Кийимни моделлаштириш ва бадиий безаш



Download 8,66 Mb.
bet10/50
Sana25.02.2022
Hajmi8,66 Mb.
#464569
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   50
Bog'liq
kiy mod va bad bez

Тахламали юбка
Юбкада тахламалар бир томонли ёки қарама-қарши, бир текис жойлаштирилган ёки гуруҳли, тўғри ёки ёлпиғичсимон бўлиши мумкин. Улар без чизиғидан очиқ ёки 18-25 см га бостириб тикилган бўлиши мумкин.
Айланма бир томонлама тахламали юбка (1.61-расм, а). Юбкани ҳисоблаш учун бел, бўксалар айланаси ва юбка узунлигини ўлчаш керак (1.61-расм, б). Ҳамма ўлчамлар учун эркин ёпишиб туришга тўлиқ қўшимчалар: Пт2 см; Пб4 см.

1.61-расм. Айланма бир томонлама тахламали юбка:
а – модел; б – газламада тахламаларни жойлаштириш

Газлама шунча талаб қилинадики, унинг кенглиги бўксаларни уч марта тўлиқ айланишга етсин, эркин ёпишиб туриши учун қўшимча плюс чоклар ва уларни мослаштириш ҳақига етсин, узунлиги эса исталувчи юбка узунлиги плюс 4-6 см.


Газлама тор бўлса, қўйим катта (20-30 см), кенг бўлса, камроқ (5-10 см) керак бўлади.
Бўксалар айланаси 106 см бўлган юбка учун ҳисобларни келтирамиз.
(ОбПб)х320(1064)х320340 см.
70 см кенгликдаги газламадан юбка 5 узунлиги плюс 20-35 см керак бўлади. Тахламалар сони тахлама кенглигига бўлинган бўксалар чизиғи бўйича юбка кенглигига тенг, масалан:
(ОбПб):5(1064):522 см.
Газлама кенглиги бўксаларни уч тўлиқ айланасига етмаса, тахлама чуқурлиги ушбу тарзда аниқланади. Газлама тўлиқ кенглиги (тикилган бўлаклар), чокларга қўйимларни ҳисобга олмасдан ва тахламалар суммар кенглиги ўртасидаги фарқ тахламалар сонига бўлинади:
(70х5-5х22):2210
Бириктириб кўкланган газлама бўлакларида юқориги кесикдан 18-20 см масофада бўксалар чизиғи ўтказилади. Бу чизиқ бўйича нуқталар билан тахламалар жойлашуви белгиланади: милкдан 1 см чок учун қўйим ташланади, ундан тахлама чуқурлиги ярми, кейин тахлама кенглиги, тахлама тўлиқ чуқурлиги, яна тахлама кенглиги ва ҳоказо ташланади. Тақсимлаш тахлама чуқурлиги ярми, яъни унинг ички букилиши бўйича тугатилади. Чок тахлама чуқурлиги ўртасига тушмаса, унинг жойини ўзгартириш, чокдан газлама ортиқчасини кесиб ташлаш керак.
Ҳамма бўлаклар (охирги чокдан ташқари) пасти бириктириб кўкланади, бунда бўлаклар букилмаган кесикларгача 8-10 см тикилмасдан қолдирилади.
Бел чизиғини торайтириш учун бўксалар айланаси ва бел айланасининг эркин ёпишиб туриши учун қўшимча билан ўртасидаги тахламалар сонига бўлинади, ҳар бир тахламани ҳосил бўлган катталикка чуқурлаштирилади. Паст чизиғи бўйича тахламалар чуқурлиги ҳар бир томондан 1 см га камайтирилади. Ҳосил бўлган нуқтадан бўксалар чизиғида белгиланган нуқта орқали тахламаларни чуқурлатиш орқали ҳосил қилинган бел чизиғидаги нуқтага тахламанинг контур чизиғи ўтказилади.
Тахламалар бел чизиғидан бўксаларга қараб букиб кўкланади, тескари томондан дазмолланади, охирги чок букиб тикилади ва пасти охиригача тикилади. Белбоғ безатилади.
Боғич тахламали юбкалар (1.62-расм). Боғич тахламали юбка бир томонлама тахламали юбкадек ҳисобланади, бироқ улар ўртасидаги масофа кўпроқ, масалан 6-8 см бўлиши керак.

1.62-расм. Боғич тахламали юбка:
а – модел; б – тахламаларни газламада жойлаштириш

Тахламалар айланма қилиб бир-бири рўпара тахланади. Тахламалар чуқурлиги юқорида чуқурроқ, пастда майдароқ, тахламалар ўртасида масофа – юқорида кам, пастда – кўпроқ. Юбка кенглиги бел бўйича ортиқчаси бел чизиғи бўйича ҳар бир тахлама чуқурлигига тенг тақсимланади.


Тахламаларни гуруҳли жойлаштиришли ёки уларни бирон-бир маълум жойда – олдинда, ёндан, орқадан жойлаштирилишли база асосда тузилади.
Тахламаларни турли жойлаштиришли юбкалар вариантлари 1.63-расмда кўрсатилган.
Бурмали юбкалар (1.64-расм). Бурмаланиш таъсири дазмолланмаган ва бириктириб тикилмаган тахламалар ёрдамида ҳосил қилинади. Юбкада бурмалаш кесиклар ва деталлар кесикларига симметрик ва асимметрик жойлашиши мумкин. Динамикроқ ва ифодалироқ шаклни асимметрик жойлаштирилган бурмалар билан ҳосил қилиш мумкин.
Кўйлаклар, хусусан юбкалар деталларини моделлаштиришда асосий шарт ҳамма виточкалар очилишини бурмаларга ўтказилади.

1.63-расм. Гуруҳли жойлаштирилган тахламали юбкалар

1.64-расм. Бурмали юбка:
а – горизонтал жойлаштирилган, симметрик бурмалар; б – симметрик, бурчак остида йўналтирилган; в - асимметрик

Юбкада бурмаланишни кўпроқ олд бўлакда бажарилади. У турлича бажарилган ва жойлаштирилган кесиклар ва виточкалардан йўналтирилган бўлиши мумкин.


Чизмада (1.65-расм) бурмаланиш виточкадан ён кесикларга қараб симметрик жойлашган. Андаза тайёрлаш учун бурмаланиш кўзда тутилган жойда тўғри икки дарзли юбка асосида виточка ён томонидан тахламалар йўналиши белгиланади ва виточка бошқа томонига назорат белгилари қўйилади. Белгиланган чизиқлар бўйича олд бўлак шакли кесилади ва бурмалаш тахламаси очилиш керакли катталигига сурилади. Тахламалар очилиши бир хил бўлмаслиги керак. Биринчи тахлама очилишини тахминан 3,5-4 см га тенг олинади. Кейинги тахламаларнинг ҳар бирини олдингисига нисбатан 0,5 см га кичрайтирилади.
Бурмаланиш тахламаси йўналиши шакл ўткирлигини кучайтириши ёки камайтириши мумкин. Бурмаланиш горизонтал жойлашган бўлса, маҳсулот шакли анча статик. Бурмаланиш детал ўртасига бурчак остида йўналтирилган бўлса, шакл динамикаси, ўткирлиги анча кучаяди.

1.65-расм. Юбка олд бўлагида симметрик бурмаланиш ишланмаси:
а – бурмаланиш чизиқларини солиш; б – горизонтал жойлашган бурмани тайёр андаза; в – бурчак остида йўналтирилган бурмали тайёр андаза



1.66-расм. Юбка олд бўлагида асимметрик бурмаланиш ишланмаси:
а – бурмалаш чизиғини солиш; б – тайёр андаза фрагменти

Асимметрик бурмалашда ҳам тўғри юбка база асоси, унинг олд бўлаги тўлиқ ўлчамда фойдаланилади (1.66-расм). Бу ҳолда бурмалаш жойлашуви ўрнини билиш зарур. Кўпинча бурмалашни бел чизиғидан бўксалар чизиғигача ва пастроқ жойда жойлаштирилади. Бурмаланиш бўксалар чизиғидан пастроқ жойлашган бўлса, кўпроқ элегантликка эришиш учун юбкани пастда ҳар бир томондан 2-3 см га торайтириш керак. Фигура шартли қабул қилинган ҳолатдан паст жойлашган бўксаларга эга бўлиб, юбкани пастда торайтириш имкони бўлмаса, бурмаларидан воз кечиш лозим.


Асимметрик бурмалаш кесикдан виточкага йўналган бўлса, уни бурчак остида жойлаштириш яхшироқ.
Олд бўлакда кесик чизиғи ўтказилиб, ундан бурмаланиш тахламалари жойланиши боши белгиланади. Тахламалар кесик чекка нуқталарида жойлашмаслиги, улардан 2-3 см да туриши керак, яъни аб1бв22-3 см, бу ерда а ва б – кесикнинг чекка нуқталари.
Кесик чизиғи шакли модел биалн аниқланади. б1 ва в2 бўлакда нуқталар белгиланиб, улардан тахламалар йўналишини аниқловчи чизиқлар ўтказилади (кесикдан ён кесилишгача). Аввал олд бўлак андазаси аб кесик чизиғи бўйича кесилади ва аб кесикни ўнгга олиб ўтиб олд бўлак чап қисми виточкаси ёпилади. Кейин андаза бурмалар белгиланган чизиқлар бўйича кесилади ва улар бурмалар тахламаси кенглигига сурилади. Тахламалар кенглиги тахминан олдинги вариантдагидек (1.65-расм, а).
Бурмали юбкани ишлов беришда, унинг шаклини сақлаб қолиш учун уни астарли қилиш мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олиш керак. Бунда астар асос андазаси бўйича юпқа ипак газламадан бичилади.



Download 8,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish