6. Гидрогеология фанининг бошқа фанлар билан алоқаси. Гидрогеология фани ўзининг тарихий тараққиёти давомида, мақсад ва вазифаларини бажариш жараёнида энг аввало геология йўналишидаги ҳамма фанлар билан, ҳамда физика, математика, статистика, меҳаника, кимё ва бошқа табиий фанлар билан яқиндан муносабатда бўлиб келган (1.1-расм). Гидрогеология фани ўз мақсад ва вазифалари билан халқ хўжалик объектларини режалаш, лойиҳалаш, қуриш ва қуриб бўлинган иморат ва иншоатлардан тўғри фойдаланиш, янги ерларни ўзлаштириш жараёнида вужудга келган ва вужудга келиши мумкин бўлган геоэкологик масалаларни ечишда қатнашади. Бу масалаларни ҳал қилиш давомида энг аввало геология, инженерлик геологияси, геоморфалогия, климаталогия ва бошқа табиий фанлар томонидан бажарилган тадқиқот ишлари натижаларини ўрганади, таҳлил этади ва керакли ҳулосалар чиқаради. Чунки ер ости сувлари бирор бир шаҳарни ёки бошқа халқ хўжалиги объектларини бунёд этилиши лозим бўлган жойнинг табиий шароити (ёғадиган ёғиннинг тури, ойлик кўп йиллик миқдори, ҳаво ҳарорати, шамолнинг ҳаракат йўналиши, тезлиги, ер усти оқар сувлари ва х.к.), геологик тузилиши (тоғ жинсларининг генезиси, литологик таркиби, ётиш ҳолати, структуравий ва текстуравий ҳусусиятлари, қалинлиги, ёши ва х.к.), геоморфологик ҳолати (ер сатҳларининг генезиси, шакли, қиялиги, қайси тоғ жинси ўстида вужудга келганлиги, мустаҳкамлиги ва х.к.), сейсмик даражаси (ҳудуднинг неча балли зонага жойлашганлиги, тарихий ер қимирлашлар миқдори, юз берган жойи, кучи, ер қимирлаш кучининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ва х.к.) тўғрисидаги тоғ жинсларининг инженер геологик ҳусусиятлари (гранулометрик таркиби, намлиги, ғоваклиги, зичлиги, кўпчувчанлиги ва х.к.) маълумотларга эга бўлмай туриб халқ хўжалигининг бирорта объектини қуриш мақсадида мукаммал тадқиқот ишларини бошлаш асло мумкин эмас. Гидрогеологик тадқиқот ишларини ўтказиш жараёнида ер ости сувларининг, ҳамда тоғ жинсларининг таркибини, сувда эрувчан, кам, ёмон ерувчан тузларнинг миқдорини, турларини, коррозион ҳусусиятларини аниқлашда, иморат ва иншоатлар жойлаштирилиши керак бўлган майдоннинг қурилишига лойиқ ёки нолойиқлигини баҳолашда кимё фанининг усул ва услубларига мурожат қилинади ва фойдаланилади. Конларни қидириб топиш ва тоғ саноати учун керакли бўлган иншоатларни режалаш, жойлаштириш, қуриш жараёнида гидрогеология фани ўз услублари, махсус ишлаб чиқарилган услубий қўлланмалари билан тоғ ишлари фанига жуда яқиндан ёрдам кўрсатади. Маълумки ер сатҳидан пастга қараб ҳарорат ўзгариб бориши кузатилади. Бу ўзгариш тоғ жинслари қатламларининг литологик тузилишига, хосса ва ҳусусиятларига, ер ости сувларининг мавжудлигига, химиявий таркибига, физик ҳусусиятларига боғлиқ. Шунинг учун чуқур шахталарни, карерларни ва бошқа тоғ иншоатларининг ер юзасига нисбатан чуқурлигини, йўналишини белгилашда, бурғу қудуқларни бурғулаш учун керак бўлган техник ускуналарни тўғри танлаш ва аниқлашда бқоридаги омилларга эътибор берилади. Геодинамик ва техноген жараён ва ҳодисаларнинг вужудга келиши, ривожланиши ва содир бўлиши физика ва механика фанларининг қонунлари асосида юз беради. Шунинг учун амалиётда ана шу жараён ва ҳодисаларнинг моделларини ишлаб чиқиш, амалий тажрибалар ўтказиш ишлари
физика ва механика фанлари қонуниятларини қўллаш йўли билан амалга оширилади.
Маълумки, ер қимирлаш жараёни, уни ер юзасида намоён бўладиган кучини ўзгариши билан ер ости сувларининг ер юзасига нисбатан ётган чуқурлиги, ҳамда ер ости сув мавжуд бўлган тоғ жинсларининг турлари орасида боғлиқлик мавжуд. Чунки ер ости сувларини лесс жинслари ғовакларида мавжудлиги, тўйинганлик даражаларига қараб, зилзилани кучи баъзан тўсатдан 1-2 баллга ошиб кетиши мумкин. Бу ҳолатни халқ хўжалик объектларини режалаш, жойлаштириш ва қуриш жараёнида ҳисобга олиниши шарт. Шунинг учун гидрогеология фани ўзининг мазкур соҳадаги вазифаларини бажаришда сейсмалогия айниқса сейсмалогия фанларининг усул ва услубидан фойдаланилади.
Тоғ жинсларининг таркиби, физик-механик хосса ва ҳусусиятлари, уларнинг устки қисмида ва қатламларида содир бўладиган геодинамик ва техноген жараёнлар тўғрисидаги, ҳамда ер ости сувларининг сатҳи, кўп йиллик ўзгариш режими, кимёвий таркиби, физик ҳусусиятларига ва инженер-геологик шароитнинг бошқа компонентларига оид ҳамма маълумотлар математик-статистик усулларни, ҳозирги замон компьютер системасини (тизимини) қўллаш йўли билангина амалга оширилади. Демак, гидрогеология фани ўз вазифаларини бошқа ҳамма фанлар, хатто биология, зоология, тарих, философия фанлари маълумотларига суянган ҳолатда олиб боради ва бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |