Кириш 3 I боб. Экологик терминлар тадқИҚининг назарий асослари



Download 438,5 Kb.
bet15/18
Sana11.06.2022
Hajmi438,5 Kb.
#653845
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
BMI namuna uchun

3-боб бўйича хулосалар
Терминология луғат таркибининг бошқа қатламлари ва асосий луғат фонди билан чамбарчас боғлиқлиги, аввало умумтил сўз ясаш воситаларининг терминларини тузишда ишлатиш жараёнида сезилади.
Турли тиллар терминологияларида ўзлаштирма лексиканинг катта қисми юнон-лотин морфемикаси асосида тузилган интернационал лексикадан иборатдир.
Норматив ёндашув нуқтаи назаридан олиб қараганда терминлар (шу жумладан, экотерминлар ҳам) ўзига хос семантик ва грамматик тузилишига эга лексик бирликлар сифатида талқин этилади. Айнан худди шу хусусиятлар уларни умумадабий тилнинг бошқа сўзларидан ажратиб туради. Ушбу ёндашув тарафдорлари фикрига кўра, термин – бу ўзига хос лексик бирлик, терминшунослик эса умумадабий тилнинг ўзига хос белгиларга эга тизими ҳисобланади.
Терминларнинг функционал назарияси ҳар қандай сўз термин бўла олади ва аксинча, ҳар қандай термин ўзининг асосий хусусиятини йўқотиб оддий нотермин сўзга айланиши мумкин деган мантиқан тўғри ғояни илгари суради.
Терминшунослик соҳасидаги мавжуд адабиётларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, кўпчилик тадқиқотчилар назарида термин алоҳида вазифани ўтайдиган тил белгиси сифатида намоён бўлади.
Терминлар алоҳида сўзлар эмас, балки фақат алоҳида вазифани ўтайдиган сўзлардир. Термин сифатида намоён бўлувчи сўзнинг алоҳида вазифаси бу унинг аташ функциясидир.
Ишлатилаётган лексика орасида фақат бир сўздан иборат терминларнинг нисбатан кам эканлигини экологик терминологиянинг ўзига хос жиҳатларидан бири деб кўрсатиш мумкин.
Экологиянинг янги фанлардан бири сифатида пайдо бўлиши ва ривожланиши тегишли ҳодисаларни белгиловчи янги терминлар пайдо бўлиши билан бирга кечмоқда. Экологик термин табиий тил бирлиги негизида тузилиши мумкин (масалан, box, партер ва хоказо). Бундай ҳолатда лексик бирлик унинг асосида тузилган термин учун табиий тил субстракти бўлиб хизмат қилади. Олинган терминологик бирлик бошланғич сўзга омоним бўлади, чунки улар турли соҳаларда, яъни сўз – табиий тилда, термин эса – махсус мақсадларга мўлжалланган тилда ишлатилади. Термин билан белгиланадиган махсус тушунча унинг мантиқий суперстратини ташкил этади. Тушунчага оидлик терминнинг асосий белгисидир.
Экологик термин табиий тил бирлиги негизида тузилиши мумкин (масалан, box, партер ва хоказо). Бундай ҳолатда лексик бирлик унинг асосида тузилган термин учун табиий тил субстракти бўлиб хизмат қилади. Олинган терминологик бирлик бошланғич сўзга омоним бўлади, чунки улар турли соҳаларда ишлатилади: сўз – табиий тилда, термин эса – махсус мақсадларга мўлжалланган тилда. Термин билан белгиланадиган махсус тушунча унинг мантиқий суперстратини ташкил этади. Тушунчага оидлик терминнинг асосий белгисидир.
Мавжуд терминлар ҳақида кўпгина материаллар асосида тўпланган янги билимларни умумлаштириш натижасида экотерминларнинг интеграцион фанлараро қатлами ҳам шаклланганлиги аниқланган. Бу рус, инглиз, немис ва француз каби тараққий этган тиллардагина эмас, балки экотерминлари ҳанузгача умуман кўриб чиқилмаган, ўрганилмаган ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ҳам кузатилади. Шунинг учун ҳам улардаги экотерминларнинг барча лисоний хусусиятларини аниқлаш, тизимга солиш, ясалиш ва бошқа хилдаги моделларрини аниқлаштириш каби масалалар бугунги кунга муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳар қандай тилда бўлгани каби ўзбек тилида ҳам экологик термин маълум бир дунёқараш ва техника тараққиёти ютуқларини ўзида акс эттирган, илмий асосланган тушунчалар ёки ҳатти ҳаракатлар тизимини ифодалашга хизмат қилади. Экология терминлари доирасидаги категориал кўп маънолилик бутун қисм муносабатларини фан – фан соҳаси – илмий йўналиш тарзида ифодалашга хизмат қилади.
Экотерминлар тизимида у ҳоҳ инглиз, ҳоҳ ўзбек тилларида бўлсин, синонимия ҳодисалари ҳам кузатилади. Синонимлар – бир реаллик, бир денотат (предмет)нинг турли номлари, термин вариантлари эса, битта тушунча (сигнификат)ни ифодаловчи турли номинатив бирликлардир.
Экологияга оид терминлар инсон ва табиат ўртасидаги англаб етилган муаммолар мазмунини ифодалайди, бундай номинацияларнинг кўплиги негатив қўшимча маъно (коннотацияга) эга.
Экотерминлар табиатини ўрганишда, уларнинг ички ва ташқи тузилишига қараш умумистеъмолдаги сўзнинг термин сифатида англанишига қараб ўзгарган. Шунинг учун ҳам экотермин бир пайтнинг ўзида ҳам лисоний белги, ҳам экологик илмий тушунчани ифодаловчи асосий тушунчадир.
Экотизим ва уни ўрганиш муаммоларининг мураккаблиги табиий ва ижтимоий гуманитар фанларнинг экология тадқиқотлари доирасида бирлашувини тақозо қилди. Бунинг оқибатида экология ўнлаб йўналишларни ўз ичига олган комплекс интегратив фанга айланди.
Экология соҳасига оид терминлар номинацияси ҳам эколексемалар номинациясига ўхшаш принципларга эга. Терминшунослик соҳасидаги бирор бир мақсадга йўналтирилган номинатив фаолият керакли терминбоп маълумот термин деб аталмиш махсус ном орқали ўзининг энг аниқ ва ўзига жуда мос келган ифодани топиши кераклигини тақозо этади. Ҳар қандай термин каби экотерминлар ҳам иккиламчи номинация маҳсулидир. Иккиламчи номинация жараёнида керакли фақат бир белгини танлашда ўша тилнинг миллий хусусиятлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Эколексика доирасидаги иккиламчи номинация янгидан - янги экотерминларни яратишга қаратилган ўзига хос ижодий жараён ҳисобланади.
Янги экотерминларнинг пайдо бўлишида сўз ясовчи воситалар орқали номинация ҳам катта роль ўйнайди. Ясама сўзни ҳосил қилиш жараёнида ясовчи бирлик алоҳида ўрин тутади.
Ясама экотерминларнинг яратилишида аффикслар, яъни суффикслар ва префикслар ҳам катта аҳамиятга эга. Бундай усулда экотерминларни ясаш биз ўрганаётган тилларнинг барчасида мавжуд ва кенг тарқалган.
Экология соҳасига оид терминлар ясашда синтактик усул ҳам ниҳоятда маҳсулдор ҳисобланади. Терминли сўз бирикмалар ҳар қандай соҳага оид терминшуносликда миқдор жиҳатидан биринчи ўринда туради.
Кўп компонентли экологик терминларнинг ономасиологик таҳлили ва моделлари инсоннинг ушбу соҳадаги когнитив фаолиятининг хусусиятларини акс эттиради.

Download 438,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish