Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов


Аммиак сентези учун азот водородли



Download 2,12 Mb.
bet49/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

7. 3 Аммиак сентези учун азот водородли
apaлaшманинг олиниши ва toзaлаш усуллари
Аммиак синтези учун 1:3 нисбатда азот водородли аралашма керак бўлади. Азот саноатда суюк хаводан ажратиш йули билан олинади. Хаво таркиби хажм жихатдан улчанганда 78 % aзoт, 21 % кислород ва 0,94 % аргондан иборатдир. Яна хаво таркибида оз микдорда CО2 , H2, Ne, He, Kr, Xe лар учрайди.
Хаво аввал катта босимда сикилиб совутилади, суюлтирилади, сунгpa суюк хаво таркибидан компонентларнинг кайнаш ҳароратларининг хар хиллигидан фойдаланиб (Қ.t: N2 -105.80, O2 -1830, Ar-185,7°С). Ректификация минораларида Фракцияларга ажратилиб тоза холда N2, O2 ва Ar олинади.
Водород саноатида турли йўллар билан олинади:
1. Метан ва уни гомологларини конверцияси;
2. Каттик ёкилгини газга айлантирганда ҳосил булган СО ни конверцияси;
3. Кокс газларини ажратиш;
4. Сувни ёки NaCl эритмасини электролиз килиш оркали олинади.
Иктисодий курсаткичлари жихатидан энг арзон ва асосий саноат усули биринчи усулдир. Метан конверциясининг (конверция лотинча conversio сузидан олинган бўлиб, узгариш,айланиш маъносини англатади) биринчи махсулоти синтез газ (mCO+nH2) деб аталади. У водород олишдан ташкари метанол синтези, юқори молекуляр огирликка эга булган спиртлар синтези, синтетик бензин синтези ва бошкалар (сунгги пайтларда СО гази темир рудаларидан, темирни қайтариб тоза темир олишда хам ишлатила бошланди). синтезида хам кўп ишлатилади.
Конверсия усули метанни сув буғи ёки кислород билан оксидланишига асосланган:


Кейин ҳосил булган СО ни сув буғи билан конверсия килинади.

Метанни сув буғи билан конверсияси реакциясини умумий xолда куйидагича ёзиш мумкин:
(эндотермик реакция)
Метан ва СО конверсиялари каттализатop иштарокида (СН4 учун никел,СО учун темир, хром, рух хром мисли каттализаторлар кулланилади) боради.
Рух хром мисли каттализатор кулланганда СО конверцияси паст ҳароратда(250-3000 С) боради. Конверцияланган газ таркибида колган СО нинг микдори 0,2 -0,4 % дан (хажм буйича) ошмайди. Бундай холларда кўпинча СОдан тозалаш учун абсорбсион усул урнига факат метанлаш-гидрогенлашдан фойдаланиш мумкин.
Юқорида келтирилган реакциялардан маълумки олинган водород гази тоза эмас, таркибида 30 % гача СО2 0,5-4 % гача СО саклайди. Озрок микдор О2 бирикмалари билан ифлосланган бўлади. Бу аралашмалар аммиак синтезида ишлатиладиган каттализаторни захарлайди. Шунинг учун уларни тозалаш керак бўлади.
Водородни бегона аралашмалардан тозалашнинг турли усуллари кулланилади: а) каттик сорбентлар билан аралашмаларни адсорбцияси; б) суюк сорбентлар билан абсорбцияланиш; в) чукур совутиш билан аралаштирмаларни конденсациялаш; г) катталик гидрогенлаш ва бошкалар. а) Усул билан бегона қўшимчалар кам булганда ( S сакловчи бирикмаларда) кулланилади; б) усул СО2 ва СО лардан тозалашда ишлатилади; в) усул кимматга тушганлиги учун хозирги пайтларда аммиак ишлаб чикаришда кулланилмайди (азотнинг бошка бирикмалари саноатида кулланилмокда); г) усул СО2 , СО ва О2 нинг микдори кам булганда кулланилади.
Конверция газини олтингуруртли бирикмалардан тозалаш . Табиий газ таркибида турли S ли бирикмалар саклайди: H2S, CS2, COS меркаптанлар (асосан этил меркаптан C2H5SH 5-30 мг/м3 гача) ва бошкалар. Барча S бирикмаларни 350-450 0С ҳароратда кобалть - молибденли каттализатор иштирокида H2S гача гидрогенланади:
CS2 +4H2 = 2H2S+CH4
RSH +H2 = H2S+RH
COS +4H2 = H2S+CH4 +H2O
Ҳосил булган H2S каттик ёки суюк адсорбентлар ёрдамида адсорбцияланади. Каттик адсорбент сифатида активланган кумир, темир гидроксиди, рух оксиди ва суюк абсорбент сифатида: аммиакли сув этаноламинлар, мишьяк содали эритма, карбонатлар эритмалари ва бошкалар ишлатилади. Айникса, рух оксиди кўп ишлатилади. –(ГИАП – 10 адсорбенти).
ZnO+H2 S =ZnS +H2O
Тозаланган H2 S нинг микдори I мг/м3 дан ортик булмайди. Бу реакция 400-500 0С да боради.
К о н в е р ц и я газини СО2 дан тозалаш. Конверция гази таркибида 17-30 % гача СО2 саклайди. Уни суюк сорбентлар ёрдамида: сув, этаноламин, ишкор, эритмалари билан тозалайдилар. СО2 бошка қўшимчаларга нисбатан босим oстида совук сувда яхши эрийди. Мана шу хоссасига асосланиб СО2 сув билан юттириб ажратиб олинади. Бунинг учун ичи насадкали минораларда газ, сув сачратиш билан (2-3 мПа босимда) ювилади. Минорадан окиб тушувчи сув турбинани айлантиради, кайсики у на­сос билан бирга махкамланган бўлади. Насос сувни кутариб яна минорани сугоришга беради. Натижада унга берилувчи энергия тежалади. Турбинада босим пасаяди атмосфера босимига тенглашади, Haтижада сувда эриган СО2 ва водород газлари (80 % СО2, II Н2 ) десорбцияланиб ажралиб чикади. Бy газ (СО2) йигиб олинади, турли максадларда ишлатилади. масалан, карбамид синтезида, курук муз тайёрлашда ва бошка махсулотлар олишда ишлатилади. Бу усулнинг камчилиги кўп электр энергияси сарфланиши ва анча водороднинг йукотилишидадир. Шунинг учун хам кейинги йилларда бу усул кўп кулланилмайди, балки сорбсион ва селективлик хоссаси сувдан анча юқори булган этаноламин билан тозалаш кенг кулланилмокда. Бунда моно- ва ди- этаноламиннинг(НО-CH2 - CH2- NH2 ва NН (CH2 - CH2 OH)2
cувдаги 15 % ли эритмасига СО2 юттирилади.
СО2 +RNH2 + H2O =(RNH3 )2СО3
СО2 +(RNH3) 2 СО3+ H2O =2RNH3 HCО3
(R-радикал НО-CH2 - CH2-)
Юттириш жараёни 40-45 0С да олиб борилади. Абсорбцияланиш натижасида ҳосил булган карбонат ва гидрокарбанатлар 1200С да десорбентда СО2 ажратиб парчаланадилар. Юттирувчи сифатида метанол, пропилен карбонат, сульфолон каби моддалар хам ишлатилиши мумкин. (С4Н6О3 - пропилен карбонат, С4Н8SO2-cульфолан).
Газни СО дан тозалаш. Мис аммиаклиэритма билан юттириш, суюк азот билан катталитик гидрогенлаш каби усуллар билан амалга оширилади.
Кенг кулланиладигани суюк азот билан ювиш усулидир. Бунда газ каттализатор захарларидан (СО, Н2S), кисман СН4 ва ароматик углеводородлардан инерт аралашмалардан тозаланади. Бу қўшимчалар хаммаси суюк азотнинг ҳароратсидан кура юқори ҳароратда кайнайди, шунинг учун конденцияланади ва суюк азотда эрийди. Ювиш колоннасида шундай ҳарорат сакланадики бунда N2 : H2 нисбати тахминан 3:1 бўлиб водород гази N2 билан туйинади.
Катталитик гидрогенлаш (метанлаш), СО ва СО2 микдори I % гача булганда кулланилади. Бунда никель каттализатори (алюминий оксидига шимдирилган бўлади) ва 200-400 0С ҳароратда куйидагича реакция асосида боради:
СО+3Н2=СН42О;
СО22=СН4 +2Н2О;
О22=2Н2О.
Газни СО дан тозалаш мис газининг (СО) мисаммиакли эритмага абсорциялаш деганда мисс аммиакли комплекс ҳосил булишига асосланган. Оддий шароитда мис аммиакли эритманинг ютиш кобилияти пacт, аммо ҳароратни пасайтириб босим оширилса, у кучаяди. Шунинг учун хам СО ни тозалаш юқори босим (10-32 МПа) ва паст ҳароратда (0-10 0С) бундан паст булса эритма кристалланиб колиши мумкин) олиб борилади. Oдатда кучсиз кислоталар; сирка, чумоли, карбонат кислоталарининг мис аммиакли эритмалари кулланилади. Масалан, мис ацетатининг мис аммиакли эритмасига СО ни абсорбцияланиш реакцияси куйидагича боради:

Реакция қайтар реакциядир. Абсорбентни perенерациялаш учун босимни атмосфера босимигача камайтирилиб, 80 0С гача киздирилади.
Тозалашнинг абсорбцион усулида конверцияланган газ таркибида I % гача (хажм буйича) СО2 ва СО колади. Сўнгра у факат катталитик гидрогенлаш йули билан тозаланади.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish