Кириш Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг назарий асослари


Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг назарий асослари



Download 27,53 Kb.
bet2/5
Sana16.03.2022
Hajmi27,53 Kb.
#498720
1   2   3   4   5
Bog'liq
Бизнес режалаштириш

1. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг назарий асослари
Бугунги кунга келиб республикамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида “Тадбиркорлик”. “Тадбиркор”, “ Бизнес”, “Б изнесмен” каби терминлар кенг қўлланила бошланди. Уларнинг мазмун ва моҳиятини англаш маълум бир маънода кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳақида гасаввурни шакллантиради. Тадбиркорлик уз ичига ижтимоий муносабатларни қамраб олган ижтимоий-и қтисодий ҳодисадир. Унда ҳуқуқий, руҳий, ташкилий, иқтисодий ва тарихий томонлар мавжуд. Мазмуни ва моҳияти бўйича унумли фаолиятни англатади. Исломнинг асосий манбаи — “Қуръони Карим”дир. Унинг \ар бир ояти бандаларни покликка, иймонга чорлайди. Унинг 293 ояти бевосита иқтисодий тафаккурга бағишланган. “ Қуръони Карим” инсонларни ҳалол меҳнат қилишга, тежамли бўлишга, меҳру шавқатга, ҳалолликка ундайди. Ш унингдек, у инсонларни барча моддий неъматлардан, ресурслардан (ердан) унумли фойдаланишга чорлаган. “ Қуръони Карим”да ҳар қандай иқтисодий ҳисобланган мулкчиликка ҳам алоҳида эътибор берилган. Исломда мулк тушунчаси, унинг моҳияти одамлар қўлидаги бойлик — бу Оллоҳнинг бойлиги, одамлар эса фақат унинг ердаги бошқарувчилари эканлигини тан олишдан иборат. Олдинги асрларда яшаб ўтган буюк алломаларимиздан Имом Малик бин Анаса, Имом Исмоил ал Бухорий, Имом Муслим бин-Ал Ҳажжож, Имом Абу Давуд-Абу Исо атТермизийларнинг қолдирган буюк илмий меросларда ҳам тадбиркорликни ривожлантириш борасида қимматбаҳо ғоялар илгари сурилган. Букж бобокалонимиз Амур Темурнинг “Темур тузуклари”да давлатни идора қилишда кимларга таяниш, тожу тахт эгаларининг ҳуқуқи ва вазифалари, вазир ва қўшин бошлиқларини сақлаш, сипохийларнинг маоши, мамлакатларни бошкдриш тартиби, давлат арбоблари, қўшин бошлиқларининг бурч ҳамда вазифалари, амирлар, вазирлар ва бошқалар хусусида ran боради. Мазкур асар ҳар қандай корхона, ташкилог ва муассаса раҳбарлари учун бошқарув илми сирларини пухта урганишда асосий манбалардан бири ҳисобланади. Бу асар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Ислоҳотларнинг қай даражада амалга ошиши раҳбарларнинг дунёқарашига, ҳалол ва пок. ташаббускор бўлишига боғлиқдир. “Раҳбарлик — лавозим, мансаб эмас, аввапо, одамларга хизмат қилиш масъулияти эканини барча тўғри тушуниб олмоғи зарур. Раҳбар дегани ҳаммадан кўпроқ ишлаб, фуқаролар саодати ва юрти равнақи учун елибюгурадиган фидоий инсон бўлиши керак” (И.А.Каримов. “Ҳалоллик ва фидоийлик — фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин”. 1994 йил, 24-бет). Тадбиркорлик тушунчаси XVI асрдан бошлаб иқгисодчилар, руҳшунослар, сиёсатшунослар фикрини ўзига жалб эта бошлади. Ж.Б.Сэй, А.Маршалл, В.Зомбрамб, Й.Шумпетер, Ф.Нойтлар тадбиркорлик илмининг асосчилари ҳисобланади. XVIII асрнинг бошида иқтисодий назарияга биринчи бўлиб тадбиркорлик тушунчасини инглиз иқтисодчиси Р.Кантильон киритган эди. У тадбиркорни фойда олиши чегараланмаган ва баҳоси аниқ товарларни сотиб олади-ю, лекин сотиш баҳоси ноаниқ бўлади, у таваккалчи, таклифни талабга мословчи, деб баҳолайди. Жан Батист Сэй тадбиркорни воситачи, ишлаб чиқариш омилларининг координатори, тажриба ва билим эгаси, деб таърифлайди. Зомбарт эса тадбиркорликдаги таваккалчилик фақат сиёсат, савдодагина бўлмай, бошқа соҳаларга ҳам хос деб, уларни қароқчи ва босқинчилар билан тенглаштиради. Ш умпетерни олсак, у тадбиркорликнинг 5 муҳим томонини: истеъмолчиларга номаълум янги товарлар ишлаб чиқариши; янги ишлаб чиқариш воситаларини қўллаши ва мавжуд товарларнинг тижорийлигини таъминлаши; янги товарларни ўзлаштириши; янги хом ашёларни ишлатиши; тармоқни такомиллаштиришини кўрсатиб беради. Тадбиркор мулкдор бўлиши шарт эмас, у ёлланувчи бўлиши ҳам мумкин. Тадбиркор янги комбинацияларни амалга оширувчи шахсдир, деб таъкидлайди. Ҳозирга келиб тадбиркорнинг фаолият доираси мазмунан, миқдор ва сифат жиҳатидан ҳам ўзгарди. Энди у маҳсулотни қачон, қанча, қаерга, ким учун ишлаб чиқариши керак деган масалаларни мустақил ҳал этувчига айланди. Бундан ташқари, қанча миқдорда ишлаб чиқариш ресурслари (бино, хом ашё, материал, қурилма. меҳнат, транспорт воситалари, капитал маблағлар, омбор майдонлари ва зарурлигини аниқлади, улардан оқилона фойдаланиш \исобига юқори фойда олишга ҳаракат қилади. Олинган даромадлар эвазига давлат бюджети тўловларини тўлаш ва фаолиятини янада юксалтиришни бош мақсад деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорга қуйидаги таърифни бериш мумкин: Тадбиркор — ўзининг маълум бир миқдордаги молиявий маблағини таваккал қилган ҳолда бозорга янги ғоя, маҳсулот, хизмат ва ишлар билан кириб борувчи ишбилармон шахсдир. Тадбиркорлик ва бизнес тушунчалари мазмунан бир-бирига яқин. У кишиларнинг ишбилармонлик фаолиятидан келиб чиққан муносабат бўлиб, бирон-бир унумли иш, фаолият билан боғлик,ликни англатади. Бизнес билан боғлиқ шахе бизнесмен дейилади. Бизнес — бу инглизча сўздан олинган бўлиб, бизнес — иш, мен - одам деган маънони англатади. Тадбиркорлик (бизнес), иқтисодий категория бўлиб, хўжалик юритиш усули, иқтисодий фикрлаш туридир. Тадбиркорлик (бизнес)ни ўрганишни аввало, иқтисодий объект ва субъектлардан бошлаш керак. Унинг субъектларини кўриб чиқайлик. Тадбиркорлик якка, гуруҳ ва жамоа ҳолида юз бериши мумкин. Бизнес (business) - инглизча сўз бўлиб, умумиқтисодий атама сифатида хўжалик субъекти иқтисодий қизиқишларидан иборат фаолият доирасини ифодалайди ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишдан иборат фойдали маҳсулотлар яратиш ҳамда хизматлар кўрсатиш тизимидан иборатдир. Бизнес тушунчаси қачон, ким томонидан қандай вазиятда дастлаб ишлатилганлиги тўғрисида маълумотлар тарихий манбаларда деярли учрамайди. Лекин, бизнес сўзини инглизчадан олинганлиги ва XVIII-XIX асрлардаги саноат инқилоби, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тараққиёт Буюк Британияда юз берганини ҳисобга олиб, унинг ватани Буюк Британия деган тахминлар мавжуд. Тадбиркорлик фаолияти натижалари хусусий мулк ва мулкчилик муносабатларининг шаклланиши билан юзага келиб, тараққий этган бўлса-да, унинг том маънодаги моҳияти замонавий бизнеснинг қарор топишида иқтисодий эркинлик асосида тадбиркорлик олиб боришда яққол намоён бўлади. Бизнес - бу фойда (даромад) олиш билан боғлиқ бўлган унумли фаолият ёки шахсий фойда (даромад) топиш борасидаги жараёнлар тўплами. Бизнес фаолияти билан шуғулланувчилар бизнесменлар ёки ишбилармон тадбиркорлар деб юритилади. Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг ривожланишини биз уч босқичга бўлишимиз мумкин: 1-босқич. 1917 йилга қадар бўлган даврни олишимиз мумкин. Ушбу давр майда хунармандчилик ва савдогарчилик юқори суръатларда ривожланиши билан хусусиятлидир. Бу давр қўл меқнатининг юқори бўлиши билан фарк^анади ва якка тадбиркорлик алоҳида ўрин тутади. 2-босқич. 1917 йилдан 1990 йилгача бўлган давр. Бу вақтда марказлашган режапи бошқариш ҳукм сурган. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва тақсимотда давлат асосий ролни ўйнаган. Эркин тадбиркорлик фаолияти нисбатан чекланган. Ишлаб чиқариш экстенсив йўл билан ривожлантирилган. Ушбу босқичнинг биринчи ўн йилликларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик роли сезиларли бўлса-да, охирги йилларга келиб, йирик корхоналар ҳукмронликни эгаллаган. Масапан, урушга қадар бўлган даврни олсак, Ўзбекистон жами ижтимоий маҳсулотининг 70%га яқини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари ҳиссасига тўғри келган эди. 3-босқич. Республикани мустақилликка эришгандан кейинги йилларини олишимиз мумкин. Бу даврни хусусиятли томопи иқтисодиётда “Танглик” ҳолати ҳукм суриши, иқтисодиётни эркинлаштириш ва барқарорлаштириш бош вазифа қилиб белгиланиши, уни амалга оширишнинг давлат томонидан махсус механизми яратилиши шартлиги, унинг муҳим йўлларидан бири сифатида эркин тадбиркорликка кенг йўл очиб берилиши билан тавсифланади. Ушбу даврни шартли равишда тўрт давр1а бўлишимиз мумкин. 1-давр. Қайтадан уйғониш даври, асосан, 90-йилларнинг бошларига тўғри келади. Бу даврда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ҳуқуқий базаси ташкил этилди. Қайта уйғониш даврининг асосчиси этиб биринчи президентимиз И.А.Каримовни олишимиз мумкин.

Download 27,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish