Булардан, ер ости сувлари вужудга келиши, ҳарактланиши, таркиби, хосса ва хусусиятлари тўғрисида қимматли маълумотлар юртдошларимиз Абу Райхон Беруний (2.4-расм), Абу Али ибн Сино (2.5-расм) ва Эронли олим М.Кароди (1016 йил вафот этган) асарларида келтирилган.
2.5-расм. Абу Али ибн Сино
(980-1037)
Ибн Сино ер ости сувларининг қандай тоғ жинсларидан оқиб чиққанлигига қараб уларнинг кимёвий таркиби шаклланади, деб таъкидлаган. Минерал сувлар шифобахш сувлар деб тушунтирган ва бу билан гидрогеохимия фанига асос солган.
2.5-расм. Абу Али ибн Сино
(980-1037)
Умуман, Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Синолар Марказий Осиё, жумладан ҳозирги Ўзбекистон худудида яшаб ижод этган буюк олимлар эди.
Одамларнинг инженерлик ва хўжалик фаолиятлари оқибатида табиий мухит компонентлари: ер сатҳининг тузилиши, тоғ жинслари, ер ости сув ва ер усти сувлари, тупроқ ва бу муҳитда яшовчи органик мавжудотлар (ўсимлик ва хайвонат дунёси) ниҳоятда сезиларли даражада ўзгариб бормоқда[1].
5. Гидрогеология фанининг халқ хўжалигини ривожлантиришдаги аҳамияти
Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига қарашли «Ўзбекгидрогеология» бирлашмаси таркибида Мирзачўл (1956), Фарғона (1997), Орололди (1960), Қарши (1962) гидрогеологик экспедициялари ва станциялар мавжуд. Бу экспедицияларнинг асосий вазифаси анашу экспедициялар жойлашган ҳудудлардаги мавжуд ер ости сувларининг вужудга келиш ва ўзгариш режимини, ерларни мелиоратив ва шўрланиш холатини ўрганиш, ичимлик ва суғориш мақсадида ер ости сув захираларини қидириб топиш уларни таркиби ва хосса хусусиятларини ўрганишдан иборат.
3.1-расм. Планетамиз ахолисини ошиш даражасини кқрсатгичи. чизма (А+Ш илмий география жамияти ва миллий география журнали маълумотидан (1988) соддалаштириб олинди*) 1-Неолит даври бошларидан эрамизгача бўлган биринчи 1000 йиллик оралиғида; 2-эрамизнинг бошидан кейинги йиллар мобайнида ахолини ўсиш даражаси.
*Gilbert M.Grosvenor and etc.ENDANGERED EARTH. Cartographic Divisioh of National Geographic Society, 1988.
У ёки бу кўринишдаги техноген жараёнлар ва ҳодисалар (захлаш, ботқоқланиш, шўрланиш, чўкиш, сурилиш, қулаш ва х.к.) вужудга келмоқда ва ривожланмоқда.
Маълумки, планетамиз аҳолиси тезлик билан ўсмоқда (3.1-расм). Агар ер юзида яшовчи аҳолининг сони 1800 йилда 1 млрд. киши бўлган бўлса, 1900 йилда 1,65 млрд, 2000 йилда 6 млрд. га яқин кишига етган. Жумладан, республикамизда 1957 йили 8,7 млн. аҳоли яшаган бўлса, 1997 йилда 23 млн. кишига2, 2002 йилда эса 25 млн. кишига етган. Шу билан бирга аҳоли зич яшайдиган шаҳарлар сони ҳам ошиб бормоқда. Агарда республикамизда 1959 йилда 103 шаҳар мавжуд бўлган бўлса, уларнинг сони 1996 йилга келиб 120 тага етган. М.Янгибоевнинг (1997) маълумотига кўра фақат қашқадарё вилоятидагина шаҳарлар сони бу вақт мобайнида 6 тадан 17 тага, аҳоли сони эса 67 мингдан 483 мингга етган.
Аҳоли сонининг ошиши билан, шаҳарларнинг майдони, иморатларнинг қаватлилиги, турли-туман инженерлик иншоатлар, уларнинг ишлаш режими ҳам ўзгарган. Суғориш ва бошқа коммуникация системаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ер ости сувларининг сатҳи йиолдан йилга кўтарилиб бормоқда. Н.Г.Мавлонов ва И.Б.Петрухинларнинг ёзишича (2000), ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг 50 % худуди захлаш жараёнига учраган. Бу ерларда ер ости грунт сувларининг сатҳи ер юзасидан 3-5 метр чуқурликда ётади.
Шайҳонтоҳур ва Акмал Икромов районлари майдонидаги ер ости грунт сувларининг сатҳи бундан 10 йиллар аввалги ҳолатига нисбатан (20-25 м.) 7-15 метрга кўтарилган. Юнусобод, Собир Рахимов, Чилонзор районлари ҳудудида ер ости грунт сувларининг сатҳи йилига 0,12-0,45 м га кўтарилаётганлиги кузатилган (3.2-расм).
Ер ости грунт сувлари сатҳининг кўтарилиши ўз навбатида шаҳар худудида тарқалган лесс ва лессимон жинсларининг таркибига ва физик-механик ҳусусиятларига ҳам ўз таъсирини кўрсатган. 1968 йилда Тошкент шаҳри худудида ўтказилган инженер-геологик тадқиқот ишлари натижалари билан 2002 йилда ўтказилган текшириш натижаларини қиёслаганда лесс жинсларининг қатор ҳусусиятлари (чўкувчанлиги, намлиги, мустаҳкамлиги, зичлиги ва б.қ.) ўзгарган, жумладан, намлиги ўртача 15-18% дан 20-25 % га, зичлиги 0,15 дан 0,25 г/см3 га ошган.
Халқ хўжалигининг ҳамма соҳаларида сувдан фойдаланиш ниҳоятда ёмон аҳволда. Фақат қишлоқ хўжалигининг ўзида энг яхши сувнинг 48-50% ишлаётганлиги, бундан 25 % эса йўл-йўлакай суғориш, сув узатиш системаларининг носозлиги, сувнинг тоғ жинс қатламларига бекорга сингиб кетиши оқибатида беҳуда сарфланмоқда.
Ана шуларнинг натижасида бугунги кунда «Орол фожиаси» вужудга келди. Агар 1950-60 йилларда Орол денгизининг майдони 68,3 минг км2, ундаги сатҳининг обс.баландлиги 53,0 м бўлган бўлса, 1966 йилларга келиб Т.Э.Мавлоновнинг маълумотига кўра унинг майдони 2 мартага, сувнинг ҳажми 3,5 мартага камаяди, сув сатҳининг обс.баландлиги 36,0 метрга пасаяди. Денгизнинг қуриб қолган қисмининг майдони 34 минг км2 ни ташкил этади. О.Е.Семенов, И.В.Рубанов, Н.М.Багданова ва бошқа мутахассисларнинг маълумотига кўра Орол денгизининг қуриган майдонидан ҳар йили 7,3 дан 43 млн. тоннагача туз шамол таъсирида учирилиб Орол атроф ҳудудларига ёйилмоқда (Мавлонов, 1997).
Бу эса ўз навбатида инсонларнинг саломатлигига, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига таъсир этмоқда.
Бугунги кунга келиб республикамизнинг ҳамма суғориладиган майдонларида йирик гидротехник иншоатлари, сув омборлари бунёд этилган ва бунёд этилмоқда. Фақат Жанубий Ўзбекистоннинг (қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) сув хўжалиги 32540 км. Узунликка эга бўлган канал шаҳобчаларидан, умумий сув ҳажми 4,6 млрд. куб м. бўлган 20 та катта-кичик сув омборларидан ва 21587 км узунликдаги коллектор-зовурлардан ташкил топган мураккаб муҳандислик-мелиорация тизимидан иборат (Абдуллаев ва б.қ., 1997). Баъзан канал ва бошқа иншоатлари, аҳоли яшаш пунктларини бунёд этиш жараёнида улар жойлашиши лозим бўлган майдонларни гидрогеологик ҳолатларини яхши ўрганмай ёки керакли чора-тадбирлар кўрилмай амалга оширилиши, қурилиб бўлгандан кейин эса гидрогеологик назорат ишларини ташкил қилинмай ўз ҳолига ташлаб қўйилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Масалан, Тожикистон Республикасининг Шарора, Оқули Боло, Оқули Поён қишлоқлари жойлашган ҳудуднинг чўкувчан лесс жинс қатламлари устидан 1974 йили канал ўтказилган. Лекин каналнинг Шарора қишлоғи рўпарасидаги қисмида «гидроизоляция» ишлари бажарилмай каналга сув қўйиб юборилган. Кейинги 15 йил мобайнидаги ўзлаштириш каналдан сизиб ўтган сув ҳисобига ер ости грунт сув оқими вужудга келган ва Шарора қишлоғи жойлашган лесс жинслари ғовакларининг бутунлай сув билан тўйинишига сабабчи бўлган.
Бутун бир катта лесс массиви «оқувчан» ҳолатга келиб қолган. 1989 йили 23 январда содир бўлган Хисор ер қимирлаши жараёнида анна шу «оқувчан» ҳолатга келиб қолган лесс жинслари қатламларида кенглиги 900 метр, қалинлиги 70 м га яқин бўлган сурилиш ҳодисаси юз берган. Натижада уйқуда ётган 70 дан ортиқ хонадон эгаларининг, 760 қорамоллари бўлган ферманинг одамлари билан бирга сурилиш массаси остида кўмилиб кетишига сабабчи бўлади
Ҳозир Орол денгизи хавзасида 90 дан ортиқ сув омборлари мавжуд бўлиб, улардан Ўзбекистон ҳудудида -56 та, Тожикистонда-6 та, қирғистонда- 10 та, Туркманистонда-15 та, Жанубий қозоғистонада – 3 та. Уларнинг умумий ҳажми 1 млн. км3 дан ортиқ (Саидова ва б.қ., 2000). Бу сув омборларининг сувга тўлатилиши ва сувдан нотўғри фойдаланилиши оқибатида ер ости грунт сувлари сатҳининг кўтарилиши, ерларнинг шўрланиши, ботқоқланиши, захлаш, сурилиш, чўкиш, эрозия (ювилиш), жарликларнинг вужудга келиш жараён ва ҳодисалари ниҳоятда кўпайган, бирқанча юзлаб гектар суғориладиган энг яхши ерлар қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб, бутунлай ишлатиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолган. Жумладан, фақат Чордара сув омборнинг 15 йил мобайнида ишлаши оқибатида 650 га унумли ер бутунлай ишдан чиққан, ер сатҳидатурли ҳажмдаги катта-кичик кўллар вужудга келган. Шунингдек Чимқўрғон сув омбор таъсир зонасида 1972 йили захлаш жараёнига учраган ер майдони 163,5 км2 га, 1985 йили эса бу қиймат 251,6 км2 га етган (Саидова ва б.қ., 2000).
Гидрогеология фанининг энг асосий вазифаларидан яна бири ер ости сувлари, тупроқ, тоғ жинслари қатламларининг ифлосланиши сабабларини ўрганиш ва аниқлаш, ифлосланишдан сақлаш мақсадида керакли чора ва тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
В.М.Лукъянчиковнинг, А.М.Рябчиков ва А.А.Нельсон-Смит маълумотларига кўра, Дуне бўйича ҳар йили бекорга сарфланадиган нефть маҳсулотлари миқдори 45-50 млн. тоннани ташкил этади.
Нефть маҳсулотлари билан ер ости сувларининг ифлосланиши Буюк Британияда бошқа ҳамма ифлослантиришларнинг 39 % ни (Р.Харкер бўйича), АқШда эса бу кўрсаткич хлорид ва нитрат ифлослантиришларидан кейин учинчи ўрнини эгаллайди (Д.Д.Тодд бўйича).
Н.Ғ.Мавлонов ва И.А.Петрухиналарнинг ёзишича, Тошкент шаҳри худудида ер ости ва ер усти сувларини, лесс жинслари аэрация зонаси қатламларини ифлослантирувчи компонентлар-нефть маҳсулотлари, оғир металлар (хром, никель, кобальт ва б.қ.) ва нитратлар эканлиги аниқланган. Уларнинг кўрсатишича, фақат биргина Навоий ва Фурқат кўчалари кесишган жойида бундан 30-35 йиллар аввал жойлашган «Авто ёқилғи» шаҳобчаси ўрнида кенглиги 1 км2, қалинлиги 15 метр бўлган лесс жинслари қатлами ўта ифлосланган (Мавлонов, Петрухина, 2000). Инсоният тарихида бундай мисоллар жуда кўп учрайди.
Хулоса қилиб шуни аташ керакки, Гидрогеология ва инженерлик геологияси фанлари жуда кўп халқ хўжалиги масалаларини хал қилишда назарий ва амалий база ҳисобланади. Республика халқ хўжалигининг ҳамма соҳалари саноат ва фуқоро қурилишлари, гидротехник иншоатлар ва сув омборлари, автомобил ва темир йўл қурилишлари, кўприклар, аэродромлар, метро трассаларининг заминини у ёки бу тоғ жинслари ташкил этади. Уларнинг боқийлиги, мустаҳкамлиги ана шу тоғ жинсларининг таркибига, физик-механик хосса ва ҳусусиятларига, мавжуд табиий геологик ва техноген жараён ва ҳодисаларнинг вужудга келиш, ривожланиш қонуниятларига ва сабабларига, халқ хўжалиги иморат ва иншоатлари қурилаётган майдонининг гидрогеологик инженер-геологик шароитига боғлиқ. Шунинг учун гидрогеология тадқиқ этиш усул ва услубларини яхши билиш, амалийтига тўғри татбиқ этиш, биринчидан, инсонлар учун энг зарур бўлган тоза, ҳозирги замон стандартларига тўғри келадиган ичимлик суви билан таъминлаш имконини беради, иккинчидан мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ва саноати учун зарур бўлган қўшимча ер ости суви конларини излаб топишни енгиллаштиради, учунчидан халқ хўжалиги иморат ва иншоатларини тўғри жойлаштиришда ва қуришда катта илмий ва амали аҳамиятига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |