш мумкин:
Барча иқтисодий агентларнинг ялпи даромади;
Товар ва хизматларни ишлаб чиқаришга харажатларнинг умумий ҳажми.
ЯИМ иқтисодиёт аҳволини тавсифлаши мумкин, чунки одамлар кам даромадга қараганда кўпроғини афзал кўрадилар. Шунга ўхшаш, товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳажми қанчалик юқори бўлса, шахсий, ишлаб чиқариш ва давлат эҳтиёжларини қондириш даражаси шунчалик юқори бўлади.
ЯИМ бир вақтнинг ўзида ҳам иқтисодиётдаги даромадни, ҳам ишлаб чиқаришга харажатлар ҳажмини ўлчайди, чунки охир-оқибат бу миқдорлар бир хил: бутун иқтисодиёт учун даромадлар ҳажми харажатлар ҳажмига тенг бўлиши лозим. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун, биз миллий ҳисобчиликни, ЯИМ ва у билан боғлиқ бошқа бир қатор кўрсаткичларни ўлчашнинг статистик тизимини ўрганишимиз лозим.
ЯИМ иқтисодиётдаги пул оқимларини ифодалайди. Биз уни икки усул билан ҳисоблашимиз мумкин. ЯИМ – бу нон ишлаб чиқаришдан олинган ялпи даромад бўлиб, у иш ҳақи ва фойда йиқиндисига тенг- пуллар доиравий айланиш чизмасининг юқоридаги ярми. Шу билан бир вақтда, ЯИМ – бу нонни сотиб олишга қилинган харажатларнинг умумий ҳажмидир-пуллар доиравий айланиш чизмасининг пастки ярми. Шундай қилиб, биз ё фирмалардан уй хўжаликларига пуллар оқимини ёки уй хўжаликларидан фирмаларга пуллар оқимини олишимиз мумкин.
Даромадлар ва харажатлар тенглиги ҳисобга олиш қоидаларидан келиб чиқади: маҳсулотларни сотиб олишга барча харажатлар албатта бу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг даромади ҳисобланади. Бу қоидага мувофиқ, харажатлар ҳажми ўзгариши юз берадиган хар қандай битим натижасида даромад ўзгариши ҳам юз беради ва даромад ўзгаришига олиб келувчи хар қандай битим натижасида харажатлар ҳажми ўзгариши юз беради. Фараз қилайлик, масалан фирма уй хўжаликларига 1 та нонни кўпроқ ишлаб чиқаради ва сотади. Бу оператсияда нонга харажатларнинг умумий миқдори кўпаяди, бироқ бунда даромадларнинг умумий ҳажми ҳам ўзгаради. Агар фирмага қўшимча нонни ишлаб чиқариш учун қўшимча ходимларни ёллаш талаб этилса, унда иш ҳақининг умумий миқдори ошади. Агар фирма қўшимча нонни қўшимча ходимларни жалб этмай ишлаб чиқарса (ишлаб чиқариш жараёнини самаралироқ қилиб), унда фойда кўпаяди. Иккала ҳолда ҳам харажатлар ҳам, даромадлар ҳам бир хил миқдорга кўпаяди.
Фақат нон ишлаб чиқарилаётган гипотетик иқтисодиётда биз ЯИМни нонни сотиб олишга қилинган барча харажатларни қўшиб оддийгина ҳисоблашимиз мумкин. АҚШ ЯИМни ҳисоблаш анча қийин вазифани ўзида акс эттиради. Бундай йирик ва мураккаб иқтисодиётда ЯИМни ҳисоблашда товар ва хизматларга қилинган харажатларни тўғридан тўғри қўшилади деб фикр юритиб бўлмайди. Бу китобда биз ЯИМни ҳисоблашнинг тўлиқ услубиятига кириб бормасакда, ЯИМ тушунчаси ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлиш учун уни шакллантиришнинг асосий тамойилларини билиш керак.
Фараз қилайлик,фақат битта товар тури ишлаб чиқарилаётган иқтисодиётда фирма нонни ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун қўшимча ишчиларни ёллайди, уларга иш ҳақи тўлайди, кейин эса қўшимча ишлаб чиқарилган нонни фирма сота олмайди. Бу ЯИМ миқдорига қандай таъсир этади?
Бу саволга жавоб сотилмай қолган нон билан нима юз беришига боғлиқ. Бир томондан, агар нон ташлаб юборилган бўлса, унда фирманинг фойдаси қўшимча тўланган иш ҳақи миқдорига камаяди- фирма иш ҳақи сифатида катта миқдорни тўлади, бироқ ўзи учун бундан ҳеч қандай наф олмади. Бу оператсия харажатлар ҳажмига ҳам, даромад даражасига ҳам таъсир кўрсатмаганлиги сабабли ЯИМ миқдори (унинг иш ҳақи улушига тўғри келадиган қисми энди кўп, фойда ҳиссасига тўғри келадиган қисми кам бўлишига қарамай) ўзгармай қолади. Бошқа томондан, агар нон уни кейинроқ сотиш учун заҳирага олиб қўйилган бўлса, унда миллий ҳисобчилик тамойилларига мувофиқ, бу оператсия бошқача ҳисобга олинади. Бу ҳолда фойда қисқармайди, чунки бу фирма эгалари фирма заҳиралари учун нон “сотиб олиши” билан бир хилдир. Шундай қилиб, ЯИМ миқдори ортади: юқорироқ иш ҳақи туфайли даромад ошади, заҳиралар жамғарилиши сабабли эса харажатлар миқдори кўпаяди.
Умумий қоида шундан иборатки, фирма товарлар заҳираларини кўпайтирганда, заҳираларга инвеститсиялар ҳажми ҳам харажатлар таркибига, ҳам даромадлар таркибига киритилади. Шундай қилиб, агар ишлаб чиқариш натижасида заҳиралар қўшимча ўсиши юз берса, бунда ЯИМ худди бевосита сотиш учун ишлаб чиқарилгани каби ортади.
Биз ЯИМ таҳлилини иқтисодиётда ишлаб чиқариладиган ягон товар нон ҳисоблангандаги таклифдан бошладик. Ҳақиқатда эса иқтисодиётда сезиларли миқдордаги турли-туман товарлар ва хизматлар: нон, гамбургерлар, автомобиллар, сартарошлик хизматлари ва шу кабилар ишлаб чиқарилади. ЯИМда бу турли товарлар қиймати битта йиғилган кўрсаткичда ифода этилади. Иқтисодиётда ишлаб чиқарилаётган товарларнинг турли-туманлиги ЯИМни ҳисоблашни қийинлаштиради, чунки барча бу товарлар турли қийматга эгалар.
Фараз қилайлик, мисол учун, иқтисодиётда учта апелсин ва тўртта олма ишлаб чиқарилади. Биз ЯИМни қандай ҳисоблаймиз? Биз олма ва апелсинлар миқдорини оддийгина қўшиб, ЯИМ меваларнинг этти бирлигига эга дейишимиз мумкин. Бироқ бу фақат олмалар ва апелсинлар бир хил қийматга эга бўлган ҳолдагина маънога эга бўлиши мумкин, бу эса нотўғри. (бу мисол агар биз иқтисодиётда тўртта тарвуз ва учта грейпфрут ишлаб чиқарилади деб фараз қилганимизда янада яққолроқ бўларди).
Турли товарлар умумий қийматини ҳисоблаш учун биз улар қийматини ифодаси сифатида уларнинг бозор нархини қўллаймиз. Бозор нархи қўлланилишининг сабаби, у одамлар муайян товар ёки хизматлар учун тўлашга тайёр бўлган пул миқдорини ўзида акс эттиради. Агар олмалар донаси 50 тсент турса, апелсинлар эса донаси 1 доллар турса, унда ЯИМ қуйидагига тенг бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |