Кириш 3 I боб. Экологик терминлар тадқИҚининг назарий асослари


Экотерминларнинг синтактик ва аналитик ясалиши



Download 438,5 Kb.
bet14/18
Sana11.06.2022
Hajmi438,5 Kb.
#653845
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
BMI namuna uchun

3.2. Экотерминларнинг синтактик ва аналитик ясалиши

Айрим туркий тилларда қўшма сўзлар, жуфт ва бирикмали сўзлар аналитик усулда ясалган экономлар деб таърифланади.
Бирикмали экосўзлар рус, инглиз, ўзбек тилида эколексиканинг энг кўп қисмини ташкил қилади. Улар тузилишига кўра эркин синтактик сўз бирикмаларига яқин туради. Агглютинатив тилларда бирикмали экотерминларнинг компонентлари, асосан изофали боғланиш билан боғланган отлар ташкил қилади: экологик хавфсизлик – ўсимликлар дунёси; ҳаво алмашиш. Бундай турдаги бирикмали экосўзларда баъзан уч ва тўрт компонентлар қатнашган бўлиши мумкин:
инсониятнинг табиатга таъсири;
атроф муҳитининг аҳволи;
табиий муҳитга иқтисодий зиён.
Бундай сўз ясаш усуллари кўпроқ экотерминлар доирасида кузатилади ва улар аббревация ҳамда новербал субституция (алмаштириш) деб ҳам аталади. Масалан:
қисқартма сўзлар:
GMO – genetic Modified Organisms- генлари ўзгартирилган мавжудотлар; БМТ – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва б.
Новербал субституцияга мисоллар:
озон –О3, кислороднинг икки оксиди – О2 ,
сульфат кислота – Н2SO4 ва б.
Бундан ташқари ҳозирги пайтда агглютинатив тиллар гуруҳига мансуб ўзбек тилида, айниқса, калькалаш усули тараққий этган. Калькалаш янги сўзларни ўзлаштираётган тилнинг грамматик қонунлари ва сўз ясаш моделларига мувофиқ тарзда амалга оширилади: самоочищение – ўз ўзидан тозалаш; ўз ўзидан ёниб кетувчи; товушдан тез; ҳаво тозаловчи.
Тилшуносликда калькаларнинг 3 хил тури аниқланган: семантик калькалар, таркибий семантик ва ярим калькалар. Ўзбек тилида экосўзларнинг кўпчилиги семантик калькалаш усулида ясалган. Семантик калькалашда ясовчи сўз семантик хажмининг торайиши ёки кенгайиши кузатилади, семантик калькалар дастлабки тилдаги сўзни қўшимча семантикаси билан қабул қилиш орқали ҳосил қилинади: мингоёқ. Бундай калькалаш усулида бир тилга тегишли воситалар орқали намуна тилдаги маъно ва сўзнинг ясалиш хусусиятларини такрорловчи ясама сўз ҳосил бўлади.1 Таркибий семантик калькаларнинг аниқ ва ноаниқ турлари мавжуд. Аниқ калькаларда моделдаги компонентларнинг таркибий жойлашиши ва уларнинг маъноси аниқ нусханики билан айнан мос тушади. Масалан: вода хранилище – сув омбори – суў сақлағыш; распылитель – пуркагич - бөркегиш; водоочистка - сув тозалагич – суў тазалағыш.
Ноаниқ калькаларда калька ва модель компонентларининг жойлашиш тартиби мос тушмасада, бироқ уларнинг маъноси бир хил бўлади. Бу калькалашда иштирок этган тилларнинг турли тизимларга тегишлилиги билан изоҳланади. Ўзбек тилида бошқа туркий тиллардаги каби ярим калькалаш усулидан кенг фойдаланилади. Унинг моҳияти шундаки, экосўзнинг бир компоненти ўзлаштирилган, бошқаси эса ўзига мансуб бўлган тилга хос: газ тутқич; азотли; мутантлик; фильтрлаш.
Ушбу тилларда аралаш калька экосўзлар ҳам кўплаб топилади. Бундай калькада русча сўзнинг ўзакли қисми семантик калькаланади. Суффиксал қисми русча сўзнинг деривацион тузилишини акс эттиради.
Ўзбек тилидаги –иш, -ш, суффикслари суффиксларига маъносига кўра мос келади. Улар асосан фақат феъл ўзакларига қўшилади ва мавҳум маъноли отлар ҳосил қилади: нурланиш; кўриниш; ўлчов; чеклаш ва ҳоказо. Улар сўз ясовчи семантик калькалар деб ҳам таърифланади.
Шундай қилиб, турли тизимларга мансуб тиллардаги эколексиканинг ясалиш хусусиятларидаги кўп жиҳатлар типологик категориялар сифатида намоён бўлади. Экосўз ва экотерминларнинг асосий лексик семантикаси тил иерархиясининг лексик ва синтактик миқёсларида ҳар бир тилнинг ўзига хос ва фарқли сўз ясаш воситалари ва усуллари орқали ўз ифодасини топади. Эколексемаларнинг ясалишидаги умумийлик ва хусусийликлар типология категориялари сифатида ўзини намоён қилади.



Download 438,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish