v- реакция тезлигининг температура коэффициенти. У реакцияга киришаётган моддаларнинг температураси 10 градусга кўтарилганда реакция тезлигининг неча маротаба ортишини кўрсатади.
Демак, температура арифметик прогрессия билан кўтарилганда, тезлик геометрик прогрессия бўйича ортади.
Мисол: реакция 200 С да 4 минутда тугайди, температура 600 С га кўтарилса қанча вақт давом этади?
(600 -200)/100
Ечиш: vt2 = vt1 2 = vt1 24 = 16 марта тезлашади, t=4:16= 0,25 секундда тугайди. Заррачаларнинг кинетик энергияси температура ортиши билан бирга ортади ва реакция тезлашади.
Реакция тезлиги температура кўтарилиши билан ортишига сабаб шуки, температура кўтарилганда заррачаларнинг харакати тезлашади ва натижада вақт бирлигидаги тўқнашишлар сони ортади.
Молекулалар орасида реакция содир бўлиши учун зарур энергиянинг минимум запаси активланиш энергияси дейилади. Активланиш энергиясига эга бўлган молекула актив молекула деб аталади. Актив молекулаларнинг тўқнашуви эффектив тўқнашув дейилади. Фақат эффектив тўқнашувлардагина кимёвий реакция содир бўлади.
Реакциянинг активланиш энергияси қанча катта бўлса, реакция шунча секин кетади. Демак, реакция тезлигини ошириш учун биринчидан актив молекулалар сонини ошириш, иккинчидан активланиш энергиясини камайтириш керак.
3. Реакция тезлигига катализаторнинг таъсири.
1794 йилда Фульдгем реакция тезлигига Н2О нинг таъсирини аниқлаган. Крихгоф крахмал шакарга айланишида катализаторни ролини аниқлаган. 1835 йилда эса Берцелиус швед фанлар Академиясида қилган докладида бундай моддаларга катализаторлар деб ном берган.
Кимёвий реакцияда иштирок этиб, кимёвий жиҳатдан ўзгармайдиган, реакция тезлигини ўзгартирувчи моддалар катализаторлар дейилади. Катализаторлар активланиш энергия анча кам бўлганда ҳам реакциянинг боришига ёрдам беради, реакция тезлигини бир неча маротаба оширади.
Катализатор таъсирида олиб бориладиган жараён катализ дейилади. Катализ реакция борган фазага қараб, гомоген ва гетероген катализга бўлинади. Гомоген катализда реакцияга киришувчи моддалар ҳам, катализатор ҳам бир фазада, гетероген катализда турли хил фазада бўлади. Катализатор таъсирини схематик равишда қуйидагича изоҳлаш мумкин: х + у = ху. Секин борадиган реакция катализатор (Каt) таъсирида оралиқ бирикма ҳосил қилади: х + Каt = хКаt бу бирикма у билан реакцияга киришиб, хКаf + y = xy + Kaf ажралиб чиққан катализатор х билан яна реакцияга киришади ва ҳакозо.
Гомоген катализга мисол (MnO2 – катализатор):
Do'stlaringiz bilan baham: |