8.2 Ўғитларнинг синфларга бўлиниши.
Ўғитлар келиб чиқиши, қўлланиш сохаси, таркиби, хоссалари ва олиниш усулларига қараб синфларга ажратилади. Барча ўғитлар иккига:
1) бевосита (ўсимликни озиқланиши учун ишлатилади);
2) билвосита (тупроқни кимёвий мелиорлацияси, рН ни тўғрилаш учун ишлатилади) ўғитларга бўлинади.
Келиб чиқишига қараб ўғитлар минерал, органик, органо-минерал ва бактериал ўғитларга бўлинади. Минерал ўғитлар асосан минерал тузлардир (аммо унга органик модда карбамидни ҳам киритадилар). Ораник ўғитларга гўнг, торф, яшил ўсимликлар, компост, нажас вабошқалар киради. Бактериал ўғитлар таркибида тупроқда ўсимлик ўзлаштираоладиган озиқа элементларини тўпловчи микроорганизмлар ўшлайди. Масалан, туганак бактериялари нитрогеназа ферменти атмосфера азотини бирикма холга ўтказиб тўплайди, ёки органик бирикмаларни парчаловчи фосфобактериялар органик бирикмалар таркибидаги фосфорни ўсимлик ўзлаштира оладиган xолатга келтиради.
Собиқ СССР нинг қора тупроқли ерларидан ташқари ерларда ўсимликларда биринчи навбатда азот етишмайди. Еримиз атмосферасида 4х 1015 тонна азот бор, яьни ҳар бирга ерга ҳаводаги 80 минг тонна азот тўғри келади. Бу 1 га ерга экилган ўсимлик билан чиқиб кетадиган азот миқдоридан миллион марта кўп демакдир. Дуккали ўсимликлар таркибида яшовчи азот бактериялари атмосфера азотини бириктирганда борадиган реакцияни умумий ҳолда қуйидагича ёзиш мумкин :
2N2+6H2O+3C+356кЖ=4NH3+3CO2
Шундай йўл билан 1га ҳайдалган ердан йилига 50 кг гача боғланган азот тушади.Ҳавода чақмоқ чақилиши туфайла ҳам ҳар йили 1 га ерга 15 кг гача азот тушади.
Минерал ўғитлар таркибга қараб фосфорли, азотли, калийли, магнийли, борли ва бошқа ўғитларга бўлинади.Таркибидаги озиқа элементнинг сонига қараб ўғитлар иккига: оддий ёки бир компонетли (таркибида ўсимлик ўзлаштирадиган битта элемент ушлайди) ва комплекс (таркибида иккита ва ундан ортиқ элемент ушлайди) ўғитларга бўланади.
Комплекс ўғитлар мураккаб ва аралаш ўғитларга бўлинади. Мураккаб ўғитлар битта кимёвий бирикма бўлиб таркибида камида иккита ва ундан ортиқ ўсимлик ўзлаштирадиган элемент ушлайди. Аралаш ўғит эса оддий ёки мураккаб ўғитларни бир-бирисига механик аралаштириш йўли билан олинади.Ўғитлар таркибида 33% дан ортиқ таьсир этувчи модда сақласа, концентрланган, 60% дан ортиқ сақласа юқори концентрланган дейилади.
Таркибида микроэлементлар сақловчи ўғитларни микроўғитлар дейилиб алоҳида гуппаларга ажратадилар. Микроўғитлар ўсимликларнинг ҳосилдорлигини ошириш билан бир қаторда, уларни касалликларга чидамлилигини оширади. Микроўғитлар ўсимлик организмидаги биокимёвий жараёнларни тезлаштиради, ферментлар активлигини оширади. Оқсил ва нуклеин кислоталар синтези, витаминлар, қанд моддалари ва крахмал синтезини кўпайтиради. Микроўғитлар ҳар 1 га ерга 1кг гача солинади.
Агрегат ҳолатига қараб ўғитлар қаттиқ, суюқ (масалан, аммиакнинг судаги эритмаси ва суспензияси) ва газсимон (масалан, карбонат ангидрид) ўғитларга бўлинади.
Ўғитларнинг эриш даражасига қараб, сувда эрувчи ва тупроқ кислоталарида эрувчи ўғитларга бўлинади. Барча азотли ва калийли ўғитлар сувда эрувчи ўғитларга киради. Ўсимликлар уларни тез ўзлаштиради. Аммо улар тез тупроқ сувларида эриб, ювилиб кетади. Тупроқ кислоталарида эрувчи ўғитларга кўпчилик фосфатлар киради. Улар секинлик билан эрийдиган ҳолатларга ўтадилар, бироқ тупроқда узоқ муддат сақланадилар.
Ўғит солиш нафақат тупроқда ўсимлик ўзлаштирадиган озиқ моддаларни кўпайтиради, балки унинг физик-кимёвий ва биологик хоссаларига ҳам таьсир этади, тупроқинг унумдорлигини оширади. Солинадиган ўғитнинг кислотали ёки ишқорийлиги тупроқ муҳитига таьсир этади. Масалан, тупроқда системали равишда (NH4)2SO4·NH4Cl каби ўғитлар солинса, тупроқ реакциясини кислотали қилиб қўяди. Чунки ўсимлик катионларни ўзлаштиради, натижада унинг ўрнига водород ионлари кўпайди (тупроқ таркибидаги сув ҳисобига)ва тупроқда эркин кислоталар (хлорид ва сульфат кислоталари)тўпланади. Тупроқнинг рН и ўзгаради. Аксинча NaNО3 каби ўғитлар кўп солинса, тупроқда ОН- ионлари тўпланади. Тупроқ реакцияси ишқорий бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам ўғитларга фақат кимёвий жиҳатдангина характеристика бериш етарли эмас. Улар физиологик хоссалари билан ҳам яьни катион ва анионлар бир хил даражада фойдаланмасликлари билан ҳам фарқ қилиши керак. Мана шу белгиларига қараб ўғитлар физиологик кислотали, физиологик ишқорий ва физиологик нейтрал ўғитларга бўлинади. Кейингиси тупроқ реакциясини ўзгартирмайди.
Минерал ўғит сақланганда бир-бирисига ёпишиб тошга айланиб қолмаслиги керак, намни ўзига тортиб олмаслиги-кам гидроскопик бўлиши, тупроққа солганда сочилиб кетиш хоссасига эга бўлиши керак. Шунинг учун ҳам қаттиқ ўғитлар уч хилда: кукунсимон (заррачаларнинг катталиги 1мм дан кичик). Кристаллик (кристалларнинг катталиги 0,5мм дан катта). Донадорланган шарча шаклида(шарчаларнинг катталиги 1мм дан катта) ишлаб чиқарилади.
Кейинги йилларда ўғитларнинг таркибидаги ўсимлик ўзлаштирадиган озиқа элементлари тупроққа эриб ўтиш тезлигини тўғрилилаш, яьни узоқ вақт мобайнида озуқа элементларини бир меёрда тупроққа ўтиб туришини таъминлаш ҳамда уни таъсир самарасини ошириш муаммосига катта эътибор берилмоқда. Масалан, 1985 йилдан бошлаб Собиқ СССРда янги тур концентрланган ўғит-Рост-1 ишлаб чиқарилмоқда. Унинг таркиби азот, фосфор, калий, магний (1:1:1:0,1) нисбатда макро- ва бор, рух, молибден, мис микроэлементларидан иборатдир. Яна Стимул-1 ишлаб чиқарилмоқда. Бу хлорсиз комплекс ўғит бўлиб, таркибида N, P, K, Mg (1:1:1:0,1) нисбатда макро- ва бор, мис, марганец, рух, молибден, микроэлементларини сақлайди. Келажакда истиқболли юқори концентрацияли комплекс ўғитлардан яна бири триамидфосфорил – фосфортриамид оксидидир. РО(NН2)3 (43,1% N2, 74,06% Р2О5) у диамидо - ва моноамидофосфотлари орқали аммоний ортофосфат гидролизланганлиги учун ҳам узоқ муддатда ва секинлик билан таъсир этади. Ҳар қандай сувда эрувчи моддани тупроқ эритмасига секинлик билан ўтишини таъминлаш ўғит докачалари сиртини юқори молекуляр моддалар билан қоплаш орқали амалга оширилиши мумкин. Ўғитларни капсулалаш ишлари яхши натижалар бермоқда. Бунда сувда яхши эрувчи ўғит докачалари, устидан сувда секин эрувчи ўғит билан қопланади, қоплама қаватнинг қалинлиги, ғоваклилигига қараб ўғитнинг тупроқ эритмасига ўтиш тезлиги ҳар хил бўлади.
Кейинги йилларда N2:P2O5:K2O-10:34:10 маркали суюқ комплексли ўғитлар (СКУ) олиш тез ривожланди. Тупроқнинг ички каватидаги озиқ моддаларни ёмғир ва суғориш сувларида ювилиб кетмаслиги учун узоқ муддатда, секин-аста таъсир этувчи фосфатли ўғитлардан-суперфос, азотли ўғитлардан-уреоформ ёки мочивиноформалдегидли ўғитлар (МФЎ), шунингдек мочивиноформалдегидли бирикмалар ҳамда аммофос асосидаги полимер ўғитлар саноат миқёсида ишлаб чиқарила бошланади.
Аммоний полифосфат-(NH4)nH2PnO3n+1
Карбомид полифосфат- [NH4)2·HPO3]
Калий полифосфат-(KPO3)n
Кальций полифосфат - Ca (PO3)n
ва бошқа фосфатларр олиш истиқболлидир.
Ўғитларнинг сифати асосан унинг таркибида ўсимлик ўзлаштира оладиган ҳолатда қанча таъсир этувчи модда сақлашлиги билан аниқланади. Масалан, азотли ўғитларда N2 фосфорли ўғитларда Р2О5, калийли ўғитларда К2О нинг миқдори билан аниқланади.
Собиқ СССРда 70 хилдан ортиқроқ минерал ўғитлар олинадгани. Собиқ СССР да кенг тарқалган ўғитлар таркибига қараб гуруҳларга ажратилган (6-жадвал).
Минерал ўғитларнинг турли-туманлиги, хом-ашё турларининг кўплиги ўғитларни олишда турли усулларни қўллашни тақозо қилади. Аммо бу усулларнинг барчаси бир типдаги, ўхшаш жараёнларда боради. Шунинг учун асосий икки усул кенг қўлланилади.
1. Минерал ашёни ёки шихтани (куйдиришга мўлжалланган аралашма) термик ёки термокимёвий ишлов бериш усули.
2. Кимёвий ишлов бериш, эритиш ва кристаллаш йўли билан моддани ажратиш усули.
Минерал ўғитлар олиш учун хом ашё: табиий минераллар, кимё саноатининг ярим маҳсулотлари ва чиқиндилардир.
Минерал ўғит ишлаб чиқаришда қарийиб барча кимёвий технологик жараёнлар (карбамид синтези бундан мустасно) диффузион худудда кечади. Масса узатишнинг умумий тенгламаси билан характерланади.
Бу тенглама: Rм-масса узатиш коэффиценти; F- реакцияга киришувчи моддаларнинг ўзаро таъсир юзаси; ∆С – масса узатишнинг ҳаракатлантирувчи кучи.
Do'stlaringiz bilan baham: |