6.8 Хулоса ва тавсиялар
Аллювиал текисликларда жойлашган ерларнинг 50 фоизидан ортиғи шўрланиш ва ортиқча сувланишга учраган. Ер шўрланиши арид зоналарнинг тоғ ёнбағри, аллювиал ва пролювиал жойларига хос табиий жараёндир. Бироқ, 22 фоизни ташкил қиладиган дренажсиз суғориш, инфильтрация туфайли йўқотиш, бетонланмаган каналлар қуриш, ортиқча суғориш, (назоратсиз сув таъминоти ва суғориш мақсадида ) сувдан фойдаланиш тупроқ шўрланишининг асосий сабаблари ҳисобланади.
Гарчи Узбекистан суғориш самарадорлигини оширишни режалаштираётган, сув таъминоти ва канализация соҳасида ижобий натижаларга эришган ва ИСРБни татбиқ, этишда биринчи тажрибани қўлга киритган бўлса-да, яна кўп иш қилиниши керак. Сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва келажакда сувни бошқариш учун замин яратилиши, шунингдек миллий стандартларга жавоб берадиган ичимлик суви билан таъминлашни халқаро тавсияларга мувофик ва халқ саломатлигини ва тоза атроф-муҳитни кафолатлаш учун янада яхшилаш лозим.
Шунинг учун тупроқ, ва ер ости сувининг шўрланишига, ботқоқланишига ва таркибида ер усти сувининг энг асосий ифлословчиси ҳисобланадиган ўғит ёки пестицидлар каби кимёвий моддалар мавжуд коллектор дренаж оқимига олиб келадиган, самарасиз суғориш усуллари, қопламасиз суғориш канал ва ариқлар орқали инфильтрация, туфайли юзага келадиган, улкан йуқотишларнинг, шунингдек буғланиш йуқотишларининг олдини олиш лозим.
Тиклаш жараёнлари нафақат суғориш тармоғининг асосий канал ва насос станцияларини, балки ер ости ва кечаси суғориш каби замонавий чораларни татбик этишга хос ўқиш ва жиҳозларини янгилаш учун молиявий ёрдамга мухтож СФУ ва фермерлар даражасидаги тажрибаларни қамраб олишини таъминлаш шарт. Суғориш ишларида кўп йиллик тажрибага эга нафақадаги фермерлар қишлоқ хўжалигида сувдан барқарор фойдаланишни татбиқ, этишни қўллаб-қувватлаш учун катта мутахассислар сифатида жалб қилинишлари мумкин.
Сувни ўлчаш, тегишли сув хақини, сувни тежашни рағғбатлантириш ва қишлоқ хўжаликларида сувни исроф қилиш учун жарималарни жорий қилиш орқали корхоналарга фақат уларга кераклича сув берилар эди.
Тавсия 6.1:
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги суғориш тизимларининг бассейн маъмурияти ва сувдан
фойдаланувчилар уюшмалари билан биргаликда сувни тежаш чора-тадбирлар амалга ошириши,
жумладан:
Копламасиз канал ва ариқлар орқали инфильтрацияни энг кам миқдорга келтириши;
Замонавий сув сарфи жихатидан самарадор суғориш усулларини татбиқ қилиши зарур.
ИСРБ сув самарадорлигини айниқса арид жойларда оширишга ёрдам беради. Бу чора нафақат ичимлик сувни етказиб беришни, балки қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларининг оқилона талабини кондиришни, шунингдек атроф-муҳит талабларини қондиришни таъминлаши шарт. Шунинг учун барча ушбу гурухларни қамраб оладиган қатнашув ёндашуви ва ташкиллашган шаклдаги ўқишни ривожлантиришнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Минтақада ортирилган тажриба ва олинган сабоқлар, халқаро ҳамжамият ёрдами билан Ўзбекистонда қонун ҳужжатларини ислох, қилиш, вилоят ва туманлар даражасида мувофиқ муассасаларни ривожлантириш ва кучли бошқарув воситаларини талаб қиладиган ИСРБ тамойиллари ва ёндашувга муваффақиятли ўтиш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради.
Канализация ва оқава сувга ишлов беришга инвестицияларнинг устун йуналишларини аниқлаш, бунда янги курилмаларни қуриш, эскиларини тиклаш ва маблағ билан таъминлашда уларнинг тартибини тузиш ҳал қилувчи чора ҳисобланади. Бу ишлар қурилмаларни ишлатиш, жараёнларни назорат қилиш, приборларни ишлатиш ва жиҳозларга техник хизмат кўрсатишни оқава сувга ишлов бериш иншоотлар ходимларига ўргатиш билан бирга бажарилиши керак.
Бундан ташқари оқава сув инфратузилмасига инвестициялар, ундан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатиш тўла харажатини коплайдиган нарх-навонинг узоқ муддатли стратегиясини шакллантириш лозим. Мувофиқ, ечимлар топилса, ижтимоий ёки номақбул тангликнинг олди олинади.
Саноат чиқинди сувига тўлиқ, қайта ишлов берилишини таъминлаш яна бир мақсаддир. Ушбу чиқинди сув таркибида кўп ҳолларда оғир металлар, феноллар ва нефть махсулотлари каби ҳавфли моддалар бор, Улар дарёларга оқизилганда ер усти сувини ифлослайди ёки сув оқава канализациясига оқизилганда коммунал оқава корхоналарнинг самарадорлигини пасайтиради.
Таесия 6.2: Вазирлар Маҳкамаси:
Сув ресурсларини интеграллашган бошқариш тамойилларига тегишли ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқиб киритиши;
Сувни интеграллашган равишда бошқаришни режалаштиришга йўналтирилган ва сув секторида ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи етарли даражада юқори мақомга эга мувофиқ тизимни барпо этиши ва халқаро тажрибани инобатга олиб керакли институциявий ривожланишни рағбатлантириши;
Хукумат, нодавлат ташкилотлар, илм-фан вакиллари ва хусусий сектордаги манфаатдор тарафлар билан биргаликда механизм яратиб Европа Иттифоқи Сув Ташаббуси доирасида, шунингдек БМТЕИК Сув конвенцияси ва унинг Сув ва саломатлик протоколи доирасида БМТЕИКни стратегик шерик сифатида кўриб сув хўжалигини интеграллашган бошқаруви тўғрисида миллий сиёсат диалогини олиб бориши лозим.
Тавсия 6.2га мувофиқ равишда ичимлик суви инфратузилмасининг тулиқ ҳаражатларини қоплайдиган узоқ муддатли сув нарх-навоси стратегияси бўлиши, шунингдек барча сувдан фойдаланувчилар учун сувни ўлчаш жорий этилиши шарт.
Кўплаб кишилар, айниқса Орол денгизи минтақаси атрофида санитария талабларига жавоб бермайдиган қудуқ, ва суғориш каналлари сувидан фойдаланишга мажбур. Ушбу аҳолининг санитария яшаш шароитини яхшилаш ва хавфли ички касалликларнинг олдини олиш чиқинди санитарияси ва канализация қайта ишлов бериш тизимига ҳам боғлиқ. Бу одамлар, шунингдек яккаланган қишлоқ жойлардаги аҳоли яшайдиган пунктлар учун маҳаллий ечимлар ёки узоқдан сув етказиб бериш талаб қилинади.
Тавсия 6.3:
Узкоммунхизмат агентлиги ва маҳаллий давлат органлари оқава сувга ишлов бериш самарадорлигини оширишлари лозим.
Вазирлар Махкамаси сув билан таъминлаш ва оқава сувга ишлов бериш борасида мақсадларни, устун вазифаларни ва молиявий ресурсларни аниқлаш учун миллий стратегия ва узоқ, муддатли дастурни ишлаб чиқиши ва Узкоммунхизмат агентлиги маҳаллий давлат оргналари билан ушбу стратегияни бажариши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |