Сув ресурсларига оид сиёсат ва стратегиялар Сиёсат мақсадлари Сувдан оқилона фойдаланишни жорий этиш ва сув ресурсларини мухофаза қилиш давлатнинг сув секторидаги сиёсатининг асосий мақсадидир. Шунингдек у кафолатли сув етказиб беришни таъминлаш ва мавжуд инфратузилмани қайта тиклаш, эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш мақсадида жамият ва экотизимларга муҳим хизматларни кўрсатиш йўли билан мамлакат сув секторининг бошқаруви самарадорлиги ва ишончлилигини яхшилашга интилади.
Сув секторидаги ислоҳот сугориш бошқарувида маъмурий худудий ёндашувдан икки босқичли бассейн тизимига ўтиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қароридан бошланди. Бунда 2003 йил Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ, ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш ва 2003 йил сув хўжалиги ташкилотларини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорлари орқали сувдан фойдаланишнинг барча даражаларида бозор муносабатлар киритилиши назарда тутилган.
Катьий марказлашган ёндашув хос бўлган ҳудудий бошқарув тамойилидан бассейн тамойилига асосланган кўпроқ, қайишувчан тизимлар ёндашувига ўтиш ушбу қарорлар учун фундаментал аҳамиятга эга. Халқаро миқёсда бассейнга асосланган интеграллашган сув ресурслар бошқаруви (ИСВБ) сув ресурсларни бошқаришда устун парадигмадир. Суғориш тизимларининг бассейн бошарувини (СТББ) ва сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини барпо қилиш йўли билан мамлакат сув ресурсларининг икки босқичли бошқариш тизимини яратиш давом этаётган ислохотнинг энг муҳим компоненти бўлиб қолди.
Сув ресурсларни бошқариш ва муҳофаза қилиш учун институциявий шароит Мамлакат даражасида сур ресурсларни бошқаришни қишлоқ, ва сув хўжалиги вазирлиги, Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси (TMDQ), Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва маҳаллий давлат органлари орқали Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади. Мамлакатда сувдан фойдаланиш ва сувни мухофаза қилиш масъулияти вилоят ва туман даражасидаги тегишли маҳаллий органларига ҳам юкланган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув ресурсларини бошқариш учун мутасадди давлат органидир. У сувни бошқариш ва ундан фойдаланиш борасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда марказий роль ўйнайди ва Ўзбекистондаги сувни бошқариш идоралар ишини мувофиқлаштиради. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сувни бошқаришга тегишли асосий вазифалари қуйидагича:
қишлоқ хўжалиги ва сув секторида сиёсатни ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслар соҳасида янги технологияларни киритиш ва ишлаб чиқиш;
тижорат хизмат корхоналари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
сув ресурсларни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида суғориш ва дренаж тизимларига инвестициялар киритиш;
бассейн ташкилотлари учун тартиб ва тартиб-қоидаларни ишлаб чиқиш;
кучли тадқиқот институтларни барпо этиш ва хўжаликларда суғоришни яхшилаш учун ўкув курсларни ташкил қилиш.
Суғориш тизимларининг бассейн маъмурияти (СТБМ) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги минтақавий органлардир. Мавжуд тузилмалар асосида барпо этилган СТБМларнинг асосий вазифалари сув ресурсларни мақсадли ва оқилона фойдаланишни бошқаришдир; интеграллашган сувни бошқариш техник сиёсатни амалга ошириш; сувдан фойдаланувчиларга сувни узлуксиз ва вақтида етказиб бериш; бассейн доирасида сув ресурсларни оқилона бошқаришни таъминлаш ва сувдан фойдаланишни ишончли ўлчашни таъминлаш.
Суғориш ва дренаж давлат қўмитаси суғориш ва дренаж фаолиятини мувофиклаштиради. Йирик сувни бошқариш ташкилотларининг бошлиқлари ва вилоят хоқимларининг сувни бошқариш масалалари учун мутасадди ўринбосарлари ушбу қўмитанинг аъзолари ҳисобланади.
Ўзкоммунхизмат коммунал хизматлар учун мутасадди давлат органидир. У 2000 йилда Коммунал хизмат вазирлиги урнига жорий этилган. Ушбу идоранинг асосий вазифалари вилоятлараро сув қувурларининг барқарор ва ишончли ишини таъминлаш, вилоятлараро сув қувурларидан фойдаланиш ва лойихалаш ва қуриш борасида интеграллашган техник сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ва меъёрий-хуқуқий шароит ва коммунал хизматларга таъсир курсатувчи техник ва иқтисодий шароитни кузатишга қаратилган таклиф ташаббусларни ишлаб чиқишдан иборат.
Ҳокимият ва агентлик рахбарлиги остида маҳаллий даражада коммунал хизматлар учун вилоят коммунал ва эксплуатация уюшмалари масъул ҳисобланадилар.
ТМДК атроф-муҳит ва табиий ресурсларни мухофаза қилиш борасида бош ижроия идора ҳисобланади. У ер усти сувини назорат қилиш ва яхшилаш ва табиатни мухофаза қилиш борасидаги қонун хужжатларига риоя қилиш учун мутасадди ҳисобланади. Шунинг учун унинг таркибида инспекциялар, жумладан Тахлилий назорат бўйича ихтисослашган давлат инспекцияси мавжуд. У атроф-муҳитни мухофаза қилиш чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижро этади. Қўмита бевосита Олий Мажлисга бўйсунади.
Геология ва минерал ресурслар давлат кумитаси ер ости сувининг мониторинги ва уни бошқариш учун мутасадди.
Узгидромет дарёлар, кўллар ва сув омборларининг гидрология режимини кузатиб боради ҳамда дарёлар, кўллар ва сув омборларидаги сувнинг сифатининг мониторинги учун мутасаддидир.
Санитария ва эпидемиология станциялари аҳолининг эпидемиологик хавфсизлигини таъминлайди. Давлат даражасида станциялар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлимлари ҳисобланади. Вилоят ва туман даражаларида улар тегишли хокимият қошида фаолият кўрсатади. Станциялар хавфли моддалар билан ифлосланишнинг олдини олиш мақсадида ичимлик, коммунал ва суғориш сувининг сифатини мониторинг қилиш учун масъул ҳисобланади.
СФУ яқинда барпо этилган хусусий фермер ва бошқа хўжалик субъектларининг уюшмалари бўлиб сув таъминоти ва хўжаликларнинг суғориш ва дренаж тизимларини эксплуатация қилиш ва уларга техник хизмати кўрсатишда хизмат қиладилар. Биринчи СФУлар 1999-2000 йилларда барпо этилган эди, унда фойда келтирмайдиган колхозларни ислох, қилиш хусусий фермер хўжаликларни ташкил қилишга олиб келган эди, улар ўз навбатида фермер хўжаликлари уюшмаларига қайта ташкил этилди. Ушбу уюшмалар биринчи 13 СФУлари униб чиққан замин бўлиб хизмат қилди. Ҳозир Ўзбекистонда 1,693 СФУлари мавжуд. Гарчи СФУ ер ва сувдан фойдаланиш соҳасида янги тур нодавлат ташкилоти бўлсада, улар 2005 йилда қарийб 2,8 миллионга ерда хизмат кўрсатдилар ва тахминан 70.000 км суғориш каналлари ва 50.000 км дренаж тармоғига масъулдирлар.
Мавжуд хуқуқий тизимнинг чекланганлигини бартараф этиш мақсадида 2004 йил ноябрь ойида СФУ ривожлантиришга тегишли қарорлар қабул қилиш учун махсус ҳукумат комиссияси тузилди. Қуйидаги қарорлар қабул килинди: СФУ тўғрисида қонун ишлаб чиқиш, суғориладиган ерларда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни режалаштириш ва бошқаришда СФУнинг ролини кучайтириш ва барқарор ИСРБ ривожлантириш, гектарга бериладиган сув ҳажмини қисқартирадиган суғориш сувини бериш илғор технологияларни татбиқ, этиш орқали сув ресурсларидан яхшироқ, фойдаланишга СФУни рағбатлантириш, замонавий суғориш сувини бериш технологияларини татбиқ, қилиш учун маҳсус дастур ишлаб чиқиш ва фермер хўжаликларни молиялаш билан боғлиқ, масалаларни қуриб чиқиш ва фермерлар ишлатган сув ҳажмини аниқ ўлчаш ва ҳисоблаш учун СФУга сув ўлчагичларни татбиқ этишда ёрдам кўрсатиш.