Олиниши. Нитрат кислота VIII асрдан буён маълум. Минг йиллардан кўпроқ вақтдан бери уни селитрани темир кўпороси ёки қўш тузлар- аччиқ тошлар билан аралаштириб қиздириш йўли билан олинган. XVIII асирнинг охирларида ХХ асирнинг 20-йилларигача нитрат кислата факат табий селитрадан конц.сулфат кислата таъсир эттириб олинган.
NaNO3+H2SO4=HNO3+NaHSO4 Нитрат кислатанинг азот оксидларидан олиш мумкинлиги илгари вақтлардан буён маълум.
Аммо азот оксидини саноатда олишнинг тузукроқ усули узоқ йиллар давомида топилмади.
Азот оксиди олишнинг биринчи плазма (электр ёй) усули иқтисодий самарадорлиги даражаси пастлиги учун халқ хўжалиги соҳасида кенг тарқалмади. Аммо бу усулда табиатда ҳаводаги электр разряди пайтида азот ва кислароддан азот оксидлари ҳосил бўлиб туради. Масалан чақмоқ чаққанда 1500кг гача азот бирикма ҳолга ўтади ва у қор ва ёмғир сувларида эриб азот бирикмалари шаклида ерга тушади ва ерни азотга бойитади.
Иккинчи усул аммиакни оксидлаш усулидир. Бу усул 1839 йилда Кюльман NH3 платина иштирокида азот оксидига айлантириш мумкин эканлигини аниқлаган пайтдан бошлаб маълум. Аммо бу жараённи саноатда ишлаб чиқаришга татбиқ етиш мақсадида ХХ асирнинг бошларидагина В.Оствольд чуқур ўрганди. Натижада 1909 йилда Германияда Остволъд усули бўйича биринчи тажриба заводи қурилди. Кейинчалик Европанинг кўпгина мамлакатларида (Белъгия,Ангилия)ҳам юқоридагидек заводлар кўрила бошланди. Аммо бу заводларнинг маҳсулдорлиги паст эди (масалан, Германиядаги завод йилига 1800т кучсиз нитрат кислата ишлаб чиқарарди холос). 1914-16 йилларда инженер И.И.Андреев аммиакнинг оксидланишга турли факторларининг таъсирини ўрганиб бу жараённи анча таккомиллаштирди.
I.Андреев лойихаси асосида Россияда биринчи нитрат ишлаб ишлаб чиқариш заводи, 1917 йилда Юзовка хозирги Донецкий шаҳрида қурилди. Унда кўмирни кокслашда олинадиган аммиакни ажратиб олиш ва тозалашнинг янги усули қўлланилади. Контакт аппаратининг кенг юзали констуруксияси ва платина – иридийли каттализатордан фойдаланиш юттириш миноралари қурилишида кислатага чидамли гранитдан фойдаланиш каби кўбгина ижобий янгиликлар қўлланилиши сабабли завод маҳсулдорлигини анча оширишга эришилди. И.И.Андреевнинг бу соҳадаги ишлари совет ва ҳатто дунёда нитрат кислата ишлаб чиқариш тараққиётига катта ҳисса бўлиб қўшилди.
Саноатда нитрат кислатанинг қуйидаги турлари ишлаб чиқарилади.
1.Кучсиз ёки суюқ ҳолда;
1-нав -56 %ли.
2-нав -47 %ли.
3-нав -45 %ли.
2.Концентрланган.
1-нав -98 %ли.
2-нав -97 %ли.
3.Меланж (франсузча сўз бўлиб аралашма маъносини англатади) 89 % нитрат кислата.7,5 % сулфат кислатадан иборат.