12.2 Ацетилен ишлаб чиқариш Хозирги пайтда ацетилен кальций карбитдан ва углеводородларни асосан табиий газни пролис қилиш йўли билан олинади. Кальций карбит электротермик печларда охак ва коксдан аралаштириб тайерланган шихтани 1700 – 1800 0С да қиздириб олинади.
СаО +3С →СаС2+СО- 465кЖ
Кальций карбит сув билан бирга aцетилен ва кальций гидроксидга айланади.
СаС2+Н2О → НС≡ СН+Са(ОН)2+130 кЖ
Бу методнинг камчилиги асосан унда жуда кўп электр энергияси (1 т ацетиленга 10 - 11 минг Квт с) сарфланиши, фойдаданадиган аппарат ва ускуналарнинг катталиги, ҳамда катта миқдорда фойдаланиш қийин бўлган чиқиндининг ҳосил бўлишидир.
Шунинг учун хам кейинги йилларда саноатда ацетилен шлаб чиқаришнинг асосий методи углеводороднинг ашёларнинг пиролизи бўлиб қолди. Пиролиз методлари газ аралашмасига иссиқлигни бериш усуллари билан бир бирисидан фарқ қилади. Углеводородларни парчалаш учун етарли бўладиган юқори ҳарорат қуйидаги уч усулда олинади:
Электр ёй ёрдамида (электрокрекинг)
тўғридан тўғри ёки регенератив қиздириш (термик крекинг)
хом ашёнинг бир қисмини ёқиш орқали (термоксидлаш пиролизи)
Булардан кенг қўлланиладиган термоксидлаш пиролиз методидир. Бунда табиий газ тўлиқ оксидланишига етарли бўлмаган миқдорда кислород ёки кислородга бойитилган (40 % гача 02) ҳаво билан аралаштирилиб ёқилади, бунда метаннинг ёнишидан СО2 ва Н2О ҳосил бўлади. СН4+2О2↔СО2+2Н2О. Улар метаннинг ортиқчаси билан бирикиб СО ва Н2ҳосил қилади.
СН4+Н2О↔СО+3Н2 СН4+СО2↔СО+2Н2 Бу реакцияларни умумий ҳолда бундай ёзиш мумкин: 2СН4+О2↔2СО+4Н2О
Бу жараён катализаторсиз ҳамда 15000С да олиб борилганда,бу қадар юқори ҳароратда метаннинг СО ва Н2га конверцияланиши билан бир қаторда унинг ва гомологларининг пиролизи ҳам кетади:
2СН4→3Н2+СН≡СН-376 кЖ
С2Н6→2Н2+СН≡СН-330 кЖ
Асосий реакция билан бир қаторда қўшимча реакциялар ҳам кетади.
СН4→С+2Н2-88 кЖ
СН≡СН→2С+Н2+229 кЖ
Шунинг учун ҳам қўшимча реакцияларнинг камайтириш мақсадида ҳосил бўлган ацетилинни юқори температура зонасида жуда қисқа вақт (0,003-0,004 сек.) бўлишини таьминлаш учун унинг ҳажмий тезлиги оширилади ҳамда,тезлик билан совутилади.Шундай қилинганда метан тўлиқ ацетилинга айланади,ацетилиннинг унуми 30% га етарли.Бу жараён махсус печларда олиб борилади.Печ чидамли ғиштлар билан қопланган (132-расм).Қувурсимон печларда 6000С қиздирилган табиий газ пролиз печнинг юқорисидан ён томонидан печга киритилади,тахминан 6000С гача қиздирилган кислород печнинг тепа қисмидан сопло 1(ҳово ўтадиган конуссимон найча) орқали киритилади.Газлар катта тезлик билан келиб печнинг ўрта қисмида аралаштириш бўлмасида 2 қўшилади,газлар аралашмаси кўп сонли майда тешиклари бўлган,ўтга чидамлилиги жуда юқори ҳисобланган керамик плита орқали ўтиб печнинг остки қисмига келади ва тешикчалардан ўтган жойда метан чала ёнади ва унинг пиролизи кетади ҳамда шу ерда газлар аралашмаси дарҳол форсунка 5 (сув пуркагич) орқали 200 0С гача иссиқ сув пуркалиб совутилади. (осон буғланиш учун иссиқ сув пуркалари).
Ҳосил бўлган қурилма газлар аралашмасидан ажралиш учун газ сув билан ювилади,хўл электрофильтр орқалиўткарилади, сўнгра газ 0,1 МПа гача сиқилади. Газлар аралашмасидан ацетиленни қарама қарши оқим принципида диметилформамид ( қ. t. 1530C ) ёки N-метилпиролиддин (қ. t. 2020C) билан эритиб ажралиб олинади. Бу эритувчилар фақат ацетиленни эритади. Босим атмосфера босимигача камайтирилганда ва қиздирилганда ацетилен эритувчидан ажоалиб чиқади. 2. Ацетилен олинганда қўшимча равишда ҳосил бўлган СО ва Н2 ни қайта ишлаш йўлибилан 4 т аммиак, ёки 3 т метанол олиш мумкин. Қурилманинг (бир неча печи бўлганда) махсулдорлиги 30 – 50 т /йил ацетилен. Олинган ацетиленнинг тан нархи карбитдан олинганлигига қараганда анча арзонга тушади.
Ацетилен кўпгина органик синтезлар учун хом ашё ҳисобланади. Ундан акрилометрил, тетрохлоретан, глицерин, полихлорвинил, этил спирти, сирка кислота, этилацетат, синтетик каучуклар,толалар, пластмассалар каби юзлаб мазсулотлар олинади. Ацетилин махсус газ гольдерларида ва пўлат баллонларида сақланади.Ацетилин катта босимда сиқилганда портлайди.Шунинг учун балонлар кизельгур (SiO2нинг бошқа бир кўриниши) билан тўлдирилади ва ацетон шимдирилади ацетилен ацетонда эрийди.(1л.ацетон 1,24 МПа да 350т.ацетиленни эритади).