8.1 Минерал ўғитларнинг аҳамияти, олиниши.
Ер шари юзасининг 10% га яқин қисмига қишлоқ хўжалик экинлари экилади. Экин майдонларининг бундан кенгайтиришнинг иложи йўқ ҳисоби. Аммо планетамиз аҳолиси тўхтовсиз ўсиб бормоқда, уларни озиқ-овқат билан таьминлаш учун ҳосилдорликни анча ошириш зарур. Бунинг энг муҳим йўлларидан бири минерал ўғитлардан фойдаланишдир (уларни тўқ ҳам дейилади ). Ўғит-бу ўсимликлар озиқланишини яхшилашга ва тупроқ унимдорлигини оширишга мўлжалланган модда.
Минерал ўғит деб таркибида ўсимликни ривожланиши ва тупроқ унумдорлигини ошириш учун зарур бўлган элемент сақловчи, барқарор ва юқори ҳосил олиш мақсадида фойдаланадиган тузлар ва бошқа анорганик, саноат ва қазилма махсулотларга айтилади.
Ўсимлик тўқималарининг ҳосил бўлиши, унинг ўсиши ва ривожланишида 70 дан ортиқ кимёвий элемент иштирок этади. Улардан энг асосийси углерод, кислород ваводород бўлиб,ўсимлик қуруқ массасининг 90% ни ташкил этади; улардан энг асосийси углерод кислород ва водород бўлиб ўсимлик курук массасининг 90%ни ташкил этади; 8-9% ўсимлик массасинин эса азот фосфор,калий, магний,олтингугурт натрий калций ташкил этади. Бу унта элемент микро элементлар дейилади. Қолган 1-2%ни бор, темир, мис, марганец, рух, молебден, кобальт ва бошқалардан иборатдир.Булар ўсимликларга жуда кам миқдорда (0,001%-0,0001%) керак бўлади. Шунинг учун уларни микроэлементлар дейилади. Ўсимликлар бу элементлардан углерод, кислород ва водороднинг кўп қисмини хово ва сувдан олса колганларини тупроқдан олади. Ўсимлик олган элементларининг кўпгина қисми тупроққа қайтмайди,ҳосил билан олиб кетилади. Масалан, 1тонна маккажўхори 14 кг азот, 2,5 кгфосфор,3,5 кг калий, 1,5 кг олтингугуртни тупроқдан ўзи билан бирга олиб кетади. Тупроқ элементларининг анча қисми сув билан ювилиб кетади ва тупроқ компонентлари билан ўзаро таьсирлашиб ўсимлик ўзлаштираолмайдиган ҳолатга келади. Натижада экиладиган ерларда ўсимлик озиқаси такчиллиги пайдо бўлади, тупроқ унумдорлиги камайиб кетади. Агар анашу йўқотилган элеменетлар ўрни тупроққа ўғит солиш билан тўлдириб турилмаса, ҳосилдорлик кескин камайиб кетади. Шунинг учун ҳам ўғит ишлоб чиқаришга катта эьтибор берилади. Ўғит ишлатиш туфайли қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги 50-60% гача ошириш мумкин бўлади. Масалан, планетамизда олинадиган озиқ-овқатнинг тахминан чорак қисми, пахтанинг тенг ярми фақат ўғитлар эвазига олинмоқда. Ўғитлар таркибидаги озиқа элементлари, айниқса азот, ўсимликларни минерал озиқланишида катта роль ўйнайди. У оқсил ва нуклеин кислоталари таркибига киради.Азот ўсимликларда фотосинтез жараёнини амалга оширадиган модда-хлорофилл таркибига ҳам киради. Қайсиким ўсимликлар унинг ёрдамида анорганик моддалардан органик моддалрни синтезлайди.
Фосфор ўсимликларнинг нафас олиши ва кўпайишида катта роль ўйнайди. У ўсимликнинг ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган моддалар (ферментлар, витаминлар ва бошқалар)таркибига киради.Айниқса у уруғларда учровчи мураккаб оқсил-нуклеопротеидлар таркибига киради.
Наслий белгиларни сақловчи ва наслдан-наслга ўтказувчи хромосомалар нуклеопротеидлардан ташкил топган бўлади. Фосфор донли экинларнинг дон миқдорининг кўп бўлишида ососий роль ўйнайди. У ўсимликларни совуққа, қурғоқчиликка чидамллигини оширади ва асосий моддалрни кўпайишига олиб келади. Масалан, картошкада крахмални, қанд лавлагида сахарозани ортишига олиб келади.
Калий ўсимликда кечадиган ҳаётий жараёнларни тўғрилаб туришда муҳим роль ўйнайди. У ўсимликда сув режимини яхшилайди, углеводлар ҳосил бўлиши ва моддалар алмашинувида иштирок этади. Қуруқ ўсимлик пояси таркибида 4-5% гача, баргларнри ёнишидан қолган кул таркибида 30-60% гача калий бўлади.
Минерал ўғитлар асосан қишлоқ хўжалигида, ҳосилдорликни оширш мақсадида экинзорларига солиш учун ишлатилади. Ўғит ишлатиладиган иккинчи асосий соха бу кимё саноатидир. Айниқса, натрий ва калий тузлари, масалан, Cl, KCl лар. Хлор, сода, Хлорид кислота, поташ уювчи, уювчи натрий, уювчи калай ишлаб чиқариш учун хом ашёдир.Эса шиша, натрий сулфид, фторид, калий ва натрийдихромт, натрий фосфат ишлаб чиқаришда хом ашё ҳисобланади.Собик СССР да 1990 йилда 41млн.т. ўғит ишлаб чиқарилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |