Хусусий тадбиркорликда баъзи бир хўжалик таваккалчилик турлариии суғурталаш Бугунги кунда иқтисодий амалиётда таваккалчиликнинг ҳар хил турлари ва ундан муҳофазаланишнинг усуллари берилган. Уни барча тадбиркорлар билишлари ва тадбиркорлик фаолиятига татбиқ этишлари лозим Жаҳон амалиётида таваккалчиликни суғурталаш оммавий туе олган. Таваккалчиликни суғурталаш қуйидаги ҳолатларда мақсадга мувофиқ ҳисобланади: - ёнғин ва бошкэ табиий офатлар натижасида зарар кўрганда; - автомобил ҳалокати туфайли зарар кўрганда; - ташиш жараёнида товар хусусияти бузилиши оқибатида зарар кўрганда; - ходимлар эҳтиётсизлиги туфайли зарар кўрилганда; - ходимларни кўли эгрилиги натижасида йўқотиш юзага келганда; - маълум бир ходимлар томонидан ўз мажбуриятларини бажара олмаслик натижасида зарар кўрганда; - корхонанинг ишбилармонлик активлиги ўзгариши эвазига зарар кўрганда; - ра\барнинг бетоб бўлиб кдпиши ёки вафот этиши ҳисобига салбий молиявий ҳолат юзага келганда. Бизнинг республикамизда 28 та суғурта компаниялари фаолият олиб бормокда. Суғурта компаниялари томонидан мулк, уй ҳайвонлари, тижорат операциялари ва фуқаролар ҳаёти кенг миқёсда суғурталанмокда. Барча тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектларнинг суғурта хизматларидан фойдаланиши фаолият муваффақияти кафолатидир. Бундан ташқари, мулкларни элтиб бериш, банкротлик, валюта шаклидаги сармоя, фойда, кредит, тўловлар, ходимлар, ишсизлик ҳам суғурта қилинади.
Банк ----------- ► Мижоз ------------ ► Суғурта компанияси
Ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати суғуртаси кенг тарқалган. Агар мақсулот сифати қанча юқори бўлса, суғурта мукофоти шунча паст бўлади. Суғурта микдори реализация ҳажмига нисбатан 0 дан 0,6 фоиз гача белгиланада. Суғурта компаниясини танлашда қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқ \исобланади: - суғурта компаниясининг Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтганлигига; - суғўрта компаниясининг қонунчиликка амал қилиш таҳлилига; - томонлар орасида тузилган шартнома шартларига; - суғурта фирмаси тўлов қобилиятига; - суғурта компанияси томонидан амалга оширилаётган инвестицион сиёсат ва уни келгусидаги истиқболига; Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, суғурта компанияси томонидан қуйидаги шартлар бажарилса таваккал қилиш фойдали ҳисобланади: 1. Суғурта компанияси тўлов шароитида шартномада кўрсатилган суммани тўла тўлаганда. 2. Барча мулкларни бозор баҳосида, инфляцияни ҳисобга олиб суғурталашга рози бўлганда. 3. Суғурта қиладики, ҳаёт суғуртаси, меҳнат қобилияти ва қарилик нафақалари аниқ инфляция жараёнини суғурталашда ҳисобга олса. Суғуртада корхона ва фуқаролар мулкини физик ва маънавий эскириши динамикасини аниқ ҳисобга олса. Барча ҳолатларда суғурталаш содца, тушунарли ва ҳар икки томон учун манфаатли бўлгани маъқулдир. Ушбу масалада сезгирлик таҳлили ўгказилиши катта ёрдам беради. Асосан сезгирлик та\пили тегишли бизнес га боғлиқ бўлган муаммоларни таваккалчиликни ўрганиш асосида исгиқболли молиявий ҳисоботлардан фойдаланилган ҳодда ўгказилади. Сезгирлик таҳлили ўтказишда олдинги бўлимида айтиб ўтган учта асосий молиявий ҳисобот натижаларидан фойдаланиш тавсия этилади. Сезгирлик тах^или ўтказишда қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади: - Воқеа ривожланишининг энг яхши усули уни танлаш. - Мақсадга яқин ҳсшатни тўғри баҳолаш. - Мақсадга мувофиқбўлмаган ҳолатни (ёмон) аниқлаш. Бу бўлимда ҳар бир сезгирлик тах^илига тушунча бериш керак. Бунда лойиҳани нимага асосланиши, унинг йўналиши ва корхонага фойдали ва зарарли томонлари ёритилиши керак. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятининг бош мақсади самарали (фойдали) ҳаракат қилиш ҳисобланади. Ш унинг учун \ам , тадбиркор асосий эътиборни биринчи навбатда юқори даромад ва унинг юксалишига қаратмоғи лозим. Шу мақсадда: зарарсизлик т а ^ и л этилади. Таҳлилда қуйидаги тушунчаларга алоҳида а\ам ият берилади: а) зарарсизлик таҳлили усули; б) доимий, ўзгарувчан ва аралаш харажатлар; в) зарарсизликнинг та\лили график усули; г) зарарсизлилик нуқтаси ва унинг моҳияти; д) ялпи фойда; е) бошқарув усули; ё) зарарсизлик зонаси. Ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида безнесни бошқарувчилар, тадбиркорлар зарарсизликни таҳлил этиш қобилиятига эга бўлишлари лозим. Буларга: а) бизнес режалаштириш; б) мақсадли фойда таҳлили; в) ишлаб чиқаришда мақбул технологияни танлаш ва ҳоказолар киради. Зарарсизликни таҳлил этиш орқали ҳар бир менеджер (бошқарувчи) бизнесда ишбилармонлик соҳасидаги ўзгаришларни баҳолай олиш имконига эга бўлади. Сабаби бизнес қачон юксалса, ундан фойда олинади. Бизнесга кириш стратегиясини танлашда корхона фойдалилиги бош ўринни эгаллайди. Шундай экан, “ М енеджерлар” ўзгаришлар таъсирини баҳолашга муҳтож бўлади. Бу вақтда асосий эътиборни қуйидагиларга қаратмоғимиз лозим: - ишлаб чиқарилаётган (ёки ишлаб чиқариш кўзда тутилаётган) маҳсулотга бўлган бозор талаби; - маҳсулот ишлаб чиқариш учун кетадиган зарурий харажатлар; - ишлаб чиқариш харажатлари тузилиши ва таркиби; - ишлаб чиқариш технологияси янгиланиши (ўзгариши) ни корхона самарадо'рлигига (фойдалигига) таъсири. Шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай бизнесни ёки тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда бир қатор муаммолар юзага келади. Улар: а) қандай ҳажмда ма\сулот ишлаб чиқариш зарурлиги; б) товар баҳосини қандай белгилаш кераклиги; в) ўзгарувчи харажатлар даражаси қандай бўлиши лозимлиги; г) арзон қўл меҳнатини ёки ишлаб чиқаришни механизациялашни танлашлиги; д) маҳсулот сотишни 20% га ортиши корхона фойдалилигига қандай таъсир этиши; ж) ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланишни қай даражага кўтарганимизда иш фойда бера бошлаши ва ҳоказо. Ушбу муаммоларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш тадбиркорга фаолият юзасидан тўғри қарор қабул қилишлигини олиб келибгина қолмай, бозорда муваффақиятли фаолият кўрсатиши, бозорда ўз ўрнига эга бўлишнинг калитини ҳам кафолатлайди. Шунинг учун ҳам бошқарув қарорлари қабул қилишнинг асосийси зарарсизликни тахлил этиш ҳисобланади.