11.5 Газсимон ёкилгилар.
Ёнувчи гвзларга : табиий ва йуловчи газлар,нефтни қайта ишлашдан ҳосил булган газлар (крекинг,реформинг,пиролиз газлари),генератор газлари кокс ва домна газлари киради.Улар ёкилги сифатида ҳамда кино саноатининг хом ашёси сифатида фойдаланилади.1940-йилларгача дунёда халк хужалигининг газга булган талаби каттик ёкилгиларни қайта ишлашдан ҳосил булган синтетик газ хисобига кондирилиб келинган булса хозирги даврда эса асосан табиий ва нефт газлари хисобига кондирилмокда. Табиий газ таркибида қўшимча сифатида озрок, ноорганик газлар, (водород сульфид, углерод (IV) оксиди, азот, гелий ва бошкалар) аралашмасини сакловчи метан каторидаги газсимон углеводородлар аралашмасидан иборатдир. Таркибида нефт булмаган ер остида тупланган газларни табиий газ, унинг конларини газ конлари дейилади. Нефт олганда у билан аралашиб чикадиган газларни йулдош (йуловчи) ёки нефт газлари дейилади.Табиий газ асосан метандан ташкил топган нефт газлари эса метандан ташкари анчагина унинг гомологларини (С2 дан С5 гача) ушлайди.Газ конденсати конлари хам учрайди. (Табиий газ конларидан газ чикканда босим камайиб ундан суюк углеводородлар конденсат хам ажралиб чикади). Бу ер остида канчалик чукурликда жойлашган булса унинг таркибида конденсат микдори хам шунчалик кўп бўлади. Баьзи газ конлари газнинг таркиби 8-жадвалда берилган.
Газ саноатининг жадал суратлар билан ривожланиши газнинг ажойиб ёкилги эканлиги билан боглик.У ёнганда тулик ёнади тутун ва захарли моддалар кул ҳосил килмайди (узи окиб борганлиги сабабли )кулай ва иктисодий жихатдан арзон, сикилган ва суюлтирилган холда саклаш мумкин,казиб олиш анча арзон (шартли ёкилги бирлигига айлантириб хисобланганда кумир кийматининг 10%ни ташкил этади).Мамалакатдаа ишлатиладиган жами газнинг 55% саноатга сарфланади,26% электр станцияларда ёкилади.15% турмуш эхтиёжлари учун ва 4% халк хужалигининг турли тармокларида сарфланади. Хозирги кунда пулатнинг 90%, чўянннинг 85%, цментнинг 60% ва ўғитнинг 85% газдан фойдаланиб ишлаб чикарилмокда. Табиий газнинг барча таркибий кисмлардан кимё саноатида кенг фойдаланилади. Айникса нефт кимё саноати учун нефтни қайта ишлашдан ҳосил булган туйинмаган углеводородлар сакловчи газлар мухим хом ашёдир. Нефтни қайта ишлаш натижасида қайта ишлаш усулларига караб ҳосил булган газларнинг таркиби (уртача) 9-жадвалда берилган.
Нефтни қайта ишлаш усуллари
|
газларнинг таркиби ва улуши %(хажм буйича)
|
|
Н
|
СН4
|
С2Н6
|
С3Н8
|
С4Н10
|
С2Н4
|
С3Н6
|
С4Н8
|
Суюк фазали крекинг
|
3,5
|
45
|
17,5
|
13
|
5,5
|
2,5
|
7
|
4,5
|
Пиролиз
|
12
|
56
|
6
|
0,5
|
0,2
|
17
|
7,5
|
4,5
|
Катталитик крекинг
|
5,5
|
10
|
4
|
18
|
44
|
3
|
9
|
45
|
Катталитик реформинг
|
9
|
7
|
13
|
37
|
35
|
-
|
-
|
-
|
Газ кудукларини казиш нефт казишдан амалда фарк килмайди. Республикамизда саноат саноат микёсида газ казиб олиш асосан 1965 йиллардан кейин бошланди,фойдаланиладиган йирик гшаз конлари Бухородаги-Газли, Коровулбозор, Денгизкул, Жаркок, Кашкадарёлаги Шуртан, Зеварда,Шимолий ва Жанубий Муборак, Уртабулок, Помир, Коракум, Култок, Алан ва бошкалар, жами 30 дан ортик, Узбекистон 1976 йилга келиб 36.1млрд.м3газ ишлаб чикарди. Бу Болгария, Чехия ва Словакия, Англияда ишлаб чикариган газларнинг хаммасини кушиб хисоблагандаги микдордан хам ортикдир. Хозирги пайтда Республикамиз Япония,Франция, Англия каби ривожланган мамлауатларни кушиб хислблаганда хам улардан кўпрок газ ишлаб чикарилмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |